Cайт ранги: A A


Депутат фикри

Унутмайлик, қонун барчага баробар

Унутмайлик, қонун барчага баробар

Эрталаб шошилиб ишга кетаётганингизда, метро бекатига киришингиз билан турникет ёнида турган ички ишлар ходими сизни “Ассалому алайкум” деб қарши олади ва “Марҳамат, ўтаверинг” дея мулозамат ҳам кўрсатади. Унинг хушмуомалалигидан кайфиятингиз кўтарилиб, ишингиз янада унумли бўлади. Ҳа, бир пайтлар ички ишлар ходимлари оддий фуқароларга салом бериш у ёқда турсин, уларнинг берган саломига жавоб қайтаришни ҳам ўзларига эп кўришмасди. Мана, одоб қоидаларига риоя этса бўларкан-ку!

Бугунги кунда ижтимоий тармоқларда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда ҳокимият вакилининг, ички ишлар ва Миллий гвардия ходимларининг қонуний талабларини бажармаганлик учун жавобгарлик чоралари кучайтирилиб, жарима миқдорлари оширилгани қизғин муҳокама қилинмоқда. Эндиликда бундай хатти-ҳаракатлар БҲМнинг 50 бараваридан 100 бараваригача жарима (илгари фақат 50 бараваригача);1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш (илгари 1 йилгача);1 йилдан 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади (илгари 1 йилгача).

Маълумотларга кўра, бундай чоралар қўлланишига ҳуқуқни муҳофаза қилувчиларнинг қонуний фаолиятига қаршилик кўрсатиш сони ошиб бораётгани сабаб қилиб кўрсатилади. Ички ишлар органлари ходимларининг ҳуқуқбузарликларни тўхтатиш, ҳужжатларни текшириш учун тақдим этиш, транспорт воситасини тўхтатиш каби қонуний талабларни бажармаслик борасида 2018 йили 24 минг 185 та маъмурий ҳуқуқбузарлик қайд этилган. Ушбу кўрсаткич 2019 йилда 29 минг 575 тани, 2020 йилда эса 38 минг 911 тани ташкил этган.

Шунингдек, қўлланилган жазо чораларига қарамасдан фуқаролар томонидан 2018 йилда 972 та, 2019 йилда 2265 та, 2020 йилда эса 4169 та маъмурий ҳуқуқбузарлик такроран содир этилган.

Биз қонун устувор бўлган жамиятда яшаяпмиз. Ўзбекистоннинг ҳар бир фуқароси Конституция ва қонунларга риоя этиши, бошқа фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари, шаъни ва қадр-қимматини ҳурмат қилиши шарт. Афсуски, айрим кимсалар сўнгги вақтларда ҳатто ҳуқуқни муҳофаза қилувчиларга тажовуз қилишдан ҳам тап тортмаяпти.

Шу ўринда, интернетдаги ижтимоий тармоқларда тарқалган фуқаролар ва ички ишлар органлари ходимлари иштирокидаги бир видеолавҳага эътибор қаратсак. Жорий йилнинг 28 август куни Янгиҳаёт тумани ИИО ФМБ патруль-пост хизмати ходимлари Ҳикматилла И. ва Фарҳоджон Х. “Спутник 15” массивидаги 12-сон автобус парки яқинида хатти-ҳаракатлари билан шубҳа уйғотган икки нафар фуқаро – 27 ёшли Турсунбой Н. ва 30 ёшли Улуғбек Г.ни кўриб қолишади. Ходимлар фуқароларнинг ёнига келиб, ўзларини таништиргач, жамоат жойида ниқобсиз юриш маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳисобланиши ҳақида огоҳлантиришади. Сўнг фуқароларнинг шахсларини аниқлаш мақсадида улар туман ИИО ФМБ ички ишлар бўлимига таклиф қилинади. Аммо йигитлар бу жавобан қўпол тарзда қаршилик кўрсатиб, ички ишлар ходимларининг қонуний талабларига бўйсинмайди. Турсунбой боши билан Ҳикматилла И.нинг бурун қисмига зарба бериб, унга шикаст етказади. Турсунбой ва Улуғбекнинг воқеа жойига етиб келган патруль-пост хизмати ходимлари томонидан қўлга олиниш жараёни видеога тушиб қолган. Ҳуқуқбузарлар ИИБга, жабрланувчи эса – тиббиёт муассасига етказилган.

Мазкур факт бўйича тўпланган ҳужжатлар асосида Янгиҳаёт тумани прокуратураси томонидан Турсунбой Н.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 219-моддаси 2-қисми («Ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш») бўйича жиноят иши қўзғатилган.

Юқоридаги мисолдан ҳам кўриниб турибдики, ички ишлар ходимининг қонуний талабларни бажармаслик ва унга тан жароҳати етказиш жазосиз қолмайди. Бу ҳолат ҳар биримизга сабоқ бўлиши керак.

Зеро, биз ҳуқуқий демократик жамиятда яшамоқдамиз. Бундай жамиятда эса қонун талаблари ҳамма учун бир. Биз ўз фуқаролик ҳуқуқ-эркинликларимиз билан бир қаторда бурч-мажбуриятларимизни, энг аввало, амалдаги қонун ва ҳуқуқий меъёрлар талабларига бўйсунишимиш шарт эканлигини ҳам асло унутмаслигимиз лозим.

 

Зуҳра ИБРАГИМОВА,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари,

“Адолат” СДП фракцияси раҳбари

 

 


Кўришлар сони: 84

Депутатлар минбари

Янгиликлар

27.10.2021
Ҳар бир мурожаат қонуний ечим топиши керак

Халқ билан мулоқот. Кейинги йилларда мамлакатимизда халқ билан мулоқот қилиш, мурожаатлар билан ишла...

27.10.2021
A.Саидов Буюк Британия парламенти Лордлар палатаси аъзоси Б.Сатти билан учрашди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари Aкмал Саидов 27 октябрь куни Буюк...

27.10.2021
Спикер Н. Исмоилов Президент сайловининг эълон қилинган якунларига баҳо берди

Ўзбекистон халқи жамиятимизда рўй бераётган шаҳдам ва давомли ютуқларни, кўламдор ижобий ўзгаришларни,...

Тадбирлар тақвими