Cайт ранги: A A


Депутат фикри

Ерга доимий ва умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи бекор қилинмоқда

Ерга доимий ва умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи бекор қилинмоқда

Сўнгги вақтларда қишлоқ хўжалиги ерларидан фойдаланишда юзага келаётган тизимли муаммоларни бартараф этиш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар соҳага халқаро тажрибадан келиб чиққан ҳолда қонунчилик нормаларини жорий этиш, бу борадаги муносабатларда шаффофликни таъминлаш зарурлигини кўрсатиб бермоқда.

Хусусан, сўнгги ватқларда қонунчиликдаги бўшлиқлар сабаб ерларни ноқонуний ажратиш ва улардан хўжасизларча фойдаланиш ҳолатларига йўл қўйилмоқда. Айниқса сўнгги вақтларда коррупцион ҳолатларнинг энг кўпи айнан ерларни ноқонуний сотиш ҳолатларига тўғри келмоқда. Бу эса аҳолининг ҳақли эътирозларига сабаб бўлмоқда. Туман ва шаҳар маҳаллий давлат ҳокимияти органларида ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни белгилаш, эътироф этиш, ўзгартириш, бекор қилиш, суғориладиган ерларни суғорилмайдиган ерлар тоифасига ёки бошқа ер тоифасига, суғорилмайдиган қишлоқ хўжалиги ерларини бошқа ер тоифасига ўтказиш ваколатларининг сақланиб қолаётганлиги ҳам юқоридаги каби муаммолар кўплаб учрашига сабаб бўлиб келаётган эди.

Куни кеча қабул қилинган “Ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активига айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони билан маҳаллий ҳокимликларнинг айрим ваколатлари чекланмоқда. Хусусан, туман ва шаҳар маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни белгилаш, эътироф этиш, ўзгартириш, бекор қилинмоқда.

Шунингдек, ер участкалари хусусий секторга мулк ва ижара хусуси асосида, давлат ташкилотларига доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида берилади. Шу кунгача амалда бўлган умрбод эгалик қилиш, доимий эгалик қилиш, вақтинча фойдаланиш ҳуқуқи билан ер ажратиш тартибларига чек қўйилади.

Соҳага шаффофликни таъминловчи замонавий тизимларнинг жорий этилиши натижасида, электрон онлайн-аукцион ва очиқ танловга қўйиш учун ер участкаларини танлаш, келишиш, аукцион ва танловда иштирок этиш учун мурожаатларни қабул қилиш, аукцион ва танловни ўтказиш, унинг натижаларини расмийлаштириш билан боғлиқ барча жараёнлар, истисноларсиз фақат электрон ахборот тизимларидан фойдаланган ҳолда, электрон ҳужжат алмашинуви тартибида бажарилади.

Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ер муносабатларига доир барча қарорларини қабул қилиш улар томонидан қабул қилинадиган қарорларни ишлаб чиқиш, келишиш ва рўйхатдан ўтказиш ягона электрон – “E-qaror” тизими орқали, ушбу қарорларда ер участкасига доир географик маълумотлар ва хариталарни шакллантириш эса “Кадастр ва рўйхатдан ўтказиш интеграциялашган ахборот тизими” орқали автоматик равишда амалга оширилади.

Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги томонидан ер тоифасидан қатъий назар барча турдаги ер участкалари ҳамда бино-иншоотларга бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказмаслик ҳолатларини аниқлаш, ер участкаларининг ўзбошимчалик билан эгаллаб олинишига ва чегараларини ўзбошимчалик билан ўзгартиришга йўл қўймаслик чоралари кўрилади. Бундай чора-тадбирларнинг ўз вақтида амалга оширилиши эса, жойларда бир ер эгаси билан иккинчи эр эгаси ҳамда мулкдорлар ва давлат ўртасида келиб чиқиши мумкин бўлган низоларнинг олдини олишга хизмат қилади.

Фармонга кўра, фақатгина қишлоқ хўжалиги соҳасида илмий-тадқиқот ва тажриба синовлар амалга ошириш учун давлат илмий-тадқиқот ва таълим муассасаларига – Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг, агросаноат кластерларига – ер участкаси норматив қийматининг икки баравари миқдоридаги пул маблағи депозитга қўйилганда, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят ҳокимининг таклифлари асосида ҳамда энг яхши таклифни танлаш орқали аниқланадиган, қиймати камида 10 миллион АҚШ доллари эквивалентида (ер майдони ҳажмига кўра ортиб боради) бўлган йирик инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун – лойиҳа қийматининг камида 10 фоизига тенг маблағ аввалдан махсус ҳисобрақамга жойлаштирилгандагина ер участкалари тўғридан-тўғри ижарага берилиши мумкин.

Хулоса қилиб айтганда, фармонда белгилаб берилган чора-тадбирларнинг соҳага кенг кўламда жорий этилиши, ер билан боғлиқ ҳар қандай муносабатларда тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш билан боғлиқ барча даражадаги ҳуқуқий ҳамда замонавий ечимлар жорий этилиб, юрдошларимизнинг ерга бўлаган муносабатининг тубдан ўзгаришига хизмат қилади.

Мавлуда АДХАМЖОНОВА,
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати
“Адолат” СДП фракцияси аъзоси


Кўришлар сони: 78

Депутатлар минбари

Янгиликлар

22.06.2021
Қонунчилик палатаси Спикери Парламентлараро иттифоқнинг Бош котиби билан учрашди

2021 йил 22 июнь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери Нуриддинжон Исмоилов Парламентлараро и...

22.06.2021
Ёшларнинг ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш масалалари кўриб чиқилди

2021 йил 22 июнь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида “Мен парламентда ёшларни қўллайман” (I S...

22.06.2021
Фуқаролик процессуал кодексида янги институт жорий этилмоқда

2021 йил 22 июнь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар “Ўзбекисто...

Тадбирлар тақвими