Cайт ранги: A A


Депутат фикри

“Uzbekistan GTL”: 1,5 миллион тонна тайёр суюқ маҳсулотлар ишлаб чиқарилади

“Uzbekistan GTL”: 1,5 миллион тонна тайёр суюқ маҳсулотлар ишлаб чиқарилади

Мамлакатимиз тараққиётининг янги даврида Президентимиз Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида иқтисодиётнинг асосий драйверларидан бири бўлган нефт-газ саноатида инқилобий ўгаришлар, катта-катта лойиҳалар амалга оширилмоқда. Хусусан, чўл бағридаги гигант корхона — “Uzbekistan GTL” заводининг очилиши ҳам фикримизнинг ёрқин мисолидир.

Таъкидлаш жоиз, Қашқадарё вилояти Ғузор тумани ҳудудида қад ростлаган ушбу мажмуа биринчи газ-кимё саноат кластеридир. Мажмуада йилига 3,6 миллиард метр куб табиий газ қайта ишланиб, қиймати 1 миллиард доллардан зиёд бўлган 1,5 миллион тонна тайёр суюқ маҳсулотлар ишлаб чиқарилади. Хусусан, 307 минг тонна авиакеросин, 724 минг тонна дизель ёқилғиси, 437 минг тонна нафта, 53 минг тонна суюлтирилган газ тайёрланади. Бу билан йилига 500 млн. долларлик импорт ўрни қопланади, 200 млн. долларлик экспорт ҳамда 2 трлн. сўм солиқ тушумлари таъминланади. Натижада, табиий газ 3 баробар юқори қийматли тайёр маҳсулотларга айлантирилади.

Энг асосийси, ушбу заводнинг маҳсулотлари нафақат юқори қўшилган қийматли ҳамда сифатли, балки жаҳондаги энг юқори экологик талаб ва стандартларига жавоб берган ҳолда, анъанавий ёқилғиларга нисбатан 40 фоиз кам чиқинди ҳосил қилади, йилига 13,5 минг тн. зарарли газларнинг ҳавога тарқалишига йўл қўймайди. Бу ўз навбатида, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, табиатга оқилона муносабатда бўлиш, флора ва фауна оламини асраб-авайлашга хизмат қилади. Завод ишга тушганидан кейин 1300 та мутахассис юқори даромадли, доимий иш ўрнига эга бўлади.

Эътиборли жиҳати, яна бир корхона – Шўртан газ-кимё мажмуасининг ишлаб чиқариш қувватини 3 баробарга кенгайтириш бўйича лойиҳа қурилишига ҳам старт берилди. Унда 430 минг тн. нафтани қайта ишлаш ҳисобига йилига 280 минг тн. полиэтилен ва 100 минг тн. полипропилен тйёрланади ҳамда қўшимча мингга яқин иш ўрни очилади.

Натижада, Шўртанда мамлакатимиздаги биринчи йирик газ-кимё кластерига асос солинади. Бу кластерда маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми ҳозирги 290 миллион доллардан 2025 йилда 1,8 миллиард долларга етказилади. Яъни, 6 баробарга ошади. Мана шундай лойиҳалар Ўзбекистоннинг барақарор ривожланишига, янада тараққий этишига хизмат қилади.

Бир сўз билан айтганда, давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан яратилаётган газ-кимё кластери юртимиздаги логистика марказларини ривожлантиришга, авиация хабларини ташкил қилишга, соҳанинг барқарор ривожланишига хизмат қилади.

Дилшод ҲАМЗАЕВ,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси

Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси аъзоси


Кўришлар сони: 304

Депутатлар минбари

Янгиликлар

18.08.2022
Ногиронлик пенсиясини олувчи ишлаётган фуқароларга қандай имтиёзлар берилмоқда?

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси томонидан кенгайтирилган...

17.08.2022
Тиббиётдаги ислоҳотлар инсон қадри учун

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Фуқароларнинг соғлиғини сақлаш масалалари қўмитаси томонидан энг...

17.08.2022
Қонун ижодкорлиги фаолиятида ҳарбий олий таълим муассасалари билан ҳамкорлик кенгаймоқда

Илм-фанни мунтазам ислоҳ қилиб боришнинг устувор йўналишларини белгиланиши истиқболда замонавий ...

Тадбирлар тақвими