Cайт ранги: A A


Депутат фикри

Иссиқхонанинг “қайноқ” ҳосиллари ёҳуд иссиқхонадан гап чиқди

Иссиқхонанинг “қайноқ” ҳосиллари ёҳуд иссиқхонадан гап чиқди

Ҳар бир ҳудуд ва у ердаги аҳолининг яшаш тарзи, қизиқиши, имконияти бўйича ўзига хос жиҳатлари мавжуд. Ўзига хослик жойларда хотин-қизлар, ёшлар учун янги иш ўрнини яратиш ва касб-ҳунарга ўргатишда ҳам яққол намоён бўлади. Туманларни муайян экин турларига ихтисослаштириш масаласига давлат сиёсати даражасида эътибор қаратилаётгани замирида ҳам айнан ҳудудларнинг ўзига хослиги муҳим омил сифатида хизмат қилади.

Ижтимоий тармоқларда Чортоқ туманидаги иссиқхона мажмуасининг қаровсиз қолганлиги, уни шунчаки Давлат раҳбари ташрифи учун тайёрланган кўргазмали иссиқхона дея таърифланган хабарларга, очиғи, аввалига ўзим ҳам ишонаёздим.

1 йил аввал Президентимизнинг вилоятга ташрифи доирасида туманда кам таъминланган оилалар учун ҳар бири 2 сотихли 1000 та иссиқхона ташкил этилгани, бу билан ҳудуд аҳолисининг бандлигини таъминлаш имконияти яратилганини ойнаи жаҳон орқали кўриб қанчалик қувонган бўлсам, ижтимоий тармоқларда яқин кунларда тарқатилган юқоридаги хабар шунчалик кўнглимни ғаш қилди.

Хаёлимда, наҳотки, кетган меҳнат, сарфланган маблағлар, илгари сурилган мақсадлар — барчаси бекор кетдимикан, нега, ким жавоб беради бу йўқотишларга, дея жавобсиз қолган саволлар айланаверарди. Ишончим комил, юртимиз равнақига бефарқ бўлмаган ҳар бир юртдошимиз кўнглида шундай саволлар юзага келган ва бу табиий ҳамда тўғри савол, деб ўйлайман. Илло, бефарқ инсонгина бу каби масалада жим қараб тура олади.

Лекин бу ғашлик кўп ўтмай, туман ҳокимлиги мутасаддилари томонидан ҳақиқий ҳолат юзасидан аниқ ва батафсил жавоб берилгач, тарқаб кетди.

Ҳаммамиз яхши биламиз, бир маромда ҳаракатланаётган катта бир кема ҳам ҳар қандай табиий офат, кутилмаган кучли тўлқин, чанг-тўзонли тўфон олдида қалқиб кетади, бироз секинлашади, ҳаракатдан тўхтайди. Озгина тин олиб, яна манзил сари интилади.

Худди шундай, жорий йилнинг 31 май ва 2 июнь кунларидаги кучли шамол Наманган вилояти Чортоқ туманида жойлашган иссиқхоналарнинг бир қисмига зарар етказганлиги ҳам аҳолининг иродасини синдирмади. Зарарнинг сабаблари, йўл қўйилган камчиликлар ўрганилиб, кучли шамол оқибатлари бартараф этилаяпти экан.

Албатта, табиий офат, агар у жуда кучли табиий офат бўлса ҳар қандай қудратли иншоот ҳам унга дош бериш қийин. Барчамизга аён, бутун дунёдаги энг ривожланган давлатларда ҳам кутилмаган табиий офатлар олдида инсоният ожизлик қилади, катта йўқотишлар содир бўлади. Аммо айрим танқидчилар сиёсий тус беришга интилган “Чортоқдаги иссиқхона” мавзуси аслида ақлирасо инсонлар томонидан айнан шу тарзда қабул қилинганига ишончим комил.

Гулруҳ АГЗАМОВА,
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати,
“Адолат” СДП фракцияси аъзоси


Кўришлар сони: 101

Депутатлар минбари

Янгиликлар

22.06.2021
Қонунчилик палатаси Спикери Парламентлараро иттифоқнинг Бош котиби билан учрашди

2021 йил 22 июнь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери Нуриддинжон Исмоилов Парламентлараро и...

22.06.2021
Ёшларнинг ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш масалалари кўриб чиқилди

2021 йил 22 июнь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида “Мен парламентда ёшларни қўллайман” (I S...

22.06.2021
Фуқаролик процессуал кодексида янги институт жорий этилмоқда

2021 йил 22 июнь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар “Ўзбекисто...

Тадбирлар тақвими