Cайт ранги: A A


Депутат фикри

Миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик — тинчлик гарови

Миллатлараро тотувлик ва диний  бағрикенглик — тинчлик гарови

Бугун янги Ўзбекистон барча соҳаларда очиқ мамлакат сифатида жаҳон сиёсий майдонидан муносиб ўрин эгалламоқда. Юртимизда ҳукум сураётган дўстлик ва бирдамлик муҳити, Ўзбекистоннинг очиқ ташқи сиёсат олиб бораётгани дунё ҳамжамияти томонидан муносиб эътироф этилмоқда.

Буларнинг барчаси мамлакатимизда Президентимиз Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида амалга оширилаётган оқилона сиёсат, жамият ҳаётининг барча жабҳасида олиб борилаётган кенг қамровли ислоҳотлар самарасидир. Чунки дўстга садоқат, бирдамлик каби эзгу туйғулар халқимиз орасида қадрият даражасига кўтарилгани боис, бугун ҳам ушбу анъаналаримиз изчил давом этиб келмоқда.

Конституциямиз ва қонунларимизда Ўзбекистон Республикасининг барча фуқаролари миллати, тили ва динидан қатъи назар, тенг ҳуқуқ ва эркинликларга эга экани мустаҳкамлаб қўйилган. Хусусан, Бош қомусимизнинг 4-моддасида “...Ўзбекистон Республикаси ўз ҳудудида истиқомат қилувчи барча миллат ва элатларнинг тиллари, урф-одатлари ва анъаналари ҳурмат қилинишини таъминлайди, уларнинг ривожланиши учун шароит яратади”, деб белгиланган.

Бугун мамлакатимизда 130 дан ортиқ миллат ва элат вакиллари бир оила фарзандларидек аҳил ва иноқ яшамоқда. Улар умумий уйимиз – Ўзбекистонимиз равнақи йўлида бирлашиб, барча соҳа ва тармоқларда фидокорона меҳнат қилмоқда, ривожланган бозор иқтисодиёти ва кучли фуқаролик жамиятига асосланган ҳуқуқий демократик давлат қуришга муносиб ҳисса қўшмоқда.

Албатта, бунинг учун турли миллат ва элат вакилларининг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларини таъминлаш, таълим олишлари, ўз қизиқишлари бўйича касб-ҳунар эгаллашлари, маданиятлари, урф-одатлари, анъаналарини сақлаш ҳамда ривожлантиришлари учун зарур шароитлар яратиб берилган. Умумтаълим мактабларида таълимни етти тилда олиб бориш йўлга қўйилиб, кўп сонли миллатлар тилида газета-журналлар чоп этиляпти, радио ва теледастурлар эфирга узатилмоқда.

Турли миллат ва элатлар, диний конфессиялар вакиллари ўртасидаги аҳил-иноқлик, ҳамжиҳатликни таъминлаш борасида олиб борилаётган саъй-ҳаракатлар туфайли Ўзбекистонда барча диний конфессиялар ўз анъаналари ва удумлари, маросимларини адо этиб келмоқда. Жамиятимиздаги ўзаро бағрикенглик, меҳр-мурувват, эзгулик муҳити тинчлик ва осудалик, фаровонликни мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.

Таъбир жоиз бўлса, бугун Ўзбекистон том маънода, диний бағрикенглик ва динлараро мулоқот борасида бутун дунёга намуна бўлмоқда. Энг муҳими, чет элларда яшовчи миллионлаб ватандошларимиз билан мустаҳкам алоқа ўрнатилаётгани ва қўллаб-қувватланаётгани мамлакатимизнинг нуфузи ва обрў-эътиборини кескин оширмоқда.

Бир сўз билан айтганда, Ўзбекистон азал-азалдан турли миллат ва элат, маданият ва дин вакиллари тинч-тотув яшаб келаётган муқаддас заминдир. Шу боис, бағрикенглик, миллатлараро тотувлик, динлараро ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш давлат сиёсатининг энг муҳим ва устувор йўналишларидан бирига айланган.

Наврўз РИЗАЕВ,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати

 


Кўришлар сони: 109

Депутатлар минбари

Янгиликлар

22.09.2021
Фракция аъзолари қонун лойиҳасига қандай эътирозлар билдирди?

Мамлакатнинг қудратини белгилайдиган омиллар кўп. Лекин уларнинг энг асосийларидан бири, шубҳасиз,...

22.09.2021
Аҳолини гидрометеорологик маълумотлар билан таъминлаш тизими такомиллаштирилмоқда

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилишида...

22.09.2021
Фракция аъзолари муҳим қонун лойиҳаларини муҳокама қилди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракциясининг навбатдаги...

Тадбирлар тақвими