Cайт ранги: A A


Депутат фикри

Ғамхўрлик ва бахтиёрлик бахш этган ташриф

Ғамхўрлик ва бахтиёрлик бахш этган ташриф

Давлатимиз раҳбарининг пойтахтимиздаги 21-сонли Меҳрибонлик уйига ташрифи бу ерда тарбияланаётган ёшлар ҳаётида бутун умрга муҳрланиб қоладиган воқелик бўлди, десак асло муболаға бўлмайди.

Мазкур ташриф юртимизда фаолият юритаётган 16 та Меҳрибонлик уйи ва 4 та Болалар шаҳарчасида тарбияланаётган 1823 нафар ўғил- қизларимизнинг эртанги ҳаётига бўлган ишончини янада ошишига хизмат қилибгина қолмай, уларнинг мамлакат раҳбари ғамхўрлигининг яна бир бор бевосита ҳис этиш имконини берди. Айниқса, давлат раҳбарининг “Шуни билингларки, сизларнинг ота-онангиз, ватанингиз бор. Давлат сизларни ҳеч қачон эътиборсиз қолдирмайди”, деган сўзлари уларнинг кўнгилларини тоғдек кўтарибгина қолмай, қалбларига ҳеч қандай сўз билан ифодалаб бўлмайдиган чексиз бахтиёрлик олиб кирди.

Юртбошимиз Меҳрибонлик уйида тарбияланаётган ёшларга яратилган шароитлар билан танишиб, ғамхўр ота тимсолида уларнинг орзу-умидлари билан ҳам қизиқдилар. Тарбияланувчилар Милана Новоселова психологияга қизиқиши катта эканлиги ва келажакда мазкур соҳада етук мутахассис бўлишини айтган бўлса, Исфандиёр Раҳимжонов эса, болаликда актёр ва режиссёрлик касбига ўзгача меҳр қўйганлигини таъкидлаб ўтди.

Бугун, Юнусобод туманидаги 21-Меҳрибонлик уйига Ўзбекистон Миллий Гвардияси қўмондони генерал майор Р.Жўраев, Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати А.Акрамов, Ўзбекистон Миллий университети ректори, профессор И.Мажидов, Ўзбекистон давлат санъат ва маданият университети ректори, профессор И.Юлдашев, ОАВ ва меҳрибонлик уйи жамоаси иштирокида Милана Новоселовага Ўзбекистон миллий университетига, Исфандиёр Раҳимжоновга эса Ўзбекистон давлат санъат ва маданият университетига ўзлари танлаган таълим йўналишлари бўйича давлат гранти асосида талабаликка қабул қилинганликлари муносабати билан тегишли сертификат ҳамда талабалик гувоҳномаларини топширишга бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда сўзга чиққанлар юртимизда ёш авлодга таълим-тарбия бериш ва уларни ҳар томонлама комил инсон бўлиб етишишлари учун яратилган шароитлар ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини баён этдилар.

Хусусан, мамлакатимиздаги Меҳрибонлик уйида тарбияланаётган йигит-қизлар берилаётган эътиборни янги босқичга кўтариш бўйича давлат раҳбари томонидан белгилаб берилган вазифаларни тўлиқ амалга ошириш, уларни нафақат таълим-тарбия олишларига балки тарбияланувчиларнинг ўз уй-жойига ҳамда иш ўринларига эга бўлиб, жамиятда ўз ўрниларини топиб кетишларига бўлган жараёнда юртбошимиз ғамхўрлигини ҳис этиб яшашлари учун янги тизим бўйича амалий ишлар олиб борилишига ишонч билдирдилар.

 

Абдумалик АКРАМОВ,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати

 


Кўришлар сони: 86

Депутатлар минбари

Янгиликлар

22.09.2021
Фракция аъзолари қонун лойиҳасига қандай эътирозлар билдирди?

Мамлакатнинг қудратини белгилайдиган омиллар кўп. Лекин уларнинг энг асосийларидан бири, шубҳасиз,...

22.09.2021
Аҳолини гидрометеорологик маълумотлар билан таъминлаш тизими такомиллаштирилмоқда

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилишида...

22.09.2021
Фракция аъзолари муҳим қонун лойиҳаларини муҳокама қилди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракциясининг навбатдаги...

Тадбирлар тақвими