Cайт ранги: A A


Депутат фикри

Аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича устувор вазифалар белгиланди

Аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича устувор вазифалар белгиланди

Сўнгги йилларда аҳолини, айниқса, ёшлар ва хотин-қизларни иш билан таъминлаш давлатимиз сиёсатининг энг устувор йўналишига айланди. Чунки бу муаммони ҳал қилмай туриб, халқ фаровонлиги ҳақида гапириш бефойда. Айниқса, бугун барча саъй-ҳаракатлар камбағалликни қисқартиришга қаратилган экан, бунинг учун аввало бандлик муаммоси ҳал қилиниши лозим.

Шу боис, юртимизда тадбиркорликни ривожлантиришга катта эътибор қаратиляпти. Ўз-ўзини банд қилган шахсларга имтиёзли кредит ва субсидиялар ажратиляпти. Солиқ ва ижтимоий тўловларда имтиёзлар бериляпти. “Биз учун ҳар битта иш ўрни муҳим. Лоақал иккита одамни иш билан таъминлаган тадбиркорни бошимизда кўтаришга тайёрмиз. Чунки инсоннинг иш билан таъминланиши унинг оиласи фаровон бўлишига, эртасига, давлатга ишончи ошишига асос бўлади”, – деган эди давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев.

Яқинда бўлиб ўтган Олий Мажлис Сенати ялпи йиғилишида мамлакатимизда ишсизлар сони 1 миллион 600 минг экани маълум қилинди Уларнинг 805 мингдан ортиғи 16-30 ёшдагилардир. Шунингдек, 2021 йилда меҳнат бозорига яна 560 минг битирувчи кириб келади. Натижада ёшлар бандлигини таъминлаш эҳтиёжи 1 миллион 365 мингдан ортиқни ташкил қилади. Шу боис, жорий йилдаги давлат дастурида ёшларни қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди йиғилишда.

Лекин кўрилаётган чора-тадбирлар, ажратилаётган маблағларга қарамай, ҳудудларда ҳамон ёшлар, хотин-қизларни иш билан таъминлаш, уларни турли касбларга ўқитиш, ҳунар ўргатишга, бу борадаги муаммо ва камчиликларни ечишга етарли даражада эътибор қаратилмаяпти. Айрим мутасаддилар томонидан сусткашликка йўл қўйилмоқда. Бюджет маблағларидан самарасиз фойдаланмоқда. Президентимиз яқинда Самарқанд вилоятига қилган ташрифи чоғида бу масалага тўхталиб, маҳаллий раҳбарларнинг бу борадаги фаолиятини кескин танқид қилган эди.

Куни кеча эса юқорида қайд этилган масалаларга ечим сифатида “2021 йилда янги иш ўринларини ташкил этиш ва аҳоли бандлигига кўмаклашиш бўйича давлат дастури тўғрисида”ги Президентимизнинг қарори қабул қилинди.

Унда аҳоли бандлиги ва даромадларини оширишга ҳар томонлама кўмаклашиш, ишсизлар, айниқса, ёшлар ва хотин-қизлар, меҳнат бозорига илк бор кириб келаётган битирувчилар бандлигини таъминлаш бўйича янги таъсирчан механизмларни жорий этиш, эҳтиёжманд аҳолини меҳнат фаолиятига жалб қилишда қулай шарт-шароитлар яратиш, шунингдек, янги иш ўринларини ташкил этган тадбиркорлик субъектлари фаолиятини янада рағбатлантириш бўйича устувор вазифалар белгиланди. Жумладан, жорий йилда янги иш ўринларини ташкил этиш ва аҳоли бандлигига кўмаклашиш бўйича давлат дастури маъқулланиб, 2021 йилда 457 127 та доимий янги иш ўринларини ташкил этиш бўйича прогноз кўрсаткичларини бажариш билан боғлиқ вазифалар кўрсатилиб, тегишли вазирлик ва идораларга топшириқлар берилди, масъуллар белгиланди.  

Бир сўз билан айтганда, ушбу қарор ёшлар ва хотин-қизлар, меҳнат бозорига энди кириб келаётган битирувчиларни иш билан таъминлашда муҳим аҳамият касб этиши шубҳасиз. Халқ вакиллари – биз депутатларнинг вазифаси эса жойларда ушбу қарорнинг мазмун-моҳиятини кенг тарғиб қилиб, жойларда ижросини назорат қилишдир.

 

 

Шерзод РАҲИМОВ,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати,

“Миллий тикланиш” демократик партияси фракцияси аъзоси


Кўришлар сони: 193

Депутатлар минбари

Янгиликлар

13.05.2021
Сувдан фойдаланиш ва сув ресурсларини бошқариш муаммолари муҳокама марказида

Сув ресурслари бўйича Осиё миллий ассамблеяси маслаҳат кенгашининг3-йиғилиши видеоконференц алоқаси...

12.05.2021
Ҳамкорлик алоқалари янги босқичда ривожланади

Қонунчилик палатасида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Канада парламенти Жамоат палатаси...

12.05.2021
Facebook, TikTok, Telegram ва шу каби коммуникация платформалари ўз техник воситаларини Ўзбекистон ҳудудига ўтказишлари шарт

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати ва ахборот технологиялари...

Тадбирлар тақвими