Cайт ранги: A A


Депутат фикри

Дўстлик ришталари мустаҳкамланмоқда

Дўстлик ришталари мустаҳкамланмоқда

Дўстга садоқат, бирдамлик каби эзгу туйғулар халқимиз орасида қадрият даражасига кўтарилган. Шу боис, Президентимиз Олий Мажлисга Мурожаатномасида жамиятимизда миллатлараро тотувлик ва бағрикенглик муҳитини мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратиб, юртимизда 30 июлни “Халқлар дўстлиги куни” деб белгилашни таклиф этган эди.

Миллатлараро тотувлик, диний бағрикенглик муҳитини мустаҳкамлаш борасидаги ишларнинг самарадорлигини янада ошириш мақсадида қабул қилинган “Халқлар дўстлиги кунини белгилаш тўғрисида”ги қонун инсонлар, халқлар, давлатлар ўртасида ҳамжиҳатлик, бағрикенглик, миллатлараро тотувликни мустаҳкамлашга қаратилгани билан аҳамиятлидир. Зеро, бу кунда турли миллат ва элатлар, маданият ва тиллар, урф-одат ва қадриятлар эъзозланади, эзгулик, бирдамлик, тинчлик ва осойишталик тараннум этилади.

Бугунги кунда 35 миллиондан ортиқ аҳолиси бўлган Ўзбекистон Республикасида 130 дан ортиқ миллат ва элат вакиллари яшаб келмоқда. Айтиш жоизки, миллатлараро тотувлик ва динлараро бағрикенгликни мустаҳкамлаш борасида мамлакатимизда бир қатор ишлар олиб борилмоқда.

Жумладан, 40 га яқин миллий маданий марказлар, 34 та дўстлик жамиятлари фаолият олиб бормоқда. Таълим муассасаларида ўқувчилар учун 7 та тилда таълим бериш йўлга қўйилган. Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси ўз дастурларини 12 тилда намойиш этмоқда. Босма нашрлар 14 тилда нашр этилмоқда.

30 июль кунини “Халқлар дўстлиги куни” деб белгилангани юртимизда яшаётган миллатлар, элатлар, халқлараро тинчлик ва тотувлигини таъминлаш, ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган яна бир амалий ҳаракатларидан бири бўлиб, асрлар давомида тинчлик ва тотувликда истиқомат қилаётган кўпмиллатли, бағри кенг, ҳамжиҳат халқимизни янада жипслаштиришга хизмат қилади.

Хулоса қилиб айтганда, бу кунни катта тантана билан нишонлаш, олиб борилаётган тизимли ишларни дунё аҳлига очиқ-ойдин кўрсатиш, халқлар ўртасидаги дўстлик руҳини тарғиб этиш барчамизнинг муқаддас бурчимиздир. Зотан, Халқлар дўстлиги кунининг ҳар йили кенг нишонланиши эса Ўзбекистон заминида тинчлик маданиятининг янада чуқур илдиз отишига кўмаклашади.

Феруза НИГМАТОВА,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати


Кўришлар сони: 110

Депутатлар минбари

Янгиликлар

22.09.2021
Фракция аъзолари қонун лойиҳасига қандай эътирозлар билдирди?

Мамлакатнинг қудратини белгилайдиган омиллар кўп. Лекин уларнинг энг асосийларидан бири, шубҳасиз,...

22.09.2021
Аҳолини гидрометеорологик маълумотлар билан таъминлаш тизими такомиллаштирилмоқда

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилишида...

22.09.2021
Фракция аъзолари муҳим қонун лойиҳаларини муҳокама қилди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракциясининг навбатдаги...

Тадбирлар тақвими