Cайт ранги: A A


Депутат фикри

Жарималар аҳолининг даромадидан келиб чиқиб белгиланиши керак

Жарималар аҳолининг даромадидан келиб чиқиб белгиланиши керак

Бугун ЎзХДП фракцияси йиғилишида “Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонуни лойиҳаси биринчи ўқишда муҳокама қилинди.

Ушбу қонун лойиҳасида фуқароларимизнинг эътирозларига сабаб бўлаётган айрим ҳуқуқбузарликлар учун жармалар миқдори пасайтирилган. Бу ижобий ҳолат, албатта.

Аммо, лойиҳадаги айрим нормалар депутатларимизнинг қизғин мунозаларига сабаб бўлди.

Маълумки, ЎзХДП фракциясининг бир гуруҳ депутатларидан иборат Ишчи гуруҳи томонидан автотранспорт воситаларини бошқаришда йўлларда белгиланган тезликка риоя этилишини радарлар шунингдек, стационар ва кўчма махсус техника воситаларидан фойдаланган ҳолда назорат қилиниши ўрганилган эди.

Ўрганиш давомида фуқароларимиз томонидан бугунги кунда қўлланилаётган жарималар юқори эканлиги бўйича ҳақли эътирозлар билдирилганди.

Шундан келиб чиқиб, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 1283-моддаси иккинчи қисми санкциясидаги жарима миқдорини базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари (ҳозирда 5 баравар) қилиб белгилаш бўйича таклиф билдирилди.

Шунингдек, жарималар аҳолининг реал даромадларидан келиб чиқиб белгиланиши бўйича яна бир қатор таклифлар билдирилди.

Умуман, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда назарда тутилган баъзи ҳуқуқбузарликлар учун тайинланган жазо чораларининг миқдори кодекснинг инсонпарварлик ва одиллик принципларига мувофиқ эмас.

 

Фирдавс ШАРИПОВ,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати,

ЎзХДП фракцияси аъзоси

 


Кўришлар сони: 576

Депутатлар минбари

Янгиликлар

04.12.2021
Конституция — фуқароларнинг саломатлигини муҳофаза қилишнинг мустаҳкам кафолати

Таъкидланганидек, юртимизда ҳар бир инсон малакали тиббий хизматдан фойдаланиш ҳуқуқига эга эканли...

04.12.2021
Экологик барқарорликни таъминлашнинг ҳуқуқий кафолати

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси ҳамда Экология ва атроф...

03.12.2021
Органик маҳсулотлар ишлаб чиқаришнинг ҳуқуқий асослари яратилмоқда

Бугунги кунда мамлакатимизда органик маҳсулотлар ишлаб чиқариш соҳасидаги масалаларни тартибга солувчи...

Тадбирлар тақвими