Cайт ранги: A A


Депутат фикри

Ўзбекистон – Туркманистон: Дўстона муносабатларда янги саҳифа очилди

Ўзбекистон – Туркманистон: Дўстона  муносабатларда янги саҳифа очилди

Кейинги беш йилда чуқур ўйланган ва ўзаро манфаатли ташқи сиёсат юритилди. Ўзбекистоннинг ён-атрофида хавфсизлик, барқарорлик ва яхши қўшничилик муҳити вужудга келди. Эътиборлиси, минтақадаги қўшнилар билан муносабатларда 2016 йилгача мавжуд бўлган кўплаб мураккаб муаммоларга ечим топилди.

Минтақадаги мамлакатларга олий даражадаги ташрифлар амалга оширилди. Давлатлар етакчилари ўртасидаги сиёсий мулоқот ўзаро ишончга асосланган мунтазамлик ва доимийлик касб этди.

Президентимиз таклифига биноан 4-5 октябрь кунлари мамлакатимизга Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедовнинг расмий ташриф билан келиши мазкур давлат билан ҳам дўстлигимиз барқарор ва бардавом эканини яна бир бор намоён қилди.

Учрашувда давлат раҳбарлари кўп асрлик дўстлик, яхши қўшничилик, стратегик шериклик, ўзаро ишонч ва қўллаб-қувватлаш тамойилларига асосланган икки томонлама муносабатларнинг бугунги даражасини юксак баҳоладилар.

Кейинги тўрт йилда ўзаро савдо ҳажми уч баробарга кўпайиб, 400 миллион доллардан ошди. Жорий йил бошидан товар айирбошлаш яна 25 фоизга ортди. Турли тармоқларда саноат кооперациясини ривожлантириш, шу жумладан, автомобиллар йиғиш, кимёвий маҳсулотлар, электр техникаси ва маиший техника, қурилиш материалларини ишлаб чиқариш, пахта толаси ва мева-сабзавот маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш, логистика инфратузилмасини яратиш ҳам икки томонлама ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари сифатида белгилаб олинди.

Томонлар транспорт соҳасида ва транзит йўлакларини ривожлантириш бўйича ҳамкорликни фаоллаштиришга келишиб олдилар. Бу борадаги ўзаро мувофиқлаштирилган қўшма саъй-ҳаракатлар юк ташишлар ҳажмини ошириш ҳамда транзит салоҳиятини рўёбга чиқариш учун қулай шароитлар яратади.

Халқларимиз ўртасидаги дўстликни мустаҳкамлаш ва ўзаро англашувни кучайтиришнинг муҳим омили бўлган маданий-гуманитар соҳадаги ҳамкорлик масалалари ҳам муҳокама қилинди.

Музокараларда, шунингдек, Афғонистонда тинчлик ва барқарорлик бутун Марказий Осиё минтақасида барқарор тараққиёт гарови экани таъкидланди.

Президентлар халқаро майдонда, шу жумладан Бирлашган Миллатлар Ташкилоти, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги, Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти, Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти, Ислом ҳамкорлик ташкилоти, Туркий тилли давлатлар ҳамкорлиги ташкилоти ва бошқа халқаро тузилмалар доирасида яқин мулоқотни давом эттириш ва ташаббусларни биргаликда илгари суришга келишиб олдилар.

Бир сўз билан айтганда, ташриф доирасида кўп қиррали Ўзбекистон-Туркманистон ҳамкорлигининг деярли барча йўналишларини қамраб олувчи жами 23 та ҳужжат имзоланди. Зеро, ҳамкорлик, шериклик қизғин тус олгандагина барча соҳаларда жадал тараққиёт, ўсиш бўлади.

 

 

Дилбар УСМОНОВА,

Олий Мажлис Қонунчилик

палатаси депутати


Кўришлар сони: 62

Депутатлар минбари

Янгиликлар

27.10.2021
A.Саидов Буюк Британия парламенти Лордлар палатаси аъзоси Б.Сатти билан учрашди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари Aкмал Саидов 27 октябрь куни Буюк...

27.10.2021
Спикер Н. Исмоилов Президент сайловининг эълон қилинган якунларига баҳо берди

Ўзбекистон халқи жамиятимизда рўй бераётган шаҳдам ва давомли ютуқларни, кўламдор ижобий ўзгаришларни,...

26.10.2021
Бола ҳуқуқлари кафолати мустаҳкамланмоқда

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини...

Тадбирлар тақвими