Cайт ранги: A A


Депутат фикри

Умуминсоний қадриятлар устун бўлган юрт

Умуминсоний қадриятлар устун бўлган юрт

Меҳр-оқибат, оғир кунида бир-бирига ёрдам кўрсатиб, ўксик қалбларга меҳр улашиш азалий қадриятларимиздан саналади. Таъбир жоиз бўлса, айтишимиз керакки, ҳар йили “Меҳр” инсонпарварлик операцияларининг амалга оширилиши сўзимизнинг исботидир.

Давлатимиз раҳбари томонидан Муборак Рамазон ойида яна бир хайрли, савобли “Меҳр-5” инсонпарварлик операцияси амалга оширилди. Натижада 93 нафар ҳамюртларимиз Суриядан олиб келинди. Бу фуқаролар Суриядаги уруш кетаётган “қайноқ нуқталарга” бориб қолиб, “Ал-Ҳол” лагерида 3 йилдан ортиқ вақт давомида ушлаб турилган. Уларнинг 24 нафари аёл, 69 нафари болалардир. Қайтган ватандошларимиз орасида 7 нафар болаларнинг на отаси, на онаси бор, ҳеч кими йўқ, чин етимлар эканлиги афсусланарлидир. Мана шундай хайрли ишлар натижасида бугунги кунга қадар юртимизга жами 400 дан ортиқ фуқаролар қайтарилди.

Олиб келинган ватандошларимиз Тошкент вилоятидаги “Бўстон” санаториясига жойлаштирилади. Қайтганларга давлатимиз томонидан тиббий, психологик, моддий-маънавий ёрдамлар кўрсатилади. Уларнинг тинч ҳаётга қайтиб, жамиятга мослашиши, таълим ва ижтимоий ҳаётда иштирок этишлари учун зарур шарт-шароитлар яратилади. Бошпана ва иш билан таъминланиш чоралари кўрилади. Шунингдек, уларнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатларни расмийлаштириш бўйича зарур ишлар амалга оширилади.

...Мен ўтган йили ватанимизга қайтганлар ҳақида тайёрланган фильмни кўриб жуда таъсирланган эдим. Улар орасида ёшгина жувонлар борлиги, мени афсуслантирди. Давлатимиз томонидан уларнинг ўқиши, ишлаши учун шароитлар қилиб берилаётгани хақиқатда юртимизда инсон қадри қанчалик улуғланаёнганидан далолатдир. Уларнинг кўзларида мунг борлиги, афсусдалиги, гапларидан кўриниб турибди. Алдов ва пул топиш илинжида билиб-билмай турли хил оқимларга кириб қолаётган ёшларимизнинг ўз йўлини топиб олишлари учун имконият берилиши меҳр-оқибатнинг ўзгинаси эмасми?

Бу каби нохуш ҳолатлар бўлмаслиги учун оилаларда фарзандлар тарбиясига жиддий эътибор қаратишимиз лозим. Ёшларнинг бўш вақтларини унумли ўтказиш мақсадида, спорт ва турли хил тўгаракларнинг ташкил қилиниши, ер ажратилиши хатто уруғ ва кўчатларини ҳам олиб берилиши, касб ҳунарга ўқитилиб, кредитлар ажратилиб, субсидиялар берилиши, келажакда мана шундай ёт ғоялар қурбони бўлиб қолмаслиги учун қилинаётган чора-тадбирлардир. Юртимизда мана шундай эзгу ишлар давом этаверсин.

 

 

Мавжуда ҲАСАНОВА,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати


Кўришлар сони: 135

Депутатлар минбари

Янгиликлар

13.05.2021
Сувдан фойдаланиш ва сув ресурсларини бошқариш муаммолари муҳокама марказида

Сув ресурслари бўйича Осиё миллий ассамблеяси маслаҳат кенгашининг3-йиғилиши видеоконференц алоқаси...

12.05.2021
Ҳамкорлик алоқалари янги босқичда ривожланади

Қонунчилик палатасида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Канада парламенти Жамоат палатаси...

12.05.2021
Facebook, TikTok, Telegram ва шу каби коммуникация платформалари ўз техник воситаларини Ўзбекистон ҳудудига ўтказишлари шарт

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати ва ахборот технологиялари...

Тадбирлар тақвими