Cайт ранги: A A


Депутат фикри

Ота-она меҳридан маҳрум ва ногиронлиги бор болаларни қўллаб-қувватлаш муқаддас бурчдир

Ота-она меҳридан маҳрум ва ногиронлиги бор болаларни қўллаб-қувватлаш муқаддас бурчдир

Ҳеч бир бола, ҳаёт мураккабликларидан қатъи назар, эътибор ва ғамхўрликдан четда қолмаслиги лозим. Инсон фарзанди меҳрибон оила қучоғида, фаровон ва осойишта яшашга, тарбияланишга ҳақли.

Лекин мамлакатимизда бу масалада айрим камчиликлар бор. Қаровсиз қолган болаларни оилаларга жойлаштириш, уларнинг ҳаётда ўз ўрнини топишларига кўмаклашиш ҳал қилиниши керак бўлган жуда долзарб масалалардан биридир.

Ногирон, ота-она қарамоғидан маҳрум ва етим болаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлашни кенгайтириш ҳамда ижтимоий нафақаларни такомиллаштириш масалалари бўйича Президентимиз томонидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида шу каби масалалар ечимига қаратилган аниқ вазифалар белгилаб берилди, муҳим ташаббуслар илгари сурилди.

Бугунги кунда мамлакатимиздаги Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчиларининг 17 фоизи чин етимлар, қолган 83 фоизи эса ота-онаси ёки яқин қариндошлари воз кечган болалар эканлиги ҳар бир виждонли, оқил инсонни ташвишлантиради, албатта.

Йиғилишда давлатимиз раҳбари томонидан мазкур рақамлар ҳам тилга олиниб, унинг ечимлари ҳам аниқ кўрсатиб берилди. Хусусан, бундай оилаларга моддий ёрдам бериш орқали аксарият болаларни ўз оиласи бағрига қайтариш мумкин. Қолаверса, меҳрибонлик уйларидаги болаларни оилага яқин муҳитда тарбиялаш муҳим эканлиги таъкидланди.

Бир ҳақиқатни тан олиш керак. Меҳрибонлик уйлари ходимлари қанчалик хоҳлашмасин, ўз тарбияланувчилари учун чинакам оилавий муҳитни яратолмайдилар, ота-она меҳр-муҳаббатини беролмайдилар. Шу маънода давлатимиз раҳбарининг ота-онаси ёки яқин қариндошлари воз кечган болаларни ўз оиласига бағрига қайтариш борасидаги ташаббусларини изчиллик билан амалга ошириш муҳим деб ҳисоблайман.

Давлатимиз етим болалар бошини силаётгани, уларни қўллаб-қувватлаш кўламини кенгайтираётгани эътиборга молик. Мажлисда бу борада муайян кўрсатмалар берилди. Жумладан, 18 ёшга тўлган, уй-жойга муҳтож етим болаларга янги қурилган уй-жойлар бепул ажратилади. Бунинг учун жорий йилда бюджетдан 120 миллиард сўм йўналтирилади. Яна бир янгилик – етим ёки ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган иқтидорли талабалар стипендияси 50 фоизга оширилади. Шунингдек, бундай талабаларга пенсия тўлаш муддати амалдаги 18 ёшдан 23 ёшгача узайтирилади. Уларга зарур адабиётлар сотиб олиши учун ҳар йили бир марта 1 миллион 200 минг сўм субсидия берилади.

Шахноза ХОЛМАХМАТОВА,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати,

ЎзЛиДеП фракцияси аъзоси


Кўришлар сони: 96

Депутатлар минбари

Янгиликлар

22.09.2021
Фракция аъзолари қонун лойиҳасига қандай эътирозлар билдирди?

Мамлакатнинг қудратини белгилайдиган омиллар кўп. Лекин уларнинг энг асосийларидан бири, шубҳасиз,...

22.09.2021
Аҳолини гидрометеорологик маълумотлар билан таъминлаш тизими такомиллаштирилмоқда

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилишида...

22.09.2021
Фракция аъзолари муҳим қонун лойиҳаларини муҳокама қилди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракциясининг навбатдаги...

Тадбирлар тақвими