Cайт ранги: A A


Депутат фикри

Диний мазмундаги материалларни тайёрлаш, олиб кириш ва тарқатиш қандай амалга оширилади?

Диний мазмундаги материалларни тайёрлаш, олиб кириш ва тарқатиш қандай амалга оширилади?

Яқинда Президентимиз “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги қонунга имзо чекди. Мазкур қонун билан диний мазмундаги материалларни тайёрлаш, олиб кириш ва тарқатиш соҳасидаги фаолиятининг ҳуқуқий асослари такомиллаштирилди. Диний мазмундаги материалларга нималар кириши батафсил очиб берилди.

Диний мазмундаги материаллар диний таълимотнинг ақидавий асосларини, тарихини, диний таълимот мафкурасини ва шарҳларни, турли диний таълимотларнинг маросимлар ўтказиш амалиётини, шунингдек алоҳида шахсларнинг, тарихий фактлар ва ҳодисаларнинг диний нуқтаи назардан баҳосини акс эттирувчи китоблар, рисолалар, журналлар, газеталар, варақалар, бошқа босма нашрлар, белгилар, предметлар, рамзлар, аудиовизуал асарлар
(теле-, кино- ва видеофильмлар, клиплар, концерт дастурларининг ёзувлари, мультфильмлар ва бошқалар), электрон ахборот ташувчилардан (дискетлар, CD, DVD дисклари, ўрнатилган ва ечиб олинадиган хотира карталари, Интернет жаҳон ахборот тармоғида жойлаштирилган материаллар ва бошқалар) иборатдир.

Шунингдек, қонун билан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида диний мазмундаги материалларни тайёрлаш, олиб кириш, тарқатиш жамиятда конфессиялараро тотувлик ва диний бағрикенгликнинг бузилишига олиб келадиган, диний зўровонликка бошбошдоқликка чорлайдиган ғоялар ҳамда қарашлар тарқалишининг олдини олиш мақсадида диний экспертизанинг ижобий хулосасини олгандан кейин амалга оширилади. Диний мазмундаги материалларни тайёрлаш, олиб кириш ва тарқатиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.

Қонун билан шу пайтгача диний ташкилотни тузиш учун талаб этиб келинган маҳалла фуқаролар йиғини розилигини олиш талаби бекор қилинди. Диний ташкилот тузиш ташаббускорлари ортиқча ҳужжат йиғишдан халос бўлди. Қонун асосида диний ташкилотларни рўйхатдан ўтказиш ва тугатиш билан боғлиқ тартибга енгилликлар жорий этилди. Хусусан, маҳаллий диний ташкилотлар масжидлар ва конфессиялар ибодат ташкилотларини ташкил этиш ташаббуслари сони 100 нафардан 50 нафарга камайтирилди.

Ушбу ҳужжат виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар соҳасидаги муносабатларни янада такомиллаштиришга, уни қўллашдаги тушунмовчиликларнинг олдини олишга, диний бағрикенглик ва конфессиялараро ҳамжихатликни мустаҳкамлашга, бузғунчи ғояларга қарши имунитет ҳосил қилишга хизмат қилади.

 

 

Мавжуда ҲАСАНОВА,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати


Кўришлар сони: 82

Депутатлар минбари

Янгиликлар

30.07.2021
Директорлик лавозими учун танлов жараёнлари шаффофми?

2021 йил 30 июль куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари ...

30.07.2021
Депутат аралашуви билан муаммога ечим топилди

Депутат сўрови – бу депутатнинг тегишли ҳудудда жойлашган давлат ҳокимияти ва бошқарув органларинин...

30.07.2021
Қонуннинг ҳудуддаги ижроси атрофлича муҳокама қилинди

Йиғилишда Қашқадарё ва Жиззах вилоятларида “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси...

Тадбирлар тақвими