Cайт ранги: A A


Депутат фикри

ШҲТ саммити: амалга оширилган ишлар натижалари ва ташкилотнинг ривожланиш истиқболлари кўриб чиқилади

ШҲТ саммити: амалга оширилган  ишлар натижалари ва ташкилотнинг ривожланиш истиқболлари кўриб чиқилади

Бугунги кунда Шанхай ҳамкорлик ташкилотига саккиз давлат: Хитой, Россия, Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон, Ўзбекистон, Ҳиндистон ва Покистон давлатлари аъзо ҳисобланади. Мазкур халқаро минтақавий ташкилот 1996-1997 йилларда "Шанхай бешлиги" номи билан ташкил этилган.

2001 йилда Ўзбекистон аъзо бўлиб киргандан сўнг Шанхай ҳамкорлик ташкилоти номини олган. ШҲТ тузилгандан бери кўплаб давлатлар ташкилотга аъзо бўлиб кириш истагини билдираётгани, унинг саммитларига МДҲ, ОСЕАН ва Афғонистон раҳбарларининг таклиф этиб борилаёгани натижасида ташкилотнинг нуфузи янада ошиб бормоқда.

Ташкилот аъзо давлатлар ўртасида ўзаро ишонч ва яхши қўшничиликни мустаҳкамлаш билан бир қаторда сиёсий, савдо-иқтисодий, илмий-техникавий, маданий, шунингдек, таълим, энергетика, транспорт, туризм, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ҳамда минтақада хавфсизликни таъмнлашни ўз олдига мақсад қилиб қўйган.

ШҲТга ҳар йили аъзо мамлакатлардан бири раислик қилади. Жорий йилнинг 16-17 сентябрь кунлари Президент Ш. Мирзиёев ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарларининг Тожикистон раислигидаги навбатдаги саммитида иштирок этади.

Навбатдаги саммит ташкилот тузилганининг 20 йиллиги нишонланаётганига тўғри келаётгани билан аҳамиятлидир. Саммит якуни билан ШҲТга раислик Тожикистондан Ўзбекистонга ўтади.

Мамлакатимиз раислиги даврида ижтимоий-иқтисодий, савдо-сотиқ, илм-фан, техника, таълим, маданият, спорт, транспорт, энергетика ва бошқа соҳалардаги ҳамкорлик билан бирга, минтақада хавфсизлик нуқтаи назаридан қатор янги ташаббусларга бой бўлиши кутилмоқда.

Айтиш мумкинки, Душанбе саммити тарихий воқеликдир. Сабаби мазкур саммитда давлат раҳбарлари 20 йил давомида амалга оширилган ишлар натижаларини ва ташкилотнинг ривожланиш истиқболларини кўриб чиқадилар.

Саммитда қабул қилинадиган қарорлар ташкилотнинг илғор тараққиётида янги саҳифа очиши баробарида, минтақада ва дунёда тинчлик ва барқарорликни сақлаш, барқарор тараққиётни таъминлаш ва ШҲТнинг кенг фаолиятида маданий-гуманитар ҳамкорликни мустаҳкамлашга ҳисса қўшади.

Бинобарин, саммит доирасида мутасадди вазирликлар раҳбарлари Ёшлар билан ишлаш соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида Битим, Тарихий обидалар ва маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш, сақлаш ва тиклаш соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида Битим, шунингдек, Олий ва ўрта махсус маданият ва санъат муассасалари ўртасида ҳамкорлик тўғрисида Меморандумни имзолашлари кутилмоқда.

 

 


Кўришлар сони: 84

Депутатлар минбари

Янгиликлар

22.09.2021
Фракция аъзолари қонун лойиҳасига қандай эътирозлар билдирди?

Мамлакатнинг қудратини белгилайдиган омиллар кўп. Лекин уларнинг энг асосийларидан бири, шубҳасиз,...

22.09.2021
Аҳолини гидрометеорологик маълумотлар билан таъминлаш тизими такомиллаштирилмоқда

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилишида...

22.09.2021
Фракция аъзолари муҳим қонун лойиҳаларини муҳокама қилди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракциясининг навбатдаги...

Тадбирлар тақвими