Cайт ранги: A A


Депутат фикри

Соҳа ривожи салоҳиятли кадрларга боғлиқ

Соҳа ривожи салоҳиятли кадрларга боғлиқ

Бугунги кунда ҳаётимизни ахборот технологияларисиз тасаввур қилиб бўлмайди. Шу сабаб, мамлакатимиз тараққиётининг келажагини белгилашда ёшларимизни кенг миқиёсда ахборот технологияларини ўрганишга жалб қилиш, Президентимиз ташаббуси билан илгари сурилган Ўзбекистоннинг “Бир миллион дастурчи” лойиҳасини амалга ошириш муҳим вазифалардан бири ҳисобланади.

Жорий йил 10 сентябрь куни Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида ҳам ахборот технологиялари соҳасида салоҳиятли кадрлар тайёрлаш ва иқтидорли ёшлар билан тизимли ишлаш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.

Маълумки, “Рақамли иқтисодиёт” мамлакатимиз тараққиётининг асосларидан бири сифатида белгиланган. Айни пайтда юртимизда амалга оширилаётган “Рақамли Ўзбекистон – 2030” стратегияси доирасида ҳудудларда 89 та, тармоқларда 200 дан ортиқ лойиҳалар ҳаётга татбиқ этилди.

Йил бошидан буён, “IT Park” резидентлари сони 35 фоизга кўпайиб, уларда 6 мингдан ортиқ янги иш ўрни яратилган. Жорий йилнинг 8 ойида ишлаб чиқилган дастурий маҳсулотлар 26 миллион долларга экспорт қилинган. Келгуси 3 йилда иқтисодиёт соҳаларида яна 300 та лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган.

Ушбу лойиҳалар, умуман, соҳа учун юқори малакали кадрлар тайёрлаш мақсадида Бирлашган Араб Амирликлари билан ҳамкорликда “Бир миллион дастурчи” лойиҳаси амалга оширилмоқда. Ҳозиргача бу лойиҳа доирасида 567 минг ўғил-қизларимиз бепул сабоқ олди. Эътиборлиси, уларнинг 79 фоизи мактаб ўқувчиларидир. 

Лекин амалга оширилган бу ишлар хотиржамликка берилишимизга сабаб бўлолмайди. Боиси, йиғилишда юртимиздаги 2 мингдан ортиқ мактабнинг бирорта ҳам ўқувчиси “Бир миллион дастурчи” лойиҳасида иштирок этмагани кўрсатиб ўтилди. Давлатимиз раҳбари лойиҳани ҳар бир мактабга етқазиш, зарур ҳолларда уларни қўшимча компьютерлар билан таъминлаш, болаларни ўқишга кенг жалб этиш муҳимлигини билдирди. 

Бугунги кунда Жиззах вилоятида 540 дан ортиқ умумтаълим мактаблари фаолият олиб бормоқда. Мазкур таълим масканларида ўқувчи ёшларни лойиҳага кенг жалб қилиш борасида мавжуд муаммоларни бартараф этишда Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларидаги депутатларимиз алоҳида фаоллик кўрсатишлари талаб қилинади.

Шу билан бирга, ёшларни миллий қадриятлар, ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, ўқувчиларни мамлакатимиз тарихи, маданияти ва санъати билан кенгроқ таништириш, ҳарбий хизматчилар иштирокида ватанпарварлик дарслари ташкил этиш борасида ҳам кўплаб ишларни амалга ошириш лозим. Айниқса, иқтидорли ўқувчиларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг ўз иқтидорларини намоён қилишларига имкон яратиб бериш кечиктириб бўлмас вазифадир. 

Таълим масканлари билан узвий алоқада бўлиш, мактаблардаги мавжуд ҳар қандай муаммони бартараф этишга ҳисса қўшиш барча раҳбарлар қатори, биз депутатларнинг ҳам асосий вазифамизга айланиши керак.

 

Урол ЎРАЗБОЕВ,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати

 


Кўришлар сони: 83

Депутатлар минбари

Янгиликлар

22.09.2021
Фракция аъзолари қонун лойиҳасига қандай эътирозлар билдирди?

Мамлакатнинг қудратини белгилайдиган омиллар кўп. Лекин уларнинг энг асосийларидан бири, шубҳасиз,...

22.09.2021
Аҳолини гидрометеорологик маълумотлар билан таъминлаш тизими такомиллаштирилмоқда

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилишида...

22.09.2021
Фракция аъзолари муҳим қонун лойиҳаларини муҳокама қилди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракциясининг навбатдаги...

Тадбирлар тақвими