Cайт ранги: A A


Депутат фикри

Ўзаро ишонч ва бирдамликка йўғрилган муносабатлар янги босқич остонасида

Ўзаро ишонч ва бирдамликка йўғрилган муносабатлар янги босқич остонасида

Марказий ва Жанубий Осиё мамлакатларини азалдан яхши қўшничилик ва қардошлик аъаналари, дўстлик, ҳамкорлик алоқалари боғлаб келган. Бугунги кунга келиб минтақалар ўртасидаги тарихий яқинлик ишонч ва манфаатдорлик асосида тобора мустаҳкамланиб бормоқда.

Айтиш керакки, Марказий ва Жанубий Осиё минтақавий ҳамкорлигини ривожлантириш ташаббусини амалга оширишда Тошкент шаҳрида ўтказилган “Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар” мавзусида халқаро конференция яна бир муҳим қадам бўлди.

Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан ташкил этилган ушбу анжуманда Афғонистон Ислом Республикаси Президенти, Покистон Ислом Республикаси Бош вазири, Марказий ва Жанубий Осиё давлатларининг ташқи ишлар вазирлари, жами 44 та мамлакат ва 30 га яқин халқаро ташкилот делегациялари, нуфузли хорижий илмий-тадқиқот ва таҳлил марказлари раҳбарлари иштирок этди.

Конференция Ўзбекистоннинг Марказий ва Жанубий Осиёда ўзаро боғлиқликни мустаҳкамлаш масалалари бўйича стратегик қарашларини намойиш этиш билан бир қаторда иккала минтақа мамлакатларининг транспорт-транзит салоҳиятини амалга ошириш, истиқболли бозорларга чиқиш, инвестициялар, инновациялар ва технологияларни жалб қилиш, гуманитар ва сайёҳлик алмашинувларини фаоллаштириш бўйича аниқ таклифларни муҳокама қилишда катта аҳамиятга эга бўлди, дейиш мумкин. Шу маънода айтадиган бўлсак, мамлакатлар ўртасидаги сиёсий ишонч ва яхши қўшничилик  муносабатлари минтақанинг бугунги тарихида ижобий  босқични ифодалайди. Энг муҳими, бир неча минг йиллик тарихга эга алоқалар тикланади, саъй-ҳаракатлар бирлашади.

Президентимиз нутқида шу мақсадларга қаратилган муҳим ташаббусларни илгари сурди. Савдо-иқтисодий ҳамкорликнинг устувор экани таъкидланиб, бу соҳадаги долзарб масалаларни муҳокама қилиш, кооперация ва инвестициявий алоқаларни кенгайтириш учун ҳар йили минтақалараро форум ўтказиш таклифи билдирилди.

Шунингдек, Марказий Осиё билан Жанубий Осиёни самарали ва хавфсиз боғлайдиган транспорт-логистика инфратузилмасини барпо этиш масаласига алоҳида эътибор қаратди. «Термиз - Мозори Шариф – Кобул – Пешовар» темир йўлининг қурилиши бу архитектурада муҳим бўғин бўлади. У икки минтақанинг транзит салоҳиятини тўла юзага чиқариб, юк ташиш масофаси ва вақтини анча қисқартиради. Шу боисдан ҳам, бу лойиҳа иштирокчи давлатлар ва халқаро молия институтлари томонидан қўллаб-қувватланмоқда.

Ҳақиқаттан ҳам мазкур лойиҳа Жанубий Осиё темир йўл тизимини Марказий ва Евроосиё темир йўл тизимлари билан боғлайди. Бу билан бутун Марказий Осиёнинг транзит салоҳияти янада ошади.

Яна бир муҳим жиҳати, халқаро конференцияда Президентимиз томонидан БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти шафелигида минтақа мамлакатлари қишлоқ хўжалиги вазирларининг учрашувини ўтказиб, қўшма дастур ишлаб чиқиш таклифи илгари сурилди. Мазкур ҳужжат ишлаб чиқариш кооперацияларига оид лойиҳаларни амалга ошириш, илғор технологияларни татбиқ этиш, қўшма лойиҳаларни тайёрлаш ва тегишли тадқиқотлар ўтказиш каби вазифаларни назарда тутиши зарурлиги таъкидланди.

Сир эмаски, сўнгги йилларда аҳолини сифатли озиқ-овқат билан таъминлаш, қишлоқ хўжалигини ривожлантириш долзарб масалага айланди. Айниқса, пандемия шароитида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш янада жиддий масала сифатида кун тартибига чиқди, озиқ-овқат тақчиллиги хавфи тобора ортиб бормоқда. Озиқ-овқат хавфсизлигини масаласи барча давлатларнинг ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий барқарорлигини таъминлаш гарови ҳисобланади. Бугунги инқирозли вазиятда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш кечиктириб бўлмайдиган вазифадир.

Айниқса, масаланинг халқаро ҳамжамият даражасида муҳокама этилиши, шунингдек, БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти шафелигида минтақа мамлакатлари қишлоқ хўжалиги вазирларининг учрашувини ўтказиб, қўшма дастур ишлаб чиқиш таклифи  давлатларнинг хавфсиз, сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш салоҳиятини оширишга, қишлоқ хўжалиги соҳасини янада ривожлантиришда яна бир муҳим қадам бўлади, деб ўйлайман.

Умуман олганда, ўзаро ишонч ва бирдамлик руҳига билан йўғрилган ушбу мулоқот муҳити Марказий ва Жанубий Осиё минтақаларининг барча соҳаларда ўзаро дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини сифат ва мазмун жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиш баробарида, минтақаларнинг изчил ривожланиши, кўп томонлама ҳамкорлик алоқалари мустаҳкамланиши учун муҳим, албатта. Халқаро саъй-ҳаракатларнинг фаоллашиши минтақавий савдо-иқтисодий ва инфратузилмавий лойиҳалар амалга ошишига, минтақаларда янги ўсиш нуқталари пайдо бўлишига олиб келди.

 

Дилором ИМОМОВА,

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги

ЎзХДП фракцияси аъзоси

 


Кўришлар сони: 123

Депутатлар минбари

Янгиликлар

27.09.2021
Хитой – Марказий Осиё:Ягона тақдир жамиятини шакллантиришда қонунчилик органларининг роли

Жорий йилнинг 27 сентябрь куни Марказий Осиё мамлакатлари парламентлари билан биргаликда “Хитой ...

24.09.2021
Масофавий тиббий хизматлар сифатини ошириш масаласи муҳокама қилинди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати ва ахборот технологялари ...

24.09.2021
Халқаро нотариуслар иттифоқи вакиллари Қонунчилик палатасида бўлди

Бугун, 24 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатларининг Хал...

Тадбирлар тақвими