Cайт ранги: A A


Депутат фикри

Ҳеч бир бола давлат ва жамиятнинг эътиборидан четда қолмаслиги керак

Ҳеч бир бола давлат ва жамиятнинг  эътиборидан четда қолмаслиги керак

Мамлакатимизда қишлоқларнинг қиёфасини янги даражага кўтариш ва шу асосда аҳолининг ҳаёт даражасини яхшилаш борасида “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” каби дастурлар изчил амалга оширилмоқда. Ўз вақтида ташкил қилинган “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”лари ҳам бу борадаги саъй-ҳаракатларнинг изчиллигини таъминлади.

Жорий йилги Давлат дастурида эҳтиёжманд оилалар фарзандлари, чин етимлар, оғир касалликка чалинган ва ногиронлиги бўлган болаларни даволаш, уларнинг таълим олиши, уй-жой билан таъминланиши ҳамда касб эгаллашларини қўллаб-қувватлаш бўйича бир қатор вазифалар белгиланган ва бугун уларнинг ижроси таъминланмоқда.

Давлатимиз раҳбарининг шу йил 4 октябрдаги “Болаларни қўллаб-қувватлаш жамоат фонди фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори бу борадаги хайрли ҳаракатларнинг амалий ифодаси бўлди.

Мазкур ҳужжат билан Болаларни қўллаб-қувватлаш жамоат фонди ташкил этилиб, унинг энг муҳим вазифалари белгиланганди. Оғир вазиятга тушган, ижтимоий ҳимояга муҳтож болаларни аниқлаш ва уларга манзилли ижтимоий ва моддий ёрдам кўрсатиш тадбирларини ташкил этиш ва молиялаштириш, эҳтиёжманд оилаларнинг фарзандлари ҳамда имконияти чекланган болаларни бепул дори воситалари, тиббий ва протез-ортопедик буюмлар билан таъминлаш фонд фаолиятининг асосий вазифалари сирасига киради.

Шунингдек, фонд нуқсонли болаларнинг таълим олишида кўмаклашиш, ўқув адабиётлар ва қуроллари билан таъминлаш, уларга қизиқишларига қараб касб-ҳунар ўргатиш ва уй шароитида ўзини ўзи банд қилиши учун асбоб-ускуналар билан таъминлаш, оғир касалликлари бўлган болаларни парвариш қилаётган кам таъминланган оилаларни ҳомийликка олиш ишларини ташкиллаштиради.

Давлат бюджетидан 2021-2022 йилларда маблағларни амалда ўзлаштирилишига қараб 100 миллиард сўм миқдоридаги беғараз молиявий ёрдам ажратилади. Ихтиёрий хайриялари, грантлар, тижорат банклари депозитларига жойлаштиришдан олинган даромадлар ҳисобига ҳам ўз фаолиятини амалга оширади.

Яна бир муҳим янгилик – ушбу қарорга мувофиқ, 2024 йил 1 январга қадар даволанишга муҳтож бўлган болалар учун белгиланган тартибда тасдиқланадиган рўйхатлар бўйича Болалар жамоат фонди томонидан олиб келинадиган дори воситалари, тиббиёт ускуналари ва протезлаш воситалари божхона тўловларидан (қўшилган қиймат солиғи ва божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) озод қилинади.

Қарорда 2021 йил 15 ноябрга қадар манфаатдор вазирлик ва идоралар томонидан жамоатчилик фикри ва илғор хорижий тажрибани ҳисобга олган ҳолда “Болаларни қўллаб-қувватлаш жамоат фонди тўғрисида”ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда Олий Мажлис Қонунчилик палатасига киритиш белгиланди.

Албатта, қуйи палатага киритиладиган янги қонун лойиҳаси мукаммал ва халқона бўлиши, ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган барча болалар унинг таъсир доирасига кириши лозим. Шу маънода, ушбу қорорнинг ижроси биз депутатларга ҳам катта масъулият юклайди. Зеро, ижтимоий ҳимояга муҳтож ҳеч бир бола давлат ва жамиятимизнинг эътиборидан четда қолмаслиги керак.

 

Жамшид ҚОСИМОВ,

Олий Мажлис Қонунчилик

палатаси депутати

 

 

 


Кўришлар сони: 94

Депутатлар минбари

Янгиликлар

27.10.2021
Ҳар бир мурожаат қонуний ечим топиши керак

Халқ билан мулоқот. Кейинги йилларда мамлакатимизда халқ билан мулоқот қилиш, мурожаатлар билан ишла...

27.10.2021
A.Саидов Буюк Британия парламенти Лордлар палатаси аъзоси Б.Сатти билан учрашди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари Aкмал Саидов 27 октябрь куни Буюк...

27.10.2021
Спикер Н. Исмоилов Президент сайловининг эълон қилинган якунларига баҳо берди

Ўзбекистон халқи жамиятимизда рўй бераётган шаҳдам ва давомли ютуқларни, кўламдор ижобий ўзгаришларни,...

Тадбирлар тақвими