Cайт ранги: A A


Депутат фикри

Минтақалараро ҳаракатлар ижобий натижа кўрсатади

Минтақалараро ҳаракатлар ижобий  натижа кўрсатади

Президентимиз ташаббуси билан Тошкентда ўтказилган «Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар» мавзусидаги халқаро конференция икки минтақанинг иқтисодий, маданий ҳамкорлик даражасини янада оширишга хизмат қилиши шубҳасиз. Зеро, Ўзбекистон тарафи ҳал этилиши лозим бўлган асосий муаммоларни энг юқори даражада муҳокама этиш учун платформани ярата олди.

Анжуманда ечими фақат ва фақат биргаликда топиладиган масалалар юзасидан барча тарафларнинг фикри тинглангани, умумий манфаатлар белгилангани ва шу йўналишда ишлашга бел боғлангани, айниқса, қувонарлидир.

Бу ўринда, юқоридаги каби долзарб масалалар орасидан экологик таҳдидларга қарши биргаликда курашиш, умумий стратегияларни ишлаб чиқишга асос яратадиган ҳаракатлар ҳам жой эгаллаганини алоҳида таъкидлаш жоиз. Чунки Орол фожиаси, глобал исиш тенденциялари, ичимлик сув ва суғориш масалалари, атмосферанинг ифлосланиши кабилар бир ёки икки давлатнинг саъй-ҳаракати билан ҳал бўлиб қолмайди. Бунинг учун чуқур халқаро ҳамкорлик зарур.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев таъкидлаганидек, «Яшил» иқтисодиётни ривожлантиришни рағбатлантириш ва экология масалалари алоҳида эътиборни талаб этади. Сабаби бугун Марказий ва Жанубий Осиёнинг барча мамлакатларида жадал саноат ва демографик ўсиш жараёни глобал иқлим ўзгаришлари шароитида юз бермоқда.

Бундай вазиятда сув ресурслари тақчиллиги, атроф-муҳит ва атмосферанинг ифлосланиши, тупроқ қатламининг емирилиши ва чўлланиш барчамизга дахлдор муаммолар ҳисобланади. Бунга тобора умумбашарий тус олиб бораётган Орол денгизининг қуриши билан боғлиқ вазият экологик таҳдидларнинг ўта салбий таъсирига яққол мисол бўла олади. Бу фожианинг оқибатларини юмшатиш, келгусида инсониятни бундай офатлардан огоҳ этиш учун барча чораларни кўришимиз, табиат билан уйғун бўлишга интилиб яшаган аждодларимизнинг тажрибасига таянишимиз лозим.

«Яшил» иқтисодиётни риводжлантириш масалалари Ўзбекистон тарафининг диққат марказида эканлиги маълум. Бизда қайта тикланувчи энергия манбааларини ўзлаштириш орқали иқтисодиётнинг экологик безарар янги тармоғини яратишга алоҳида эътибор қаратиляпти. Мисол учун, Президентимиз Шавкат Мирзиёев жорий йил Сурхондарё вилоятига қилган ташрифи давомида Шеробод туманидан барпо этилаётган қуёш фотоэлектр станцияси қурилишини кўздан кечирди. Ушбу лойиҳа Ўзбекистон ҳукумати томонидан Осиё тараққиёт банки кўмагида амалга оширилаётган умумий қуввати 1 ГВт бўлган қуёш фотоэлектр станцияларини қуриш дастурининг бир қисми ҳисобланади. Лойиҳа амалга ошганидан сўнг биз иқтисодиётимиз, аҳолимизнинг салмоқли қисмини экологик тоза энергия билан таъминлаш имконига эга бўламиз.

Шу билан бирга, Самарқанд ва Жиззах вилоятларида қуввати 200 мегаваттдан бўлган қуёш фотоэлектр станциялари, Қорақалпоғистоннинг Беруний ва Қораўзак туманларида қуввати 100 мегаватли шамол электр станциялари, Бухоро ва Навоийда умумий қуввати бир ярим минг мегаватт бўлган 3 та шамол электр станцияларини қуриш бўйича келишувлар имзоланган. Мақсад битта 2030 йилга бориб Ўзбекистонда қуёш электр станциялари қувватларини 5 минг, шамол электр станцияларини 3 минг ва гидроэлектр станциялар қувватини 4 минг мегаваттга етказишдир.

Шу нуқтаи назардан, мазкур ташаббуслар минтақамиздаги барча давлатлар томонидан бирдек қўллаб-қувватланса, амалиётга жорий этилса, муаммолар ўз-ўзидан барҳам топади. Тошкентда ўтган юқори даражадаги анжуманда томонларнинг бу борадаги қарашлари, интилишлари кенг муҳокама қилингани кўплаб муаммоларни ҳал этишга замин яратди. Ишонаманки, минтақалараро ҳаракатлар яқин орада ижобий натижа кўрсатади.

 

 

Камол ЖУМАНИЁЗОВ,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати,

Экологик партия фракцияси аъзоси

 


Кўришлар сони: 274

Депутатлар минбари

Янгиликлар

27.09.2021
Хитой – Марказий Осиё:Ягона тақдир жамиятини шакллантиришда қонунчилик органларининг роли

Жорий йилнинг 27 сентябрь куни Марказий Осиё мамлакатлари парламентлари билан биргаликда “Хитой ...

24.09.2021
Масофавий тиббий хизматлар сифатини ошириш масаласи муҳокама қилинди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати ва ахборот технологялари ...

24.09.2021
Халқаро нотариуслар иттифоқи вакиллари Қонунчилик палатасида бўлди

Бугун, 24 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатларининг Хал...

Тадбирлар тақвими