Cайт ранги: A A


Депутат фикри

Ўзбекистонда органлар кўчириб ўтказиш имконияти кенгаяди

Ўзбекистонда органлар кўчириб ўтказиш имконияти кенгаяди

Аҳоли саломатлиги улкан бойлик бўлиб, жамиятнинг барқарор ривожланишида муҳим аҳамият касб этади. Шу боисдан аҳолига кафолатли тиббий хизмат кўрсатиш, тиббиёт ходимлари меҳнатини рағбатлантириш, замонавий технология ва даволаш усулларини кенг жорий қилиш бугунги куннинг энг муҳим вазифаларидан бири саналади.

Айниқса, 2020 йилда бошланган пандемия даври соҳанинг тизимли тараққиёти қанчалик зарур эканлигини яна бир бор исботлади. Шу сабабли, мамлакатимизда сўнгги вақтларда тиббиёт соҳасига бўлган эътибор ҳар қачонгиданда кучайди. Соҳа ривожига хизмат қилувчи ўнлаб қонун, қарор, фармон ва ҳукумат даражасидаги ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилиниб, қисқа фурсатларда замонавий, юқори технологияли, самарали тез тиббий хизмат кўрсатиш тизими йўлга қўйилди.

Жумладан, жорий йилнинг 26 июль куни қабул қилинган “Аҳолига кўрсатилаётган тиббий ёрдам сифатини янада яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори билан ихтисослаштирилган тиббий хизматни аҳолига яқинлаштириш, шошилинч тиббий ёрдамни ўз вақтида кўрсатиш ҳисобига фуқаролар ҳаётини сақлаб қолиш ва уларнинг фаол меҳнат қобилиятини тиклашга имконият яратиш, болалар, туғиш ёшидаги, ҳомиладор ва бола эмизувчи аёлларни профилактик махсус препаратлар билан бепул таъминлаш ҳамда нефрология ва гемодиализ ёрдамини кўрсатиш тизимини янада яхшилаш мақсадида 2021-2022 йиллар давомида туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари таркибида 35 та Туманлараро қўшма шикастланишлар ва ўткир қон-томир касалликлари марказларини ташкил этиш вазифаси белгилаб берилган эди.

Эътиборли томони ушбу вазифаларни қисқа фурсат ичида амалиётга жорий этиш ишлари бошлаб юборилди. Куни кеча давлатимиз раҳбари хирургия хизматини трансформация қилишга оид тақдимот билан танишди. Ушбу тақдимот жараёнида амалга оширилаётган ишлар Сирдарё вилояти Оқолтин туманидаги шифохона мисолида кўриб чиқилди. У Оқолтин, Сардоба ва Мирзаобод туманлари аҳолисига хизмат кўрсатиши маълум қилинди.

Тақдимот жараёнида Президент қарорига мувофиқ, марказ яқинда 1 миллион долларлик асбоб-ускуналар билан жиҳозланиши, ҳозирги пайтда телемедицина мулоқотлари ташкил этилиб, шифокорлар малакаси оширилаётганлиги айтиб ўтилди.

Шунингдек, тақдимотда давлатимиз раҳбари томонидан жаҳон тиббиёти ютуқлари ўрганилиб, зарур шароитлар юртимизда яратилганлиги натижасида республика марказларида қилинадиган операциялар тури 350 тага, вилоят марказларида 130 тага, туман шифохоналарида 60 тага етганлиги, 32 та шифохонада замонавий эндоваскуляр хирургия бўлимлари ташкил этилганлиги эътироф этилиши билан биргаликда бу борада амалга оширилиши лозим бўлган вазифаларга тўхталиб ўтди.

Давлатимиз раҳбари туманлараро марказларда қилинадиган жарроҳлик амалиётлари турини 79 тага, вилоят даражасида 168 тагача етказиш мумкинлигини таъкидлаб, бунинг учун зарур шароит яратиш бўйича мутасаддиларга кўрсатмалар берди.

Хусусан, бугун энг керакли йўналишлардан бири – органлар трансплантацияси эканлиги, юртимизда 500 нафар бемор жигар, 1 минг 500 нафар киши буйрак трансплантацияси амалиётига муҳтожлигини таъкидланиб, Республика хирургия илмий-амалий тиббиёт марказини трансплантологияга йўналтириб, иммуногенетик лаборатория ва симуляцион марказ ташкил этиш, Наманган, Самарқанд ва Хоразм вилоятларида буйрак трансплантациясини йўлга қўйиш бўйича кўрсатмалар берилди.

Бунда эса, илғор технологиялар асосида ташхислаш, операция қилиш ва даволаш бўйича мутахассислар тайёрлаш, чет эллардаги етакчи тиббиёт муассасаларига малака оширишга юбориш зарурлиги таъкидланди.

Хулоса қилиб айтганда, тақдимот жараёнида тиббиёт соҳасининг тараққиётини белгилаб берувчи ҳаётий вазифалар белгилаб берилди. Эндиликда, ушбу вазифаларнинг тўлақонли ҳаётга тадбиқ этилиши натижасида аҳолига барча даражада (республика, вилоят, туман, қишлоқ) юқори технологияли, ихтисослаштирилган ва малакали тиббий хизмат кўрсатиш сифати янада яхшиланади.

Мавлуда АТХАМЖОНОВА,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати

 


Кўришлар сони: 92

Депутатлар минбари

Янгиликлар

22.09.2021
Фракция аъзолари қонун лойиҳасига қандай эътирозлар билдирди?

Мамлакатнинг қудратини белгилайдиган омиллар кўп. Лекин уларнинг энг асосийларидан бири, шубҳасиз,...

22.09.2021
Аҳолини гидрометеорологик маълумотлар билан таъминлаш тизими такомиллаштирилмоқда

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилишида...

22.09.2021
Фракция аъзолари муҳим қонун лойиҳаларини муҳокама қилди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракциясининг навбатдаги...

Тадбирлар тақвими