Cайт ранги: A A


Депутат фикри

Энди фуқаролар соғлиғини тиклаш учун хорижда сарсон бўлмайди

Энди фуқаролар соғлиғини тиклаш учун хорижда сарсон бўлмайди

Бундан беш йил олдин минглаб юртдошларимиз ўз яқинларини даволатиш учун ўтказиладиган мураккаб жарроҳлик амалиётларини хорижда ўтказиш мақсадида миллионлаб пулларни ўзлари емай ичмай ҳамда қарз-ҳавола қилиб тўплаб минг сарсонгарчилик билан хориждаги тиббиёт муассасаларида даволатиб келишар эди.

Минг шукурки, сўнгги йилларда барча соҳаларда бўлгани каби тиббиёт соҳасида ҳам амалга оширилган ислоҳотлар натижасида бугунги кунга келиб йилига ўртача 750 мингта жарроҳлик амалиёти Ўзбекистоннинг ўзида бажарилмоқда. Бунинг учун эса барча ихтисослашган тиббиёт муассасаларида Жаҳон тиббиёти ютуқлари натижасида қўлга киритилган амалиёт тизими жорий этилган. Қувонарлиси, ушбу жарроҳлик амалиётининг 350 таси юртимиз марказида амалга оширилаётган бўлса, вилоят марказларида 130 та, туман шифохоналарида эса 60 турдаги жарроҳлик амалиётларини ўтказиш йўлга қўйилди. Шу билан бирга, 32 та шифохонада замонавий эндоваскуляр хирургия бўлимлари ташкил этилган.

Ушбу хайрли ишларни давом эттириш мақсадида 2021 йил — Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили Давлат дастури доирасида барча ҳудудларда аҳолига энг зарур бўлган буйрак трансплантацияси амалиётини ўтказишни йўлга қўйишни назарда тутувчи бир қатор чора-тадбирлар белгилаб берилган эди.

Куни кеча аҳолига жарроҳлик ёрдамини кўрсатиш сифатини ошириш, ҳудудларда кам инвазив ва юқори технологик жарроҳлик амалиётларини кенг жорий қилиш, хирургия йўналишидаги тиббиёт ходимларининг салоҳиятини ошириш учун зарур шарт-шароитлар яратишга қаратилган Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Хирургия хизматини трансформация қилиш, ҳудудларда жарроҳлик амалиётлари сифатини ошириш ва кўламини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида” қарори қабул қилинди. Ушбу ҳужжат билан юртимизда мураккаб жарроҳлик амалиётини ўтказиш борасида мутлақо янги бир тизим ишга туширилмоқда.

Жумладан, ҳудудлар ва туман (шаҳар) даражасида кам инвазив ва юқори технологик жарроҳлик амалиётларини кенг жорий этилмоқда. Бунда Хирургия марказларида трансплантация амалиётлари хорижий мутахассислар билан ҳамкорликда кенг жорий этилиб, хирург, анестезиолог, реаниматолог, нефролог ва бошқа мутахассисларнинг салоҳиятини ошириш, уларни нуфузли хорижий тиббиёт муассасалари ва марказларида малака ошириши ва стажировка ўташи ташкил этилади.

Аҳолига малакали тиббий хизмат кўрсатиш мақсадида Хирургия маркази, унинг филиаллари, туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари хирургия, анестезиология-реанимация бўлимларининг моддий-техника базаси мустаҳкамланади.

Шунингдек, болаларда туғма юрак нуқсонларини эндоваскуляр йўл билан даволашни кенг жорий этиш, уларни қисқа вақт ичида тўлиқ соғломлаштириб, ногиронликдан чиқариш мақсадида 2022 йилдан бошлаб эҳтиёждан келиб чиқиб ҳар йили ўртача 2 500 та окклюдер харид қилиш учун Давлат бюджетидан зарур бўлган маблағлар ажратиб борилади.

2022-2023 йилларда туманлараро қўшма шикастланиш ва ўткир қон-томир касалликлари марказларига бириктирилмаган 26 та туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаларининг хирургия, анестезиология-реанимация бўлимлари замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозланиб, бу мақсадлар учун 71,4 миллиард сўм маблағ йўналтирилади.

Шунингдек, 2022-2023 йиллар давомида кам инвазив ва юқори технологик жарроҳлик амалиётлари кўлами оширилиб, туман (шаҳар)ларда амалга ошириладиган амалиётлар тури 60 тадан 79 тага, ҳудудларда эса 130 тадан 168 тага кўпайтирилади. Хирургия марказида юрак ва ўпка трансплантацияси жорий этилади. 2022 йил якунига қадар эса барча ҳудудларда буйрак трансплантацияси амалиёти йўлга қўйилади.

Шу билан бирга, ҳудудий давлат тиббиёт муассасаларининг хорижий тилларни яхши биладиган ходимларини 2021-2022 йилларда хирургия соҳаси учун долзарб йўналишлар бўйича нуфузли хорижий тиббиёт муассасалари ва марказларига малака ошириш ва стажировка ўташ учун юборлади.

Инсон аъзолари ва тўқималари трансплантацияси илмий лабораторияси ташкил этилиб, 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб Тошкент тиббиёт академиясининг Хирургия ва трансплантология кафедраси фаолияти йўлга қўйилади.

Хулоса қилиб айтганда, ушбу қарорда белгилаб берилган вазифаларнинг ўз вақтида амалга оширилиши, миллионлаб оилалар кўнглига ёруғлик олиб киради. Эндиликда, юрдошларимизнинг ўз яқинларини даволатиш учун минг азобда тўплаган пуллари бўла туриб, бегона юртларда сарсон ва саргардон бўлиб юришига чек қўйилади. Муҳими, ҳар бир юрдошимиз соғ-саломат бўлиб бугун инсон қадри юксалиб бораётган Ватанимиз тараққиётига ўзининг муносиб ҳиссасини қўшади.

Музафара АБДИЕВА,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати,

“Адолат” СДП фракцияси аъзоси

 


Кўришлар сони: 87

Депутатлар минбари

Янгиликлар

27.10.2021
Ҳар бир мурожаат қонуний ечим топиши керак

Халқ билан мулоқот. Кейинги йилларда мамлакатимизда халқ билан мулоқот қилиш, мурожаатлар билан ишла...

27.10.2021
A.Саидов Буюк Британия парламенти Лордлар палатаси аъзоси Б.Сатти билан учрашди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари Aкмал Саидов 27 октябрь куни Буюк...

27.10.2021
Спикер Н. Исмоилов Президент сайловининг эълон қилинган якунларига баҳо берди

Ўзбекистон халқи жамиятимизда рўй бераётган шаҳдам ва давомли ютуқларни, кўламдор ижобий ўзгаришларни,...

Тадбирлар тақвими