Cайт ранги: A A


Депутат фикри

Халқлар дўстлиги — тинчлик ва барқарорлигимиз кафолати!

Халқлар дўстлиги — тинчлик ва барқарорлигимиз кафолати!

 Юртимизда илк бор 30 июль — Халқлар дўстлиги куни сифатида нишонланади.

Ушбу сана Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасида таклиф қилинган эди. Шундан келиб чиқиб, парламент томонидан 30 июлни «Халқлар дўстлиги кунини белгилаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинди.

Байрам сифатида айнан 30 июль таклиф қилинганлиги бежиз эмас, албатта. БМТ Бош Ассамблеясининг 2011 йил 3 майдаги 65-сессиясида қабул қилинган 65/275-сонли резолюциясида халқлар, давлатлар, маданиятлар ва инсонлар ўртасидаги дўстлик, тинчликни таъминлаш билан боғлиқ ҳаракатларни илҳомлантириш ҳамда маданий хилма-хилликни ҳурмат қиладиган жамиятлар ўртасида кўприклар ўрнатиш имкониятини яратиш мақсадида 30 июль – Халқаро дўстлик куни (International Day of Friendship) сифатида кенг нишонлаш белгиланган.

Мамлакатимизда Халқлар дўстлиги кунини нишонлашдан асосий мақсад — турли миллат ва элатлар ўртасидаги дўстона муносабатларни янада мустаҳкамлашдан иборат. Ушбу кунда Ватанимизда истиқомат қилаётган барча миллатларнинг ўз урф-одатлари ва асрий қадриятлари янада эъзозланади, эзгулик, бирдамлик, тинчлик ва осойишталик тараннум этилади.

Бугунги кунда 34 миллиондан ортиқ аҳолиси бўлган Ўзбекистон Республикасида 130 дан ортиқ миллат ва элат вакиллари бир оила фарзандларидек, ёнма-ён яшаб келишмоқда. Улар иқтисодиётнинг турли тармоқларида ва таълим, соғлиқни сақлаш, илм-фан ва маданият каби ижтимоий соҳаларида самарали меҳнат қилиб, Ватанимизнинг гуллаб-яшнашига, унинг мустақиллигини мустаҳкамлашга, республиканинг халқаро майдондаги обрў-эътибори ва имижини оширишга муносиб ҳисса қўшиб келишмоқда.

Таъкидлаш жоиз, миллатлараро бағрикенглик азалий қадриятимиз бўлиб, халқимизнинг қон-қонига сингиб кетган. Қадим-қадимдан ота-боболаримиз ўз ўгитларида халқлар дўстлиги туйғусини юксак даражада улуғлаб келишган.

Ҳозир ҳам миллатлараро тотувлик ва динлараро бағрикенгликни мустаҳкамлаш борасида мамлакатимизда бир қатор эътиборли ишлар амалга оширилмоқда. Умуман, кўпмиллатли ва кўпмаданиятли жамиятни оқилона бошқариш соҳасида Ўзбекистон жуда катта тажриба тўплаган бўлиб, бу борада у дунёдаги қатор давлатлар учун ибрат ва намуна бўла олади.

Халқлар дўстлиги куни юртимизда яшаётган кўпмиллатли халқимизнинг тинчлиги ва тотувлигини таъминлашга қаратилган амалий саъй-ҳаракатларнинг рамзий ифодасидир. Айниқса, келажагимиз бўлмиш ёшларни турли маданиятларга, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат билан қараш руҳида тарбиялашда ушбу сананинг аҳамияти беқиёсдир. Шундай экан, бу кунни катта тантана билан нишонлаш, миллий бойлигимизни дунё аҳлига очиқ-ойдин кўрсатиш, халқлар ўртасидаги дўстлик руҳини тарғиб этиш барчамиз учун ҳам катта шараф ва ҳам улкан масъулият ҳисобланади.

Қодир ЖЎРАЕВ,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитаси раисининг ўринбосари

 


Кўришлар сони: 72

Депутатлар минбари

Янгиликлар

22.09.2021
Фракция аъзолари қонун лойиҳасига қандай эътирозлар билдирди?

Мамлакатнинг қудратини белгилайдиган омиллар кўп. Лекин уларнинг энг асосийларидан бири, шубҳасиз,...

22.09.2021
Аҳолини гидрометеорологик маълумотлар билан таъминлаш тизими такомиллаштирилмоқда

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилишида...

22.09.2021
Фракция аъзолари муҳим қонун лойиҳаларини муҳокама қилди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракциясининг навбатдаги...

Тадбирлар тақвими