Cайт ранги: A A


Депутат фикри

Тараққиёт стратегияси: сув тежовчи технологиялар кенг жорий қилинади

Тараққиёт стратегияси: сув тежовчи технологиялар кенг жорий қилинади

Бугунги кунда дунёда сув ресурслари тақчиллиги долзарб масалага айланмоқда. Сув ресурсларига бўлган талабнинг ошаётгани, сув захирасининг камайиб бораётгани сувни иқтисод қилиш ва ундан самарали фойдаланиш механизимларини жорий этишни тақозо этмоқда.

Шундан келиб чиқиб, кейинги йилларда мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг қамровли институционал ислоҳотлар доирасида давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг сувга доир муносабатлари, сувдан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилишни тартибга солиш соҳасидаги ваколатларни такомиллаштиришнинг ҳуқуқий асослари яратилди.

2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси асосида сув хўжалигини ривожлантириш бўйича 20 дан ортиқ фармон ва қарорлар қабул қилиниб, соҳада кенг кўламмли ишлар амалга оширилди.

Таъкидлаш жоиз, жамоатчилик муҳокамасига қўйилган “Янги Ўзбекистоннинг 2022-2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги Фармон лойиҳасининг ўттиз биринчи мақсадида сув ресурсларини бошқариш тизимини тубдан ислоҳ қилиш ва сувни иқтисод қилиш бўйича алоҳида давлат дастурини амалга ошириш, сув ресурсларидан самарали фойдаланиш ҳисобига ҳар йили камида 7 миллиард куб метр сувни иқтисод қилиш, сув хўжалиги объектларида электр энергияси истеъмолини 7,3 млрд.кВт. соатдан 6,9 млрд.кВт. соатгача камайтириш ва сув хўжалиги объектларини давлат-хусусий шериклик тамойиллари асосида бошқариш масалалари ўз аксини топган.

Шунингдек, 2022 йилда 260 минг гектар майдонда сув тежовчи технологияларни жорий этиш ҳисобига 534 млн куб метр сувни иктисод килиниши ва 6610 та объектга рақамли технологияларни жорий ҳисобига эса 155 млн куб метр иқтисод қилинишига эришиш белгиланган.

Шу жумладан, сув хўжалиги объектларини давлат-хусусий шериклик тамойиллари асосида бошқарувига бериш бўйича 52 та лойиҳани амалга ошириш натижасида электр энергияси ва эксплуатация харажатларини 10-15 фоизга камайтириш назарда тутилмоқда.

Тараққиёт стратегияси доирасида амалга ошириладиган ишлар сув ресурслари захираси ҳамда аҳоли ва иқтисодиёт тармоқларини сув билан таъминлашда юзага келадиган таҳдидларнинг олдини олиш, суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш, трансчегаравий сув ресурсларидан адолатли фойдаланиш ҳамда сув тежовчи технологияларини амалиётга кенг жорий қилиш орқали сув ресурсларидан оқилона ва самарали фойдаланиш имконини беради.

Бир сўз билан айтганда, Тараққиёт стратегиясининг белгиланган мақсадлар инсон манфаатларини таъминлашга, мамлакатимиз иқтисодиётини барақарор ривожланитиришга, халқимиз турмуш шароитини янада яхшилашга замин яратади.

Равшанбек БЕГМАТОВ,

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг депутати,

Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси аъзоси


Кўришлар сони: 48

Депутатлар минбари

Янгиликлар

15.01.2022
Халқимиз манфаатларига хизмат қиладиган таклифлар илгари сурилди

Жамоатчилик муҳокамасига қўйилган “Янги Ўзбекистоннинг 2022-2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт...

15.01.2022
Қўмитанинг 2021 йил якунлари бўйича фаолияти сарҳисоб қилинди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси томонидан...

14.01.2022
Тараққиёт стратегияси:75 минг гектар интенсив боғ ва янги узумзорлар барпо этилади

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси “Янги Ўзбекистоннинг...

Тадбирлар тақвими