Cайт ранги: A A


Депутат фикри

Давлатни дунёга тез танитишда спортга етадиган соҳа йўқ

Давлатни дунёга тез танитишда спортга етадиган соҳа йўқ

Бугун мамлакатимизда барча соҳа ва тармоқларда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлардан кўзланган бош мақсад одамларнинг турмушини яхшилаш, ўтаётган ҳар бир кунидан рози қилиш, энг асосийси, маънан ва жисмонан соғлом муҳитни яратиш, аҳоли саломатлигини янада мустаҳкамлашдир. Шу боис, айни пайтда жисмоний тарбия ва спортни ривожлантиришга бўлган эътибор давлат аҳамиятига молик муҳим вазифага айланди.

Куни кеча қабул қилинган давлатимиз раҳбаригнинг “Боксни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ҳам бу борада амалга оширилаётган эзгу ташаббусларнинг узвий давоми бўлди. Ушбу ҳужжат мамлакатимизда ёшларнинг боксга бўлган оммавий қизиқишини янада ошириш, иқтидорли спортчиларни аниқлаш, танлаш ва саралаш  тизимини янада такомиллаштириш, соҳа мутахассисларини тайёрлаш ва уларнинг моддий рағбатлантирилишини яхшилаш, шунингдек, ўзбек боксининг дунёдаги етакчилигини сақлаб қолишда янги даврини бошлаб беради.

Маълумки, ўзбек бокс мактаби ўзига яраша тарихга, обрў-эътиборга эга. Айниқса, кейинги йилларида боксчиларимиз томонидан халқаро мусобақаларда қўлга киритилган ютуқларни бугун  саноғига етиш қийин. Ўзбекистон ҳақиқий маънода бокс мамлакатига айланди. Жумладан, спорт бўйича хорижнинг энг нуфузли нашрларидан бири Ўзбекистонни “2019 йилнинг энг яхши бокс мамлакати” дея эътироф этган эди.

Шу пайтгача эркак боксчиларимиз дунёда тенгсиз дея тан олиниб келинаётган бўлса, энди улар сафига аёлларимиз ҳам қўшила бошлади. Яқинда Польша мезбонлик қилган ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида 54 кг вазнли ўзбекистонлик боксчи қиз Нигина Ўктамова барча рақибаларини мағлубиятга учратиб, олтин медални қўлга киритди ва ўзбек бокси тарихида биринчи жаҳон чемпиони унвонига сазовор бўлди.

Боксни ривожлантиришга хизмат қилувчи қарорда бу спорт турини янада оммалаштириш бўйича узоқ йилларга мўлжалланган истиқболли режаларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш бўйича вазифалар белгиланди. Жумладан, Андижон, Бухоро, Қашқадарё ва Тошкент вилоятлари бокс бўйича ҳудудий олий спорт маҳорати мактаблари ташкил этилади. Боксни 2025 йилгача ривожлантириш концепцияси ва уни 2021-2022 йилларда амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси” ишлаб чиқилади. 2021 йил 1 майдан бошлаб бокс бўйича ҳудудларда иқтидорли ёшларни аниқлаш, танлаш ва саралаш бўйича уч босқичли тизим жорий этилади.

“AIBA” томонидан 2023 йилги бокс бўйича жаҳон чемпионатини Ўзбекистонда ўтказилиши белгиланган. Қарорда бўлажак халқаро мусобақани юқори даражада ўтказилишини таъминлаш ва шу билан боғлиқ бўлган “йўл харитаси”ни ишлаб чиқиш вазифаси ҳам белгиланди.

Албатта, ушбу қарор юртимизда бокс бўйича янги номларни кашф этиши билан бирга, спортчиларимизнинг халқаро мусобақаларда муносиб иштирок этишини таъминлайди, шоҳсупанинг энг юқори ўринларини эгаллашига хизмат қилади. Муҳими, Янги Ўзбекистоннинг халқаро нуфузини оширишда муҳим аҳамиятга эга бўлиши шубҳасиз. Зеро, давлатни дунёга тез танитишда спортга етадиган соҳа йўқ.   

Жаҳонгир МАМАЖОНОВ,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати,

“Миллий тикланиш” демократик партияси фракцияси аъзоси


Кўришлар сони: 118

Депутатлар минбари

Янгиликлар

13.05.2021
Сувдан фойдаланиш ва сув ресурсларини бошқариш муаммолари муҳокама марказида

Сув ресурслари бўйича Осиё миллий ассамблеяси маслаҳат кенгашининг3-йиғилиши видеоконференц алоқаси...

12.05.2021
Ҳамкорлик алоқалари янги босқичда ривожланади

Қонунчилик палатасида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Канада парламенти Жамоат палатаси...

12.05.2021
Facebook, TikTok, Telegram ва шу каби коммуникация платформалари ўз техник воситаларини Ўзбекистон ҳудудига ўтказишлари шарт

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати ва ахборот технологиялари...

Тадбирлар тақвими