Cайт ранги: A A


Депутат фикри

Иқтидорли ёшлар учун янги имкониятлар

Иқтидорли ёшлар учун янги имкониятлар

Мамлакатимизда ёшларнинг пухта билим олиши, қобилият ва истеъдодини рўёбга чиқариши учун барча зарур шарт-шароитлар яратиб берилмоқда. Эътиборлиси, юртимизда ёшлар масаласига давлат сиёсати даражасида қаралмоқда. Чунки, ёшлар келажагимиз, давлат ва халқимиз тақдирини белгилайдиган кучдир.

Давлатимиз раҳбарининг яқинда эълон қилинган “Республика олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган, илмий-тадқиқот фаолияти билан шуғулланаётган иқтидорли ёшларни янада қўллаб-қувватлаш тўғрисида”га Фармони олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган, илмий тадқиқот фаолияти билан шуғулланаётган иқтидорли ёшларни янада қўллаб-қувватлаш борасидаги муҳим ҳужжат бўлди.

Мазкур ҳужжат талаба ёшларни ўз устида мунтазам ишлаш ва илмий-тадқиқот фаолияти билан шуғулланишга ундаш, уларнинг истеъдодларини намоён этиш ва ижодий қобилиятларини ривожлантириш, билим ва иқтидорли ёшларни янада қўллаб-қувватлашга қаратилгани билан аҳамиятлидир.

Фармонга кўра, 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб, Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат стипендияси квотаси: таянч докторантурада таҳсил олаётган докторантлар ва магистуратура босқичи талабалари учун икки баробарга оширилиб, тегишлича 10 та ва 22 этиб, бакалавриат босқичи талабалари учун эса ҳар бир олий таълим муассасасига 1 тадан этиб белгиланмоқда.

Шунингдек, таниқли ижодкорлар — Ўзбекистон Қаҳрамонлари, халқимизнинг юрагидан жой олган ёзувчи Тўлепберган Қаипбергенов ҳамда шоир Ибройим Юсупов номидаги давлат стипендиялари жорий этилиши, ижодкорларга катта ҳурмат ва эътиборнинг амалий ифодаси бўлди.

Давлат стипендиялари давлат олий таълим муассасаларининг қўшма таълим дастурлари асосида таҳсил олаётган ҳамда республикада фаолият юритаётган хорижий олий таълим ташкилотлариниг филиаллари ва нодавлат олий таълим ташкилотлари бакалавриат босқичи талабалари учун ҳам тадбиқ этилади.

Қувонарлиси, Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки номли давлат стипендияси соҳиби бўлган қўшма таълим дастури асосида давлат олий таълим муассасалари, республикада фаолият юритувчи хорижий таълим ташкилотлари филиали ёки нодавлат олий таълим ташкилотини тамомлаган талабалар давлат олий таълим муассасаси магистуратурасига кириш имтиҳонларисиз қўшимча давлат гранти асосида қабул қилинади. Бу, албатта, ёшларимизга катта мотивация беради.

Хулоса ўрнида айтадиган бўлсак, ёшларимизга берилаётган катта эътибор, рағбат уларнинг иқтидорларини рўёбга чиқаришига, ўз устида тинимсиз ишлашига, интилишига ундаши ва келгусида бу саъй-ҳаракатлар улкан натижалар бериши, шубҳасиз.

Мавжуда ҲАСАНОВА,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати


Кўришлар сони: 276

Депутатлар минбари

Янгиликлар

28.09.2021
Нобанк кредит ташкилотларининг шаклланиши ва ривожланиши учун қулай шароит яратилади

Бугунги кунда мамлакатимизда жами 134 та нобанк кредит ташкилоти фаолият юритмоқда. Лекин ушбу фаолият...

28.09.2021
Адвокат бўлиш истагини билдирган шахслар учун қандай чекловлар олиб ташланмоқда

2021 йил 28 сентябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ...

28.09.2021
Туркистон декларацияси қабул қилинди

Жорий йилнинг 28 сентябрь куни Туркистон шаҳрида Туркий тилли давлатлар парламент Aссамблеясининг...

Тадбирлар тақвими