Cайт ранги: A A


Депутат фикри

Мамлакатимизда 20 август — Тадбиркорлар куни сифатида белгиланмоқда

Мамлакатимизда 20 август — Тадбиркорлар куни сифатида белгиланмоқда

Мамлакатимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири саналади. Охирги йилларда соҳага бўлган эътибор тубдан ўзгариб, хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва унинг дахлсизлиги кафолатларининг ҳуқуқий механизмларини янада мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Давлатимиз раҳбари Президентлик фаолиятининг илк кунларидаёқ тадбиркорларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга катта эътибор қаратди ва тадбиркорлик фаолиятига қонунга хилоф равишда аралашиш, тўсқинлик қилиш, уларнинг фаолиятини асоссиз тўхтатиб қўйиш президент сиёсатига қарши чиқиш деб баҳоланди.

Ўзбекистондаги иқтисодий ислоҳотлар, соҳани ривожлантириш бўйича қабул қилинган қонун, фармон ва қарорлар туфайли кўплаб лицензия ва рухсатнома бекор қилинди, рухсатномаларни расмийлаштириш тартиблари соддалаштирилди. Бунинг натижасини бугун бизнес вакиллари кундалик фаолиятида сезиб, ҳис қилиб турибди.

Президентимиз жорий йил 20 август куни мамлакатимиз тадбиркорлари билан очиқ мулоқоти давомида бизнес вакиллари томонидан кўплаб мурожаатлар бўлганини айтиб, уларни ҳал қилишга қаратилган 7 та муҳим йўналишни кўрсатиб ўтган эди. Ўз навбатида, ҳар бир йўналиш бўйича долзарб вазифаларни белгилаб, янги ташаббусларни илгари сурганди.

Айниқса, давлатимиз раҳбарининг бундай очиқ мулоқотни анъанага айлантириб, ҳар йили ташкил этиш, 20 августни  мамлакатимизда “Тадбиркорлар куни” деб эълон қилиш бўйича билдирган таклифи минг-минглаб тадбиркорлар томонидан кенг қўллаб-қувватланганди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида кўриб чиқилган “Тадбиркорлар кунини белгилаш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси юртбошимизнинг юқоридаги топшириқлари ҳамда 2021 йил 24 августдаги тегишли фармойиши ижросини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган.

Ушбу қонун лойиҳаси Янги Ўзбекистоннинг барпо этилишида тадбиркорликнинг ижтимоий, иқтисодий ва сиёсий аҳамиятини янада юксалтириш, жамиятимизда тадбиркорликни оммалаштириш ҳамда инсофли тадбиркорликни тизимли рағбатлантириш имконини беради. Чунки у билан юртимизда 20 август — Тадбиркорлар куни сифатида белгиланяпти.

Қонун лойиҳасининг қабул қилиниши эса тадбиркорларнинг мамлакатимиз тараққиётига қўшаётган ҳиссасига эътиборни қаратиш ва баҳолаш, катта ютуқларга эришган, жамиятнинг ижтимоий муаммоларини ҳал этишда фаол иштирок этаётган тадбиркорларни аниқлаш, уларни тақдирлаш, аҳолини, айниқса, ёшларни бизнесга  кенг жалб қилишга хизмат қилади.

Бир сўз билан айтганда, мамлакатимизда тадбиркорликни ривожлантиришга бўлган эътибор туфайли бу соҳа йилдан-йилга ривожланиб бормоқда. 20 августни  мамлакатимизда “Тадбиркорлар куни” деб эълон қилиниши шубҳасиз, Янги Ўзбекистонда ҳеч бир тадбиркор давлатнинг эътибори ва ғамхўрлигидан четда қолмаслигига, бу соҳа жадал ривожланиши учун бундан кейин ҳам барча имкониятлар сафарбар этилишига ишорадир.

 

 

Ботирбек ТЎРАЗОДА,

Олий Мажлис Қонунчилик

палатаси депутати


Кўришлар сони: 86

Депутатлар минбари

Янгиликлар

04.12.2021
Конституция — фуқароларнинг саломатлигини муҳофаза қилишнинг мустаҳкам кафолати

Таъкидланганидек, юртимизда ҳар бир инсон малакали тиббий хизматдан фойдаланиш ҳуқуқига эга эканли...

04.12.2021
Экологик барқарорликни таъминлашнинг ҳуқуқий кафолати

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси ҳамда Экология ва атроф...

03.12.2021
Органик маҳсулотлар ишлаб чиқаришнинг ҳуқуқий асослари яратилмоқда

Бугунги кунда мамлакатимизда органик маҳсулотлар ишлаб чиқариш соҳасидаги масалаларни тартибга солувчи...

Тадбирлар тақвими