Cайт ранги: A A


Депутат фикри

Тадбиркорга биз ҳам мадад бўлайлик

Тадбиркорга биз ҳам мадад бўлайлик

Мамлакатимизда ижтимоий ҳимояга муҳтож, ишсиз, кам таъминланган оилалар бандлигини таъминлаш орқали доимий даромад манбаларига эга бўлиши масаласига давлат сиёсати даражасида эътибор қаратилмоқда.

Яқинда ижтимоий тармоқларда Намангандаги “Бир жойда - минг оила иссиқхонаси” лойиҳаси асосида ташкил этилган иссиқхоналарнинг қаровсиз ётганлиги, бу иссиқхоналар шунчаки Президентга кўзбўямачилик учун ташкил этилганлигига оид хабар тарқалганди.

Аслида ўтган йили вилоятдаги баланд адир-даштликларида узоқ йиллар давомида фойдаланилмаган 36 гектар майдонда ҳар бири 2 сотихли 1000 та иссиқхона лойиҳаси “GOLDEN NUTS NAMANGAN” агро томорқа хизмати масъулияти чекланган жамияти ҳамкорлигида амалга оширилгани ҳақидаги хабарлар, лавҳалар одамни жудаям қувонтирганди.

Бироқ, кенг кўламдаги ҳайрли ишлар яққол самара бера бошлаган бир пайтда ижтимоий тармоқларда тарқатилган нохолис хабар бир қатор кенг жамоатчиликда саволлар уйғонишига олиб келди.

Яхшики, туман ҳокимлиги мазкур масала юзасидан тўлиқ ва ишончли маълумотни тарқатди, бунга ўз расмий изоҳини бериб ўтди. Қолаверса, “GOLDEN NUTS NAMANGAN” томорқа агрохизмати МЧЖ раҳбари А.Эгамбердиев ҳам ўзининг расмий муносабатини, ҳақиқий ҳолат ҳақидаги ахборотини эълон қилди.

А.Эгамбердиев маълум қилишича, ижтимоий тармоқларда унинг бошқарувидаги хўжаликка оид нохуш хабарлар мутлақо асоссиз. 31 май ва 2 июнь кунлари ҳудудда кучли шамол бўлиб ўтгани, натижада иссиқхоналарнинг муайян қисмига зарар етгани ҳаммага аён, ҳозирда шамол оқибатлари бартараф этилмоқда.

Ушбу иссиқхоналардан жорий йилнинг ўтган даврида 1,5 миллион долларлик маҳсулот экспорт қилинган, йил охирига қадар бу кўрсаткич 5 миллион долларга етказилиши кутилмоқда. Энг муҳими – бу режалар ўзгаргани йўқ.

Тадбиркорнинг айтишича, Чортоқ туманидаги Баланд адир массивидаги жойлашган ҳудудга 30-35 йиллаб ҳеч ким эътибор қилмаган. Унинг бошқарувидаги хўжаликда мингта иссиқхонадан ташқари 1000 дона қорамол сиғадиган молхона ва 40 минг тонналик сув омбори ташкил этилган.

Албатта, хўжаликдаги айрим иссиқхоналар шамолдан зарар кўрди, улар табиат инжиқлигига – кучли шамолга бардош бера олмади. Бу нимадан далолат?

Қисқа ва узоқ муддатли лойиҳаларни амалга ошираётган тадбиркорларга ҳар томонлама мукаммал лойиҳалар тузилишида ёрдам бериш керак, ҳаммаси илмий асосланган ва барча мезонлар ҳисобга олинган лойиҳалар асосида қурилиши, ташкил этилиши керак. Шундагина ҳеч қандай кутилмаган об-ҳаво инжиқликлари тадбиркорларга жиддий талофат етказа олмайди.

Шоҳиста ТУРҒУНОВА,
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати


Кўришлар сони: 69

Депутатлар минбари

Янгиликлар

22.06.2021
Қонунчилик палатаси Спикери Парламентлараро иттифоқнинг Бош котиби билан учрашди

2021 йил 22 июнь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери Нуриддинжон Исмоилов Парламентлараро и...

22.06.2021
Ёшларнинг ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш масалалари кўриб чиқилди

2021 йил 22 июнь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида “Мен парламентда ёшларни қўллайман” (I S...

22.06.2021
Фуқаролик процессуал кодексида янги институт жорий этилмоқда

2021 йил 22 июнь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар “Ўзбекисто...

Тадбирлар тақвими