Cайт ранги: A A


Депутат фикри

Бир дарёдан сув ичувчи икки қардош халқ

Бир дарёдан сув ичувчи икки қардош халқ

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмоннинг таклифига биноан расмий ташриф билан Тожикистонда бўлиб турибди.

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига киришгандан сўнг парламент қўшма сессиясидаги илк нутқида яқин қўшнилар билан муносабатларни ҳар томонлама ривожлантириш Ўзбекистон ташқи сиёсатининг устувор йўналиши эканини таъкидлаган эди.

Орадан қисқа вақт ўтиб Президентимизнинг сиёсий иродаси натижасида бир дарёдан сув ичувчи икки қардош халқ – ўзбек ва тожик халқлари ўртасидаги кўп йиллик кутилган ўзаро дўстона алоқалар янги босқичга чиқди.

Ўзбекистон билан Тожикистонни умумий тарих, узвий маънавий қадриятлар, қариндошлик ришталари боғлаб туради. Ўзи бизларни азалдан икки тилда гаплашувчи бир халқ дейишади.

Президентларимизнинг узоқни кўзлаб олиб бораётган ташқи сиёсати натижасида давлатларимиз ўртасида кўп қиррали ҳамкорлик ва ўзаро дўстона алоқалар янада юксалиб, стратегик шериклик даражасига етди.

Эътиборли жиҳати, 2017 йилдан буён икки мамлакат раҳбарлари ўртасида 8 маротаба икки томонлама учрашувлар ўтказилган. Қолаверса, 1991 йилдан буён икки мамлакат парламентлари вакилларининг 20 дан ортиқ ўзаро ташрифлари амалга оширилган. Тожикистон Республикаси Мажлиси Оли билан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ва Қонунчилик палатасининг парламентлараро гуруҳлари тузилган.

Маълумотларга таянсак, Ўзбекистон – Тожикистон ҳамкорлигининг ҳуқуқий асосини шу пайтгача имзоланган турли даражадаги 200 га яқин ҳужжат ташкил этади. Асосийси булар фақатгина қоғозда эмас ҳаётда ўз аксини топмоқда. Буни рақамлар мисолида баён этсак, ўзаро савдо ҳажми бир неча баробар ортиб, ўтган йили 500 миллион доллардан ошиб, қўшма корхоналар сони 8 баробар кўпайиб, 200 дан ортиқ қўшма корхона ташкил этилди.

Ўзаро ҳамкорликнинг аниқ амалий мазмун касб этаётганини яна бир ёрқин мисолини келтирсам. Жорий йилнинг 23 апрель куни Тожикистоннинг катта Ҳисор канали орқали Сурхондарё вилоятига сув ўтказилишига келишиб олиниб, канални таъмирлаш ишлари жадаллик билан олиб борилмоқда. Бундан Сурхондарё вилоятида сув танқислигини юмшатиш, қишлоқ хўжалиги экин майдонларига кафолатли сув етказиб бериш мақсад қилинган.

Мазкур ташриф доирасида Ўзбекистон билан Тожикистон ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг муҳим соҳаларини қамраб олган 30 дан зиёд ҳужжатлар имзоланиши режалаштирилган экан. Буларнинг барчаси эса Тошкент ва Душанбе ўртасидаги кенг кўламли ўзаро алоқаларни сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиши шубҳасиз.

Умуман Президентимиз Шавкат Мирзиёев таъбири билан айтганда “...тарихий яқинлигимиз бугун ҳаётга кўчмоқда”.

Фирдавс ШАРИПОВ,
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати


Кўришлар сони: 107

Депутатлар минбари

Янгиликлар

22.06.2021
Қонунчилик палатаси Спикери Парламентлараро иттифоқнинг Бош котиби билан учрашди

2021 йил 22 июнь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери Нуриддинжон Исмоилов Парламентлараро и...

22.06.2021
Ёшларнинг ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш масалалари кўриб чиқилди

2021 йил 22 июнь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида “Мен парламентда ёшларни қўллайман” (I S...

22.06.2021
Фуқаролик процессуал кодексида янги институт жорий этилмоқда

2021 йил 22 июнь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар “Ўзбекисто...

Тадбирлар тақвими