Cайт ранги: A A


Депутат фикри

Омбудсманнинг жойлардаги вакиллари қандай ваколатларга эга?

Омбудсманнинг жойлардаги вакиллари қандай ваколатларга эга?

Яқинда давлатимиз раҳбарининг “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили(омбудсман) фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони имзоланди.

Ушбу ҳужжат билан Омбудсман фаолиятининг институционал асосларини такомиллаштириш, фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларига риоя этилишини таъминлаш борасидаги ваколатларини ва ҳудудлардаги иштирокини кенгайтириш ҳамда Омбудсман фаолиятига ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий қилиш назарда тутилган.

Шунингдек, Фармонда Омбудсман фаолияти йўналишларининг инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилишнинг энг устувор вазифалари белгиланди. Омбудсманнинг жойлардаги вакиллари доимий асосда ишлайдиган бўлди. Минтақавий вакил Омбудсманга ҳисобдор бўлиб, инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига риоя қилиниши аҳволи бўйича тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорги Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларига ҳар йили маъруза тақдим қилади.

Ҳудудларда жойлашган давлат органлари ва ташкилотларига монеликсиз киради ва уларнинг мансабдор шахслари томонидан зудлик билан қабул қилинади. Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Омбудсман минтақавий вакиллари фаолиятига кўмаклашади.

Шу билан бирга, мазкур Фармон билан “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича Вакили (Омбудсман) тўғрисида”ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш кўзда тутилганлиги эса мамлакатимизда ҳар бир соҳанинг, шу жумладан Омбудсман институтининг ҳам шиддат билан ривожланиб бораётганлиги ва шунга мос равишда тегишли қонунчиликни ҳам такомиллаштириш зарурияти туғилганлигидан далолат беради.

Ишлаб чиқиладиган қонун лойиҳасида Омбудсман ўз олдида турган вазифаларни монеликсиз ҳамда самарали амалга ошириши учун қўшимча кафолатлар ҳамда унинг ҳуқуқлари, шаъни, қадр-қимматини ишончли ҳимоя қилиш чоралари тўғрисидаги нормалар билан мустаҳкамлаш назарда тутилган.

Омбудсман томонидан давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат қилувчи органлар томонидан инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга оид қонун ҳужжатларига риоя этилиши ҳолати тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Олий Мажлисга тизимли равишда ахборот тақдим этиш тартибини белгиловчи ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Олий Мажлис палаталари ҳамда Вазирлар Маҳкамасига инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишнинг айрим йўналишлари бўйича ҳуқуқий, ташкилий, ижтимоий-иқтисодий ва бошқа чора-тадбирлар кўришга қаратилган махсус маърузалар тақдим қилиш ҳуқуқи ҳамда Омбудсманнинг қонунчилик ташаббуси ҳуқуқини белгиловчи моддалар киритилади.

Мазкур соҳадаги қонунчиликнинг такомиллаштирилиши эса мамлакатимизда инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари олий қадрият эканлиги ва уни ҳимоя қилиш давлатимиз сиёсатининг энг устувор вазифаси эканлигидан далолат беради.

Дилбар МАМАДЖАНОВА,

Олий Мажлис Қонунчилик

 палатаси депутати


Кўришлар сони: 102

Депутатлар минбари

Янгиликлар

22.09.2021
Фракция аъзолари қонун лойиҳасига қандай эътирозлар билдирди?

Мамлакатнинг қудратини белгилайдиган омиллар кўп. Лекин уларнинг энг асосийларидан бири, шубҳасиз,...

22.09.2021
Аҳолини гидрометеорологик маълумотлар билан таъминлаш тизими такомиллаштирилмоқда

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилишида...

22.09.2021
Фракция аъзолари муҳим қонун лойиҳаларини муҳокама қилди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракциясининг навбатдаги...

Тадбирлар тақвими