Cайт ранги: A A


Депутат фикри

Амалий ишлар кўлами кенгайди

Амалий ишлар кўлами кенгайди

Яқинда иқтисодчи Юлий Юсуповнинг электр энергияси таъминотидаги кейинги вақтларда узилишлар кузатилаётгани ҳақидаги кузатувлари ва соҳани ривожлантириш бўйича ўз қарашлари баён этилган мақолани ижтимоий тармоқларда ўқиб қолдим.

Мақоладаги айрим масала ва таклифларни ўқиб туриб, бир нарсага амин бўлдим. Яъни, муаммо борлиги аксиомадек гап, лекин иқтисодчи велосипедни қайта кашф қилишга урингандек туюлди. Зеро, электр энергияси истеъмоли кун сайин ошиб боришини билиш ва қўшимча манбалар зарурлигини айтиш учун етук иқтисодчи бўлиш шарт эмас.

Сўнгги уч йил ичида электр узатиш тармоқлари ва трансформатор пунктларини янгилаш ва реконструкция қилиш бўйича ишлар кенг кўламда амалга оширилмоқда. Буни ҳар бир вилоят, туман, маҳалла аҳолиси эътироф этаётгани, айрим иқтисодчилар эса “кўрмаётгани” — муҳим воқеа эмас. Ваҳоланки, йиллар давомида тўпланиб қолган бундай муаммоларни бир зумда бартараф этиш, бутун мамлакат бўйлаб жисмонан ва маънан эскирган электр ускуналарини 2-3 йил ичида тўлиқ модернизация қилишнинг имконияти мавжуд эмас.

Агар 1991 йилдан 2016 йилга қадар бўлган давр мобайнида ёки 25 йилдан ортиқ вақт давомида мавжуд бўлган паст кучланишли электр узатиш тармоқларининг атиги 28 фоизи ёки 10 минг 389 километр тармоқ қурилган бўлса, сўнгги уч йил ичида, 2017 йилдан то ҳозирги кунга қадар амалга оширилган ишлар 72 фоизни ташкил қилмоқда. Яъни, 26 минг 488 километр электр узатиш тармоқлари янгидан қурилди ва реконструкция қилинди.

Худди шунингдек, 2017 йилгача бўлган даврда трансформатор пунктларининг аксарияти эскирган эди. Сўнгги уч йил ичида трансформатор пунктлари умумий сонининг 60 фоизи ёки 9 минг 575 таси янгиланди ва реконструкция қилинди. Шунингдек, ҳозирги кунда ушбу ишлар тизимли равишда жадал давом эттирилмоқда.

Шунинг баробарида электр энергияси ҳосил қилишнинг қўшимча, муқобил, арзон манбаларини излаб топиш ва ишга тушириш ҳаракатлари жадаллашмоқда. Йил якунига қадар умумий қуввати 1 минг 800 мегаваттга тенг бўлган иссиқлик ва қуёш фотоэлектр станциялари ишга туширилади. Бунинг натижасида ишлаб чиқариш ҳажми 14 минг мегаваттдан 15 минг 800 мегаваттга етказилади. 2016 йилга нисбатан ўсиш кўрсаткичи эса 52 фоизни ташкил қилади.

Хулоса ўрнида шуни айтиш мумкинки, ушбу соҳада амалга оширилаётган инновацион ғоялар кўлами айрим иқтисодчиларнинг асоссиз гапларидан анча салмоқлироқдир. Биз эса республикамизда олиб борилаётган иқтисодий ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш ҳамда аҳолининг энергия ресурсларига бўлган талабини тўлиқ қаноатлантириш мақсадида давлатимиз томонидан барча чора-тадбирлар амалга оширилаётгани ҳақида халқимизни ўз вақтида хабардор қилишда фаолликни қўлдан бой бермаслигимиз лозим.

Носиржон АМИНОВ,
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати


Кўришлар сони: 157

Депутатлар минбари

Янгиликлар

22.06.2021
Қонунчилик палатаси Спикери Парламентлараро иттифоқнинг Бош котиби билан учрашди

2021 йил 22 июнь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери Нуриддинжон Исмоилов Парламентлараро и...

22.06.2021
Ёшларнинг ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш масалалари кўриб чиқилди

2021 йил 22 июнь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида “Мен парламентда ёшларни қўллайман” (I S...

22.06.2021
Фуқаролик процессуал кодексида янги институт жорий этилмоқда

2021 йил 22 июнь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар “Ўзбекисто...

Тадбирлар тақвими