Cайт ранги: A A


Депутат фикри

Юракларда юксалаётган Ватан

Юракларда юксалаётган Ватан

Мустақиллик халқимизга тинчлик, осойишталик, фаровонлик бериш билан бир қаторда барчамизга умид, ишонч, меҳнат, ижод завқини тортиқ этди.

Ўттиз йиллик фурсат ичида мустақиллигини қўлга киритган ёш давлат бугун ўз ҳалқига мунаввар ҳаётни бера олган навқирон давлатга айланиб, дунё саҳнида ўз ўрни, мавқеига эга бўлмоқда, ҳар бир миллатдошимизнинг қалбида ғурур, ифтихор тўйғулари жўш ўрмоқда.

Мустақиллик туфайли мамлакатимиз йилдан-йилга ривожланиб, турли жабҳаларда илдамлаб бораётганлигига ҳар биримиз гувоҳ бўлиб турибмиз. Юртимизда биргина таълим тизимини олсак, соҳада кўламдор ишлар, изчил ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, Президентимиз Мустақиллигимизнинг 30 йиллик байрам шодиёнасида ҳам таълим тизимида олиб борилаётган туб ўзгаришларга алоҳида тўхталиб ўтди. Жумладан, охирги 5 йилда олий таълим муассасалари сони 64 тадан 141 тага етди, қабул ўринлари 66 мингтадан 181 мингтага ошди. Шунингдек, ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолини, авваламбор, ёшларни қўллаб-қувватлаш мақсадида жорий йилда ногиронлиги бўлган ёшлар учун 3 155 та, “Меҳрибонлик” уйлари ва Болалар шаҳарчалари учун 1 580 та, кам таъминланган оилаларга мансуб хотин-қизлар учун 2 мингта қўшимча қабул квоталари давлат гранти сифатида ажратилди.

Бугунги кунда иқтисодиётнинг асосий ҳаракатлантирувчи кучига айланиб бораётган ахборот ва билим ишлаб чиқариш ресурсларига айланмоқда. Буларнинг барчаси замонавий жамиятни ривожлантиришда янги босқични постиндустриал, ахборот жамиятига ўтишини тавсифлайди. Яқин йиллар ичида таълим тизимимиз жаҳондаги етакчи мамлакатлар қаторидан ўрин олиб, унинг халқаро нуфузи илм-фан, таълим даражаси билан ажралиб турадиган давлат сифатида таърифланади. Бу нафақат жамоатчилик эътирофида, балки таълим хизматларининг фаол экспортида ҳам ўз ифодасини топиш керак.

Бир сўз билан айтганда, юртимизда ёшларга яратиб берилаётган имкониятлар уларни улкан марралар сари етаклаши, шубҳасиз.

 

 

Муқаддас ТИРКАШЕВА,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати


Кўришлар сони: 77

Депутатлар минбари

Янгиликлар

28.09.2021
Нобанк кредит ташкилотларининг шаклланиши ва ривожланиши учун қулай шароит яратилади

Бугунги кунда мамлакатимизда жами 134 та нобанк кредит ташкилоти фаолият юритмоқда. Лекин ушбу фаолият...

28.09.2021
Адвокат бўлиш истагини билдирган шахслар учун қандай чекловлар олиб ташланмоқда

2021 йил 28 сентябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ...

28.09.2021
Туркистон декларацияси қабул қилинди

Жорий йилнинг 28 сентябрь куни Туркистон шаҳрида Туркий тилли давлатлар парламент Aссамблеясининг...

Тадбирлар тақвими