Cайт ранги: A A


Депутат фикри

Ўзбекистон — Россия: тараққиётга хизмат қилувчи ҳужжатлар имзоланди

Ўзбекистон — Россия: тараққиётга хизмат қилувчи ҳужжатлар  имзоланди

2022 йилда Ўзбекистон ва Россия дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллигини нишонлайди. Мамлакатларимиз ўртасидаги вақт синовидан ўтган стратегик шериклик бундан кейин ҳам мустаҳкамланиб, ривожланиб бораверади, деб ишонч билан айтиш мумкин. Дўст халқларнинг равнақи ва фаравонлигини таъминлаш, уларнинг ижтимоий, иқтисодий, илмий ва маданий тараққиётда янги муваффақиятларга эришиши учун барча зарур шарт-шароитларни яратиш Ўзбекистон-Россия муносабатларининг мустаҳкам пойдевори бўлиб қолади.

Ўзбекистон Президентининг Россияга амалга оширган ташрифи шундан далолат беради. Президентлар томонидан Халқаро ахборот хавфсизлигини таъминлаш соҳасида ҳамкорлик тўғрисида қабул қилинган Қўшма баёнот, ташриф доирасида имзоланган 18 та икки томонлама ҳужжат стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларимизни сифатдан жиҳатдан юқори босқичга олиб чиқади.

Сўнгги йилларда Ўзбекистон ҳар томонлама мутаносиб, прагматик ва конструктив ташқи сиёсат олиб бормоқда. Унинг асосий йўналишларидан бири яқин ва узоқ хорижий давлатлар ҳамда қўшни мамлакатлар билан муносабатларни мустаҳкамлашдир. Ўзбекистон Президенти 2016 йил давлат раҳбари лавозимига киришганидаёқ, мамлакат ташқи сиёсатининг асосий устувор йўналишларидан бири сифатида “яхши қўшничилик” ғоясини эълон қилди ва ҳамкорлари билан стратегик муносабатларни ривожлантириш бўйича қатор амалий ташаббусларни илгари сурди.

Шу муносабат билан Ўзбекистон раҳбарининг яқинда мамлакат Президенти этиб қайта сайланганидан сўнг Россияга илк ташрифини амалга ошириш муҳим аҳамиятга эга бўлди. Бу икки томонлама муносабатларнинг янги тарихида навбатдаги саҳифани очиши, шубҳасиз. Россия Ўзбекистоннинг етакчи савдо шерикларидан бири бўлиб, ўзаро ташқи савдо айланмасида иккинчи ўринни эгаллаб турибди. Шу билан бирга Тошкент Москванинг Марказий Осиёдаги муҳим ва ишончли ҳамкори ҳисобланади. Икки мамлакат ўртасидаги ўзаро манфаатли стратегик муносабатларнинг ривожланиши томонлар манфаатларига тўлиқ жавоб беради. Ўзаро муносабатларда савдо-иқтисодий ва сармоявий ҳамкорлик муҳим ўрин тутади.

Пандемия шароитида ҳам иқтисодий ҳамкорлик ривожланишда давом этмоқда. Россия Ўзбекистоннинг энг муҳим савдо ҳамкоридир. Яқин муддатда ўзаро савдо ҳажмини камида 10 миллиард долларга етказиш кўзланган. Россия ва Ўзбекистон ҳудудлари ўртасидаги алоқалар ҳамкорликнинг алоҳида йўналишига айланди. Умумий ҳамкорликнинг бир қисми бўлган ушбу йўналишнинг ўзига хос жиҳатлари мавжуд - ҳудудлар ўзлари кўпроқ тажриба тўплаган соҳаларда амалий алоқалар ўрнатиши ва бир-бирини тўлдириши мумкин. 17 ноябрь куни Москвада бўлиб ўтган Ҳудудлараро ҳамкорлик бўйича II форум доирасида умумий қиймати 9 миллиард долларга тенг  600 та икки томонлама битим имзоланди. Ўзбекистон Президенти ўз нутқида таъкидлаганидек, қўшма бизнес лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш, шунингдек, россиялик сармоядорлар учун барча зарур шароитларни яратишда давом этилади. Бу фикр нафақат саноат кооперацияси, балки қишлоқ хўжалигига ҳам тегишлидир.

Ўзбекистон ва Россияда янги технологиялар асосида йирик агросаноат компаниялари ташкил этиш режалаштирилмоқда. Кўриниб турибдики, бу йўналиш минтақалараро ҳамкорликнинг устувор йўналишларидан бирига айланади. Шунингдек, Ўзбекистон иқтисодиётига киритилаётган Россия инвестициялари ҳажмининг ўсиши ҳам кузатилмоқда. Томонлар долзарб ва минтақавий масалалар бўйича бир хил ва ўхшаш позицияларга эга бўлиб, уларнинг ҳал этилиши кўп жиҳатдан Тошкент ва Москванинг келишилган ҳаракатларига боғлиқ. Ўзбекистон ва Россия Афғонистон муаммосини ҳал этиш, ушбу мамлакатда тинчлик ва барқарорликни таъминлаш борасида фаол ҳамкорлик қилиб келмоқда. Шу муносабат билан бу галги ташриф хавфсизлик ва ҳарбий-техникавий ҳамкорлик соҳасидаги алоқаларни янада мустаҳкамлашга ҳам хизмат қилади.

Пандемияга қарамай, икки мамлакат ўртасидаги савдо айланмаси ўсишда давом этаяпти. Иқтисодий ҳамкорлик йўналишида қишлоқ хўжалиги соҳасидаги алоқаларни алоҳида ажратиб кўрсатиш мумкин. Россиянинг “Автоваз” компанияси Жиззах шаҳридаги Эркин иқтисодий зона ҳудудида ўз автомобилларини йиғишни режалаштирмоқда.

Таълим соҳасида  ҳам Ўзбекистонда Россия таълим муассасалари сони ортиб бораётганини кўраяпмиз. Бугунги кунга келиб Ўзбекистонда Россиянинг 14 та олий таълим муассасаси фаолият кўрсатмоқда. Яқин келажакда уларнинг сони Санкт-Петербург давлат университетининг филиали очилиши билан 15 тага етади. Ўзбекистонлик талабалар Россия университетларида таҳсил олиши ҳам жуда муҳим. Айни пайтда Россия олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган ўзбекистонликлар сони 50 мингга яқинлашди. Ташриф арафасида ўтказилган Иккинчи таълим форуми натижасида томонлар ҳамкорликнинг янги йўналишлари бўйича 35 та битим имзолади.

Ўзбекистон раҳбариятининг Россияга ташрифи чоғида имзоланган ҳужжатларнинг амалиётга татбиқ этилиши икки мамлакат ўртасида савдо-иқтисодий, сармоявий, илмий-гуманитар, транспорт ва логистика соҳаларидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва диверсификация қилиш, шунингдек, давлатлар фуқароларининг турмуш даражасини янада яхшилашга хизмат қилади.

                                          Анвархон Темиров,

                  Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати,

                                           ЎзХДП фракцияси аъзоси


Кўришлар сони: 98

Депутатлар минбари

Янгиликлар

04.12.2021
Конституция — фуқароларнинг саломатлигини муҳофаза қилишнинг мустаҳкам кафолати

Таъкидланганидек, юртимизда ҳар бир инсон малакали тиббий хизматдан фойдаланиш ҳуқуқига эга эканли...

04.12.2021
Экологик барқарорликни таъминлашнинг ҳуқуқий кафолати

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси ҳамда Экология ва атроф...

03.12.2021
Органик маҳсулотлар ишлаб чиқаришнинг ҳуқуқий асослари яратилмоқда

Бугунги кунда мамлакатимизда органик маҳсулотлар ишлаб чиқариш соҳасидаги масалаларни тартибга солувчи...

Тадбирлар тақвими