Cайт ранги: A A


Депутат фикри

Ҳамкорлик алоқалари мустаҳкамланмоқда

Ҳамкорлик алоқалари  мустаҳкамланмоқда

Ўзбекистон ва Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ҳамкорлиги кенг қамровли. Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг минтақада тинчлик ва барқарорликни таъминлаш, экологик муаммоларни бартараф этиш, таълим, фан ва маданиятни ривожлантириш борасидаги ташаббуслари ҳаётда ўз ифодасини топмоқда.

Давлатимиз раҳбарининг мамлакатимизда амалий ташриф билан бўлиб турган Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котибининг ўринбосари, БМТ Наркотиклар ва жиноятчилик бўйича бошқармаси ижрочи директори Гада Вали билан учрашуви ҳам ниҳоятда самарали кечди. Зеро, унда глобал ва минтақавий хавфсизликка таҳдид солаётган замонавий хавф ва хатарларга қарши курашиш соҳасидаги ҳамкорликнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.

Айтиш жоизки, Ўзбекистон ва БМТнинг ушбу ихтисослашган бўлинмаси ўртасидаги амалий ҳамкорлик юксак даражага кўтарилган ва самарали тус олди. Мамлакатимизда эса 1995 йилдан буён бошқарманинг Марказий Осиёдаги ваколатхонаси фаолият юритмоқда. Унинг фаол иштирокида кейинги бир неча йилда амалдаги минтақавий дастур доирасида умумий қиймати 24 миллион долларлик молиявий-техник кўмак лойиҳалари бажарилди ва амалга оширилмоқда.

Гада Валининг мамлакатимизга ташрифи доирасида Марказий Осиё мамлакатлари учун 2022-2025 йилларга мўлжалланган янги минтақавий ҳамкорлик дастури қабул қилингани  Ўзбекистон ва БМТ ўртасидаги стратегик ҳамкорлик дўстона ва яқин муносабатлар асосида янада жадал ривожланишига ишорадир. Зеро, ушбу дастур бешта устувор йўналишда 90 миллион долларлик тадбир ва лойиҳаларни амалга оширишни кўзда тутади. 

Самарқанд шаҳрида Ёшларнинг гиёҳванд моддаларга қарши минтақавий тармоғи ишга туширилиши ҳамда Бухоро шаҳрида Одам савдосига қарши кураш бўйича халқаро конференция ўтказилиши ҳам айни муддао бўлди. Учрашувда бу борада наркотикларнинг ноқонуний айланмаси, уюшган жиноятчилик ва халқаро терроризмга қарши курашиш соҳасида, коррупцияга қарши курашиш мақсадида электрон платформа жорий қилиш ва бошқа йўналишларда шериклик ва ўзаро мувофиқлашувни янада кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

Минтақадаги вазиятга алоҳида эътибор қаратилиб, Афғонистонда гуманитар инқирознинг олдини олиш ва ушбу мамлакатга амалий ёрдам кўрсатиш учун халқаро ҳамжамиятнинг мувофиқлашган саъй-ҳаракатлари муҳим экани таъкидланди. Айниқса, мамлакатимизнинг БМТ бошқармаси билан тизимли ва кўп қиррали ҳамкорлигини мустаҳкамлашга доир қўшма “йўл харитаси”ни тайёрлаш юзасидан келишувга эришилгани эса Ўзбекистоннинг БМТ доирасидаги муҳим халқаро ташаббуслар ижодкорига айланиб бораётганидан далолат   беради.

Бир сўз билан айтганда, сўнгги беш йилда Ўзбекистоннинг БМТ билан ҳамкорлиги бутунлай янги босқичга кўтарилди. Шубҳасиз, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ва бошқа халқаро тузилмалар билан фаол муносабатлар ва ҳамкорлик олиб бориш Ўзбекистоннинг миллий манфаатларига хизмат қилади.

                  

 

 

Ўрол ЎРАЗБОЕВ,

Олий Мажлис Қонунчилик

палатаси депутати


Кўришлар сони: 83

Депутатлар минбари

Янгиликлар

04.12.2021
Конституция — фуқароларнинг саломатлигини муҳофаза қилишнинг мустаҳкам кафолати

Таъкидланганидек, юртимизда ҳар бир инсон малакали тиббий хизматдан фойдаланиш ҳуқуқига эга эканли...

04.12.2021
Экологик барқарорликни таъминлашнинг ҳуқуқий кафолати

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси ҳамда Экология ва атроф...

03.12.2021
Органик маҳсулотлар ишлаб чиқаришнинг ҳуқуқий асослари яратилмоқда

Бугунги кунда мамлакатимизда органик маҳсулотлар ишлаб чиқариш соҳасидаги масалаларни тартибга солувчи...

Тадбирлар тақвими