Cайт ранги: A A


Депутат фикри

Боланинг бегонаси бўлмайди

Боланинг бегонаси бўлмайди

Болажон халқмиз. Одатда энг яхши нарсаларни фарзандларимизга илинамиз. Халқимизнинг бу эзгу фазилати давлатимиз раҳбари томонидан “Меҳрибонлик” уйлари тарбияланувчиларига кўрсатилаётган ғамхўрликда ҳам ўз аксини топмоқда. Бу ғамхўрлик ва эътибор самараси айниқса, кейинги йилларда яққол кўзга ташланмоқда.

Таъкидлаш жоиз, 2017-2020 йилларда юртимиздаги барча “Мурувват” ва “Саховат” уйларини реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш, уларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаб, замонавий шароитлар яратиш кўзда тутилган эди.

Шу муносабат билан 2020 йил бошида Жиззах шаҳридаги 29-сонли “Меҳрибонлик” уйи ҳамда жорий йил Зарбдор туманидаги Кар ва соқов болалар мактаб – интернати ҳамда Заиф эшитувчи болалар махсус мактаб – интернати замонавий тарзда тўлиқ қайта таъмирланди. Тарбияланувчилар учун зарур бўлган барча жиҳозлар билан тўлиқ таъминланиб, фойдаланишга топширилди.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида 28 июль куни ногиронлиги бўлган, ота-она қарамоғидан маҳрум ва етим болаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлашни кенгайтириш ҳамда ижтимоий нафақаларни такомиллаштириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Таъкидланганидек, мамлакатимизда ижтимоий ҳимояга муҳтож болаларни тарбиялаш ва қўллаб-қувватлашнинг бир неча тузилмалари йўлга қўйилган. 13 та Болалар уйида 560 нафар, 16 та Меҳрибонлик уйи ва 4 та Болалар шаҳарчасида 1 минг 823 нафар, 86 та махсус мактаб-интернатда 21 минг нафар ўғил-қизлар тарбияланмоқда. Қолаверса, 79 минг нафар болалар ҳомийлик, васийлик ва оила патронажи қарамоғига олинган.

Улар давлатимиз, халқимиз томонидан кўрсатилаётган ғамхўрликни янада чуқурроқ ҳис қилишлари учун яна бир қатор ишларни амалга ошириш белгилаб берилди. Жумладан, етим болалар учун хорижда ўтқазиладиган мураккаб жарроҳлик амалиётлари бюджетдан тўлиқ компенсация қилинади. Ногиронлиги бўлган болаларни қўллаб-қувватлаш учун 1 августдан бошлаб бюджетдан қўшимча 100 миллиард сўм ажратилади. 2 минг нафар бола учун 4 мингта замонавий эшитиш воситалари харид қилинади.

Туғма юрак нуқсони бор 2 минг нафар, бош мияда ўзгаришлари бор 1 минг нафар ҳамда ҳаракат аъзолари касалликлари бўйича 1,7 минг нафар болаларда бепул жарроҳлик операциялари ўтқазилади, уларнинг 1 минг нафари протезлаш ва бошқа зарур ускуналар билан таъминланади.

Жорий йилда ҳаракатланиши чекланган 1 минг 100 нафар болалар электр аравачалар, келгуси 5 йилда яна 12 минг нафар ногиронлиги бўлган болалар бу аравачалар билан таъминланади. 18 ёшга тўлган, уй-жойга муҳтож етим болаларга янги қурилган уй-жойлар бепул ажратилади. Меҳрибонлик уйлари битирувчиларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизими янада такомиллаштирилади.

Бу каби савобли ишлар рўйхатини яна анча давом эттириш мумкин. Зеро, бугун мамлакатимизда ҳар бир меҳрибонлик уйи тарбияланувчиси, етим болалар давлат эътиборида. Бунинг амалдаги ифодасини жорий йилнинг июль ойида Жиззах шаҳридаги 29-сонли “Меҳрибонлик” уйи собиқ тарбияланувчиларидан Р.Дамрачаев, А.Ахмеджанов, С.Жданова, У.Қараев, С.Ахмедова ва Г.Мамадалиеваларнинг уй-жой билан таъминлангани мисолида ҳам яққол кўриш мумкин.

Давлат раҳбари томонидан белгилаб берилган бу вазифалар ижросини таъминлаш биз депутатлар олдига ҳам бир қатор масъулиятли вазифаларни қўяди. Шу нуқтаи назардан, бу борада партия дастури ва сайловолди платформасидан келиб чиқиб, депутатлик ва жамоатчилик назоратини, бу йўналишдаги ишларни янада кучайтиришимиз зарур.

 

 

Урол ЎРАЗБОЕВ,
Олий Мажлис Қонунчилик

палатаси депутати

 


Кўришлар сони: 87

Депутатлар минбари

Янгиликлар

22.09.2021
Фракция аъзолари қонун лойиҳасига қандай эътирозлар билдирди?

Мамлакатнинг қудратини белгилайдиган омиллар кўп. Лекин уларнинг энг асосийларидан бири, шубҳасиз,...

22.09.2021
Аҳолини гидрометеорологик маълумотлар билан таъминлаш тизими такомиллаштирилмоқда

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилишида...

22.09.2021
Фракция аъзолари муҳим қонун лойиҳаларини муҳокама қилди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракциясининг навбатдаги...

Тадбирлар тақвими