Cайт ранги: A A


Депутат фикри

Ислоҳотлар тўхтаб қолгани йўқ, балки узлуксиз давом эттирилмоқда

Ислоҳотлар тўхтаб қолгани йўқ, балки узлуксиз давом эттирилмоқда

Ўзбекистонда аҳоли ва иқтисодиёт тармоқларининг электр энергиясига бўлган эҳтиёжи тобора ўсиб боряпти. Сабаб тушунарли. Ишлаб чиқариш қувватлари, транспорт-коммуникация инфратузилмалари кўпаймоқда, янги иш ўринлари яратиляпти. Шунга монанд равишда кўплаб энергия иншоотлари барпо этилаяпти. 

Кечаги чиқишимизда энергетика соҳасининг ҳуқуқий жиҳатлари ҳақида тўхталиб ўтган эдик, бугун фикрларимизни мисоллар билан изоҳласак. Ўтган йилдан энергетика соҳасида хорижий инвесторлар билан давлат-хусусий шериклик асосида 6 та янги электр станциясини барпо этиш ишлари бошланди. Уларнинг умумий қиймати 2 миллиард доллар бўлиб, 2 минг 700 мегаватт қувватга эга. Хусусан, қуёш энергиясидан фойдаланишга катта эътибор қаратиляпти. Зеро, бу анъанавий энергия ресурслари чекланган бугунги шароитда ва келажакда муҳим ўрин тутади.

Жорий йилда Бирлашган Араб Амирликларининг «Masdar», Франциянинг «Total Eren» компаниялари томонидан Навоий ва Самарқандда ҳар бирининг қуввати 100 мегаватт бўлган қуёш фотоэлектр станциялари ишга туширилади.

Фикримизга мисол сифатида яна Сурхондарё вилоятида қуввати 457 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станцияси қурилиши, 220 кВт кучланишли янги нимстанция ва «Сурхон» нимстанциясига уланиш учун 52 километрлик электр узатиш тармоғи барпо этилишини мисол қилиб келтириш мумкин.

Ўз навбатида, қатор йирик тармоқлар қатори электр энергетикаси тизимини трансформация қилиш масаласи кун тартибига қўйилган. Мазкур муҳим жараёнларга эса Жаҳон банки, Европа тикланиш ва тараққиёт банки, Осиё тараққиёт банки ҳамда «МакКинзи», «Бостон консалтинг Групп», «Ротшильд» каби халқаро тан олинган компаниялар жалб этилди. Бу электр энергияси йўналишидаги монопол бозорлар билан боғлиқ муаммоларни ҳал этиш имконини беради.

Бундан ташқари, 2021 йилда давлат ва хусусий электр станциялари ҳамда истеъмолчилар ўртасида электр энергияси улгуржи бозорини шакллантиришга старт берилади.

Бундай мисолларни кўплаб келтириб ўтиш мумкин. Бинобарин, соҳада аниқ мақсадга қаратилган чора-тадбирлар изчил давом эттирилмоқда. Бунинг ҳаётдаги аксини ҳар бир фуқаро ҳис қилаяпти, деб ҳисоблайман.

Тан олиш керак, соҳада камчиликлар ҳамон кўп. Бундан кўз юмиб бўлмайди. Лекин айрим экспертларнинг «ҳеч нарса қилинмаяпти», «ислоҳотлар тўхтаб қолди», «ўзгаришлар учун яна Сардоба рўй бериши керакми?» деган иддаолари шунчаки ўзидан «сохта қаҳрамон» ясаб олишдан бошқа нарса эмас.

Электр энергетикаси халқ ва давлатнинг бугуни ва келажагига дахлдор жиддий стратегик тармоқдир. Шундай экан, ундаги ҳар бир чора-тадбир шу нуқтаи назардан келиб чиқиб амалга ошириляпти. Бунда энергия ресурсларини сотиш ва сотиб олиш учун эркин бозор яратиш, электр энергияси импортини либераллаштириш, электр станцияларини хусусийлаштириш, электр энергиясини узатиш тизимидан фойдаланиш бўйича аниқ ва шаффоф қоидалар ишлаб чиқиш, маъмурий ислоҳотларни амалга ошириш ҳамда ҳуқуқий ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш масаласи ҳам эътибордан четда қолаётгани йўқ.

Ҳаммаси етти ўлчаб бир кесилган ҳолда давом эттирилмоқда.

Нодир ЖУМАЕВ,
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати,
иқтисодиёт фанлари доктори, профессор


Кўришлар сони: 180

Депутатлар минбари

Янгиликлар

22.06.2021
Қонунчилик палатаси Спикери Парламентлараро иттифоқнинг Бош котиби билан учрашди

2021 йил 22 июнь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери Нуриддинжон Исмоилов Парламентлараро и...

22.06.2021
Ёшларнинг ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш масалалари кўриб чиқилди

2021 йил 22 июнь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида “Мен парламентда ёшларни қўллайман” (I S...

22.06.2021
Фуқаролик процессуал кодексида янги институт жорий этилмоқда

2021 йил 22 июнь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар “Ўзбекисто...

Тадбирлар тақвими