Cайт ранги: A A


Депутат фикри

Ахборот-коммуникация технологиялари ҳаётимиздан тобора кенг ўрин эгаллаб бормоқда

Ахборот-коммуникация технологиялари  ҳаётимиздан тобора кенг ўрин эгаллаб бормоқда

Инсоният тарихида юз берган ренессанслар энг аввало, билим ва ахборот ролининг ошиши билан тавсифланади. Айнан ренессанслар даврида коммуникация алмашинувининг сони ва кўрсаткичлари кучайган. Зеро, ахборот соҳасининг ҳолати жамиятнинг маданий-цивилизацион ривожланиши учун тайёрлик кўрсаткичи бўлиб хизмат қилиши мумкин.

Шу сабабли биз сўнгги беш йил ичида миллий ахборот соҳасининг жадал ривожланишини мамнуният билан қайд этамиз. Бу янги юқори технологияли хизматларнинг пайдо бўлишига замин яратиш баробарида, барча соҳалар, бошқарув ва тижорат учун ўзига хос локомотив бўлиб хизмат қилади.

Бугунги глобаллашув даврида ахборот-коммуникация технологиялари ҳаётимиздан тобора кенг ўрин эгаллаб бормоқда. Бугун ахборот технологиялари кириб бормаган соҳа қолмади. Қайси бир жабҳани олмайлик қулайлик, ошкоралик ва тезкорлик бобида замонавий ахборот технологиялари янгиланишларнинг муҳим омилига айланиб бораётир.

2017 – 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг жорий этилиши сўнгги йилларда мамлакатимиздаги давлат ва жамият қурилиши тизимини ислоҳ қилиш, қонун устуворлигини таъминлаш, ижтимоий ва иқтисодий соҳани ривожлантириш ҳамда хавфсизлик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш, шунингдек, ташқи сиёсат соҳасида чуқур таҳлил қилинган прагматик сиёсатни олиб боришга имконият берди.


Ҳаракатлар стратегияси доирасида қабул қилинаётган Давлат дастурлари асосида барча соҳалар қатори ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш соҳасида ҳам демократик тамойилларга асосланган ҳамда замон талабларига мос келадиган қатор ислоҳотлар амалга оширилиб келинмоқда.

Ўтган давр мобайнида соҳани тартибга солувчи бир қатор қонунлар қабул қилинди. Жумладан, «Ахборотлаштириш тўғрисида»ги, «Электрон ҳукумат тўғрисда»ги, «Ахборот-кутубхона фаолияти тўғрисида»ги, «Электрон ҳукумат тўғрисда»ги, «Реклама тўғрисида»ги, «Почта алоқаси тўғрисида»ги ва бошқа қонунларнинг қабул қилиниши ҳамда тегишли ўзгартиш ва қўшимчаларнинг киритилиши соҳанинг ҳуқуқий базасини мустаҳкамлашга асос бўлди.

Охирги беш йилда ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш бўйича қатор демократик тамойилларга асосланган ҳамда замон талабларига мос келадиган ислоҳотлар амалга оширилди. Хусусан, аҳоли муаммоларини ўз вақтида ҳал этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонаси ишга туширилди. Ортиқча қоғоз сарфламаслик ҳамда давлат ташкилотлари ўртасидаги тезкор ҳамкорликни таъминлаш мақсадида «Электрон ҳукумат» тизими такомиллаштирилди.

Шунинг баробарида, ҳокимият вакиллик органлари фаолиятининг очиқлигини таъминлашга қаратилган «Электрон парламент» тизими ишга туширилди. Натижада бугунги кунда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари қонун ижодкорлиги ҳамда мурожаатлар билан ишлаш тизимидан самарали фойдаланиб келмоқда.


Аҳоли ва тадбиркорларга қулайликлар яратиш мақсадида етакчи хорижий тўлов тизимлари билан интеграциялашган замонавий чакана тўлов тизимларининг жорий этиш орқали етакчи хорижий тўлов тизимлари (Visa, Mastercard, Union Pay, PayPal ва бошқалар) билан интеграциялашган замонавий чакана тўлов тизимлари ишга туширилди. Бу ўз навбатида, фуқароларимизнинг халқаро даражада чакана савдо транзитларини амалга оширишлари учун қулай имкониятлар яратди.

Фуқароларга пенсияни ҳисоблашда меҳнат стажини тасдиқлаш ва иш ҳақи миқдорини белгилаш «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарати ишга туширилди.

Албатта, кейинги йилларда соҳада олиб борилаётган ислоҳотлар ўз самарасини бермоқда. Шу давр ичида аҳолига ахборот-коммуникация хизматларини кўрсатиш ҳажми сезиларли даражада ўсди. Биргина телекоммуникация инфратузилмасини ривожлантириш йўналишига эътибор қаратадиган бўлсак, Халқаро интернет тармоғига уланишнинг умумий ўтказувчанлик қобилияти 1 200 Гбит/с.га етказилди. Халқаро интернет канали нархлари қарийб ўн бараварга арзонлашди.


Эътиборли жиҳати, аҳолини тезкор интернет билан таъминлаш мақсадида оптик-толали алоқа линияларини қуриш ҳисобига ижтимоий соҳа объектлари, шу жумладан, халқ таълими ва мактабгача таълим объектлари, соғлиқни сақлаш муассасалари, маҳалла фуқаролар йиғинларини юқори тезликдаги интернет тармоғига уланиш имконияти яратилди.

Кенг полосали портлар ўрнатилиши натижасида кўплаб тадбиркорлик субъектлари ва ижтимоий соҳа объектларининг кенг полосали интернетга уланиш имконияти яратилди. Мобиль интернет тезлиги 1,5 баробар оширилиб, қўшимча таянч станциялари ўрнатилган ҳолда, республика бўйича мобиль алоқа қамров даражаси 98 фоизга етказилди.

Давлат хизматларини кўрсатиш соҳасида сифат, тезкорлик ва шаффофлик принципларга риоя этган ҳолда «Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак» деган улуғвор ғоя ва «Фуқаролар эмас, ҳужжатлар ҳаракатланади» тамойили ҳаётга жорий этилди.

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш соҳасида амалга оширилаётган туб ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш, йўлга қўйилган ишларни тизимли давом эттириш учун етук бўлган соҳа мутахассисларини тайёрлаш муҳим ҳисобланади. Стратегияга мувофиқ, аҳоли, айниқса, ёшлар орасида рақамли кўникмаларни такомиллаштириш мақсадида «Бир миллион дастурчи» лойиҳасининг амалга оширилиши ҳамда Тошкент шаҳри ва ҳудудлар марказларида замонавий инфратузилмага эга бўлган «IT-парк»ларининг барпо этилиши юқорида қайд этилган вазифани амалга ошириш учун имконият тақдим этади.

Хулоса ўрнида таъкидлаш жоизки, Ҳаракатлар стратегиясининг жорий этилиши ўтган беш йилда мамлакатимизда инсон ва фуқароларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини таъминлаш, давлатимизнинг иқтисодий-ижтимоий, сиёсий ҳаётида юқори натижаларга эришишига замин яратди. Айниқса, Ҳаракатлар стратегияси доирасида ахборот коммуникацияларнинг кенг жорий этилиши Янги Ўзбекистон ҳамда Учинчи ренессансни барпо этишнинг муҳим омилларидан бўлиб хизмат қилди.

Илҳом АБДУЛЛАЕВ,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси

Инновацион ривожланиш, ахборот

сиёсати ва ахборот технологиялари масалалари

қўмитаси раиси


Кўришлар сони: 72

Депутатлар минбари

Янгиликлар

27.10.2021
Ҳар бир мурожаат қонуний ечим топиши керак

Халқ билан мулоқот. Кейинги йилларда мамлакатимизда мурожаатлар билан ишлаш ва аҳоли муаммоларн...

27.10.2021
A.Саидов Буюк Британия парламенти Лордлар палатаси аъзоси Б.Сатти билан учрашди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари Aкмал Саидов 27 октябрь куни Буюк...

27.10.2021
Спикер Н. Исмоилов Президент сайловининг эълон қилинган якунларига баҳо берди

Ўзбекистон халқи жамиятимизда рўй бераётган шаҳдам ва давомли ютуқларни, кўламдор ижобий ўзгаришларни,...

Тадбирлар тақвими