Cайт ранги: A A


Депутат фикри

Мамлакатимизда 35 та туманлараро ўткир қон томир касалликлари маркази ташкил этилади

Мамлакатимизда 35 та туманлараро ўткир қон  томир касалликлари маркази ташкил этилади

Президентимиз шу йил 26 июль куни “Аҳолига кўрсатилаётган тиббий ёрдам сифатини янада яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни имзолади. Унга асосан, 2021-2022 йиллар давомида туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари таркибида 35 та туманлараро қўшма шикастланишлар ва ўткир қон-томир касалликлари марказлари босқичма-босқич ташкил этилиши белгиланди.

Хўш, бу марказларнинг ташкил этилишидан мақсад нима? Ўзи бунга эҳтиёж бор эдими?

Айтиш жоизки, ушбу қарор ўз вақтида ва энг зарур пайтда қабул қилинди. Чунки бугунги кунда мамлакатимизда қўшма шикастланишлар ҳамда ўткир қон-томир касалликлари билан тиббий ёрдамга муҳтож беморларга шошилинч ва ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатишни ташкил этиш масаласи жуда долзарб бўлиб турибди. Айниқса, ўткир ва сурункали буйрак етишмовчилиги мавжуд беморларга гемодиализ хизматини кўрсатишга талаб ортиб бормоқда.

Шу жиҳатдан қарорда ҳудудлардаги аҳоли сонидан келиб чиққан ҳолда, шошилинч тиббий ёрдам ва умумий жарроҳлик бўлимларининг умумий ўринлари сони доирасида 50 тадан 60 тагача ўринлар ажратиш, ҳудудий соғлиқни сақлаш муассасалари штат бирликлари доирасида қўшимча нейрохирург, невролог, кардиолог, анестезиолог-реаниматолог ва бошқа штатлар киритилиши белгилаб қўйилди.

Маълумки, Президентимизнинг 2020 йил 10 ноябрдаги тегишли қарорига мувофиқ, 6-23 ойлик болалар учун уй шароитида тайёрланган овқатларни бойитиш мақсадида 6 ойликдан 5 ёшгача бўлган болаларни “А” витамини, 2-10 ёшдаги болаларни гельминтоз профилактикаси бўйича махсус препаратлар, ҳомиладор ва бола эмизувчи аёллар ҳамда 3-15 ёшдаги болаларни йод препарати, 35 ёшгача туғиш ёшидаги аёлларни темир ва фолий кислотаси препарати билан бепул таъминлаш назарда тутилган эди. Ана шу тартиб-тамойиллар мазкур ҳужжатда ҳам мустаҳкамлаб қўйилгани айни муддао бўлди.

Яна бир муҳим масала. Давлатимиз раҳбарининг мазкур қарорида ҳудудларнинг умумий ўринлар фонди ҳисобидан нефрология ва гемодиализ бўлимларини 50 ўрингача етказиш, диализ аппаратлари ва сарфлаш воситаларини харид қилиш, 2021-2022 ўқув йилидан бошлаб олий тиббиёт таълим муассасаларида нефрология ва гемодиализ кафедралари фаолиятини йўлга қўйиш, Республика ихтисослаштирилган нефрология ва буйрак трансплантацияси илмий-амалий тиббиёт маркази биноларини қуриш ва реконструкция қилиш масалалари ҳам ўз ифодасини топган.

Қарор матни билан танишар эканмиз, мамлакатимизда тиббиёт соҳасини ривожлантиришга, аҳолига қулай, тезкор ва сифатли тиббий хизмат кўрсатиш тизимини яратиш борасида катта ғамхўрликлар қилинаётганига амин бўласиз.

Мақсад эл соғлигини муҳофаза қилиш, униб-ўсиб келаётган ёш авлодни соғлом, баркамол қилиб тарбиялаш ҳақида борар экан, ушбу қарор ижросини таъминлашда биз депутутлар ҳам астойдил ҳаракат қилишимиз лозим. Зотан, эл соғлиги юрт бойлиги, бу бойликни асраш учун эса ҳар биримиз масъулмиз.

 

 

Мавлуда ИБРАГИМОВА,

Олий Мажлис Қонунчилик

палатаси депутати


Кўришлар сони: 98

Депутатлар минбари

Янгиликлар

22.09.2021
Фракция аъзолари қонун лойиҳасига қандай эътирозлар билдирди?

Мамлакатнинг қудратини белгилайдиган омиллар кўп. Лекин уларнинг энг асосийларидан бири, шубҳасиз,...

22.09.2021
Аҳолини гидрометеорологик маълумотлар билан таъминлаш тизими такомиллаштирилмоқда

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилишида...

22.09.2021
Фракция аъзолари муҳим қонун лойиҳаларини муҳокама қилди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракциясининг навбатдаги...

Тадбирлар тақвими