Cайт ранги: A A


Депутат фикри

Иқлим сиёсати парламентлараро мулоқот майдонида

Иқлим сиёсати парламентлараро мулоқот майдонида

Жорий йилнинг 26-27 июль кунлари Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрида иқлим ўзгаришлари масалалари бўйича тўртинчи Марказий Осиё конференцияси (МОИЎК-2021) бўлиб ўтади. Уни ўтказишдан асосий мақсад минтақавий мулоқотни қўллаб-қувватлаш, иқлим ўзгаришига мослашиш борасидаги билим ва маълумотларни тарқатиш, тажриба алмашиш, барча манфаатдор томонлар ўртасида ҳамкорликдаги ҳаракатлар имкониятини аниқлашдан иборат.

Халқаро тадбирда Марказий Осиё давлатлари парламенти вакилларининг ўзаро мулоқоти ҳам назарда тутилган бўлиб, учрашувларда миллий ва минтақа даражада иқлим ўзгаришлари муаммоларини ҳал этиш ҳамда бу борада миллий қонунчилик асосларини такомиллаштириш масалалари кўриб чиқилади. Марказий Осиёда барқарор ривожланишни таъминлашда муҳим бўлган мазкур тадбирда Ўзбекистон парламенти вакилларининг ҳам иштироки кўзда тутилган.

Эслатиб ўтамиз, халқаро миқёсда олиб борилган конструктив саъй-ҳаракатлар натижасида Давлатимиз раҳбарининг халқаро анжуманларда билдирилган ташаббуси билан БМТнинг Оролбўйи минтақаси учун Инсон хавфсизлиги бўйича кўп томонлама шериклик асосида траст фонди ташкил этилди, Оролбўйи минтақаси экологик инновация ва технологиялар ҳудуди, деб эълон қилинди.

Таъкидлаш жоиз, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жорий йил Сеул шаҳрида видеоанжуман шаклида бўлиб ўтган “Яшил ўсиш ва глобал мақсадлар учун ҳамкорлик – 2030” иккинчи халқаро саммитида “яшил” ва барқарор тараққиётга хизмат қиладиган самарали қарорлар қабул қилиш учун бутун халқаро ҳамжамиятнинг саъй-ҳаракатларини бирлаштириш зарурлигини алоҳида таъкидлаган эди.

Унда Ўзбекистон Париж битими доирасида 2030 йилга қадар иссиқхона газларини атмосферага чиқаришни қисқартириш бўйича ўз зиммасига олган мажбуриятларни бажаришга содиқ экани таъкидланди. Шу муносабат билан “яшил” технологияларни кенг жорий қилиш ва “яшил” энергетика соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш Ўзбекистонда яқин ўн йилда қайта тикланадиган энергия манбалари улушини 3 баробардан зиёдга кўпайтириш имконини бериши қайд этилди.

Келгуси йили Ўзбекистонда “Ривожланаётган мамлакатлар учун яшил энергетика” мавзусида халқаро конференция ўтказиш, шунингдек, “яшил” истеъмол маданиятини шакллантириш мақсадида “яшил” иқтисодиётни барпо этишга ёшларни жалб этиш бўйича махсус дастурни амалга ошириш ташаббуслари илгари сурилди.

“Яшил” истеъмол маданият авваломбор, экологик масъулиятни ҳис этган ҳолда юриш-туриш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, “яшил иқтисодиёт”ни ривожлантириш мақсадларида ишлаб чиқариш ва истеъмол маданиятини ривожлантиришни ўз ичига қамраб олади. Ушбу ҳислатларни эса инсоннинг ёшлигидаёқ онгига сингдириш ўз смарасини беради.

Шу сабабли ҳам давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилаган “яшил” иқтисодиётни барпо этишга ёшларни жалб этиш бўйича махсус дастурни амалга ошириш ташаббуслари жамиятда экологик маданиятни юксалтиришга имкон беради.

Шунингдек, яқинда бўлиб ўтган “Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар” мавзусидаги халқаро конференцияда ҳам Президентимизнинг минтақадаги таҳдидлар ва имкониятлар, барқарор ривожланиш бўйича 10 та асосий ташаббус илгари сурилди. Ушбу ташаббуслар ичида иқлим ўзгаришига мослашиш, минтақада “яшил” иқтисодиётни ривожлантириш, келгусида Орол денгизи қуриши каби муаммоларга йўқ қўймаслик ҳамда ўзаро ва БМТ билан ҳамкорликда ҳудудда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашга доир масалаларга алоҳида эътибор қаратилди.

Хулоса ўрнида айтиш жоизки, халқаро анжуманда иштирок этадиган давлат органлари ва парламент вакиллари албатта Ўзбекистон лидери томонидан халқаро майдонда илгари сурилган ва маъқулланган илғор ташаббуслар миллий иқлимий сиёсатимизнинг асосий замини эканлиги таъкидлаб ўтилади.

Ислом ХУШВАҚТОВ,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати,

Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси аъзоси

 


Кўришлар сони: 382

Депутатлар минбари

Янгиликлар

04.07.2022
Депутатлар устувор вазифаларни белгилаб олдилар

2022 йил 4 июль куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда депутатлар...

03.07.2022
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида фавқулодда ҳолат жорий этиш тўғрисида»ги Фармонини тасдиқлаш ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 78-моддаси биринчи қисмининг 19-бандига ва «Фавқулодда ҳолат тўғрисида»ги...

02.07.2022
Конституциявий қонун лойиҳаси бўйича таклифлар берилди

Қашқадарё вилояти Кўкдала тумани ҳокимлигида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Шарофиддин...

Тадбирлар тақвими