Cайт ранги: A A


Депутат фикри

Ер муносабатларини тартибга солиш янги босқичга кўтарилмоқда

Ер муносабатларини тартибга солиш янги босқичга кўтарилмоқда

Дунё аҳолиси сони кескин ошиб бораётгани ерга бўлган талаб ва эҳтиёж долзарблигини кўрсатмоқда. Дарҳақиқат, ер муносабатларини ўз вақтида тартибга солиш жамиятимиздаги озиқ-овқат хавфсизлиги, қишлоқ хўжалигини ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш, саноат корхоналарини жойлаштириш каби бир қатор муаммоларни оқилона ечишдаги асосий омилдир.

Шу сабабли ҳам куни кеча Президентимиз томонидан имзоланган “Ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активига айлантириш чора тадбирлари тўғрисида”ги фармоннинг эълон қилиниши ўз вақтида жамиятимиз тараққиёти учун қўйилган жиддий қадам бўлди.

Ердан фойдаланишни тартибга солиш бўйича фармонда белгиланган асосий янгиликларнинг баъзиларини алоҳида қайд этиш лозим.  

Маълумки, ерга бўлган мулк ёки ижара ҳуқуқи аукцион орқали сотиб олинганидан кейин унинг нархи пайдо бўлади. Лекин амалдаги тартиб бўйича давлат томонидан ер шу пайтгача текинга берилар эди. Бу ҳолат эса одамлар орасида “ернинг “яширин” нархи бор, ҳар бир ҳудудда 1 сотих ер қанча туришини ҳаммамиз биламиз” деган фикрларни пайдо қилаётган эди.

Энди ўзингиз ўйлаб кўринг: ер давлат томонидан текинга берилади, лекин у одамлар орасида катта “қийматга” эга. Бу ҳолат ўз-ўзидан коррупция ҳолатларини келтириб чиқаради. Бу ислоҳотни ўз кўлами ва аҳамиятига кўра 2017 йил сентябрда амалга оширилган валюта сиёсатини либераллаштириш бўйича фармонга тенглаштириш мумкин.

Фармонда одамларга эгалик қилиш ёки фойдаланиш ҳуқуқи билан тегишли бўлган, бино-иншоотлар ва турар жойлар остидаги ерларни хусусийлаштириш ҳам назарда тутилган. 2019 йилда бу бўйича алоҳида “Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш тўғрисида”ги Қонун ҳам қабул қилинган эди. Фармон ушбу қонун асосида одамлар ўзлари эгаллаб турган ерларни мулк қилиб бериш жараёнини тезлаштиради. Хусусий мулкни жорий этиш ернинг дахлсизлигини таъминлайди, унинг иқтисодий қийматини оширади, одамларнинг қўлидаги ер ҳақиқий капиталга айланади.

1990 йилларда кўп қаватли уйлардаги квартираларнинг нархи қанақа эди-ю, улар хусусийлаштирилганидан кейин бугунги кунда қандай қийматга эга бўлди? Ер участкаларини хусусийлаштириш квартираларни хусусийлаштиришга қараганда бир неча баробар юқори самара беради.

Фармонда белгиланган тартиб таомиллар асосида ер муносабатлари самарали бошқаруви йўлга қўйилади. Бу эса фуқаро, жамият ва давлат эҳтиёжлари учун зарур бўлган ерларни ажратишнинг шаффоф механизми яратишга хизмат қилади.

Аъзамжон ТЎЛАБОЕВ,
Олий Мажлис қонунчилик палатаси депутати


Кўришлар сони: 84

Депутатлар минбари

Янгиликлар

22.06.2021
Қонунчилик палатаси Спикери Парламентлараро иттифоқнинг Бош котиби билан учрашди

2021 йил 22 июнь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери Нуриддинжон Исмоилов Парламентлараро и...

22.06.2021
Ёшларнинг ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш масалалари кўриб чиқилди

2021 йил 22 июнь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида “Мен парламентда ёшларни қўллайман” (I S...

22.06.2021
Фуқаролик процессуал кодексида янги институт жорий этилмоқда

2021 йил 22 июнь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар “Ўзбекисто...

Тадбирлар тақвими