Cайт ранги: A A


Депутат фикри

Ерга бўлган муносабат энди мутлақо ўзгаради

Ерга бўлган муносабат энди мутлақо ўзгаради

Ўзбекистонда ер ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш, ер муносабатлари соҳасида қонунийликни таъминлашга кейинги йилларда алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, соҳага ривожланган хорижий мамлакатлар тажрибасидан фойдаланиб, инновацион ахборот технологияларини жалб қилиш орқали ер ажратиш тартибининг очиқлиги ва шаффофлиги таъминлаш, соҳада бюрократик тўсиқларни бартараф этишда эришилган натижаларни қайд этиш зарур.

Бироқ, ер ресурсларини талон-торож қилиш, ўзбошимчалик билан эгаллаш ва ноқонуний сотиш ҳолатлари ҳанузгача давом этмоқда. Айниқса, ноқишлоқ ва қишлоқ хўжалиги ерларини ажратишда. Бу борада сўнгги 2 йил давомида 120 минг гектардан зиёд ер талон-торож бўлган ёки ҳокимлар томонидан мақсадсиз бериб юборилган, шунингдек, ерга оид қонунчилик бўйича 588 нафар шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилган.

Таъкидлаш жоиз, юқоридаги юзага келаётган муаммо ва камчиликларни бартараф этиш, коррупция ҳолатларини олдини олиш, соҳада давлат ва жамоатчилик назоратини кучайтириш мақсадида имзоланган Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активига айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони айни муддао бўлди.

Бундан буён ерни хусусий секторга мулк ва ижара ҳуқуқи, давлат ташкилотларига доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида бериш тартиби жорий этилади. Мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик, доимий эгалик, вақтинча фойдаланиш ҳуқуқлари билан ер ажратиш каби бозор иқтисодиёти талабларига мос бўлмаган амалиётларни тугатилади. Ҳоким қарори билан нодавлат секторга ер ажратиш ҳамда ерларни тўғридан-тўғри ва текинга бериш амалиёти бекор қилинди.

Бир сўз билан айтганда, давлатимиз раҳбарининг ушбу фармони билан ерни чинакам эгаси – халққа бериш, шу билан бирга соҳада қонун устуворлиги таъминлаш борасида ишлар жадаллаштирилади. Ерга бўлган муносабатни мутлақо ўзгартириб, бу борада соҳада тамомила ижобий ўзгаришлар даврини бошлаб беради.

Фарҳод ЗАЙНИЕВ,
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати,
“Миллий тикланиш” демократик партияси фракцияси аъзоси


Кўришлар сони: 93

Депутатлар минбари

Янгиликлар

22.06.2021
Қонунчилик палатаси Спикери Парламентлараро иттифоқнинг Бош котиби билан учрашди

2021 йил 22 июнь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери Нуриддинжон Исмоилов Парламентлараро и...

22.06.2021
Ёшларнинг ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш масалалари кўриб чиқилди

2021 йил 22 июнь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида “Мен парламентда ёшларни қўллайман” (I S...

22.06.2021
Фуқаролик процессуал кодексида янги институт жорий этилмоқда

2021 йил 22 июнь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар “Ўзбекисто...

Тадбирлар тақвими