Cайт ранги: A A


Депутат фикри

Уй-жойларга хизмат кўрсатиш тизими янгича шаклда фаолият кўрсатади

Уй-жойларга хизмат кўрсатиш тизими янгича шаклда  фаолият кўрсатади

Тан олиш керак, уй-жойларга хизмат кўрсатиш тизими анчайин эскирди, бошқарувда сансоларликлар вужудга келди, аҳоли билан ширкатлар ўртасидаги муносабатлар ёмонлашди. Бу албатта, аҳолининг ҳақли эътирозларига сабаб бўлмоқда.

Хўш, қандай йўл тутсак, бу каби салбий ҳолатларнинг олдини оламиз? Бу анчайин долзарб ва кечиктириб бўлмайдиган масала юзасидан 26 апрель куни Президентимиз кўп квартирали уйларни бошқариш тизимини такомиллаштиришга оид тақдимот билан танишди.

Бугунги кунда мамлакатимизда 37 минг 402 та кўп қаватли уй, уларда 1 миллион 300 мингдан ортиқ хонадон бор. Бу уйларнинг 68 фоизига ширкатлар, 24 фоизига бошқарув компаниялари хизмат кўрсатади, 8 фоиз уйлар эса мулкдорлар томонидан умуман бошқарилмайди.

Уй-жой мулкдорлари ширкатлари 4 минг 430 та бўлиб, шундан атиги 1 минг 350 таси ёки 30 фоизи яхши ишлайди, холос. Қолгани ўрта ва оғир шароитда. Ўрганишларда аниқланишича, тўловлар бўйича тарифларнинг норентабеллиги, ҳисоб-китобларнинг шаффоф эмаслиги, муҳандислик-коммуникация тармоқларининг эскиргани муаммоларга сабаб бўлмоқда.

Кўп ширкатлар ўз вазифасини бажармайди, бунинг учун уларда кадрлар етишмайди. Оқибатда хонадон эгаларининг ширкат ва бошқарув компанияларига ишончи йўқолган. Бадалларнинг тўлиқ йиғилмаслиги туфайли дебиторлик қарздорлиги ошиб кетган.

Давлатимиз раҳбари кўп қаватли уйларда яшовчи одамларни қийнаб келаётган бу каби ўткир масалага эътибор қаратиб, хизмат кўрсатиш тизимини яхшилаш бўйича мутасаддиларга зарур тавсиялар берди ва муҳим вазифалар қўйди. Хориж тажрибаси асосида кўп квартирали уйларга хизмат кўрсатишни такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилди.

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг ҳудудий бошқармалари ҳузурида кўп квартирали турар жой фондини таъмирлаш жамғармасини ташкил этиш, уни 35 фоиз республика бюджети, 35 фоиз маҳаллий бюджет ва қолган 30 фоизини мулкдорлар тўловидан жамғариладиган маблағлар ҳисобидан шакллантириш режалаштирилди.

Шу ўринда алоҳида таъкидлаб ўтишни истар эдимки, уй-жойларга хизмат кўрсатиш тизимини янгилаш, аҳолига қулай яшаш ва дам олиш шароитларини яратиш, уйларнинг атрофини ободонлаштириш каби муҳим вазифаларни амалга ошириш Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг дастурий мақсадларида ҳам ўз аксини топган. Партиямиз дастурида уй-жой мулкдорлари ширкатлари фаолиятини йўлга қўйиш бўйича ҳам аниқ чора-тадбирлар белгиланган.

Аҳолининг яшаш шароитлари, уй-жойларга хизмат кўрсатиш тизими муҳим ҳаётий масалага айланаётган экан, бу муаммоларни ҳал этишда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатларидан тортиб, партиямизнинг маҳаллий Кенгаш депутатлари ҳам фаол иш олиб борадилар, деб ишонаман.

Мавлуда Ибрагимова,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати,

ЎзЛиДеП фракцияси аъзоси


Кўришлар сони: 197

Депутатлар минбари

Янгиликлар

13.05.2021
Сувдан фойдаланиш ва сув ресурсларини бошқариш муаммолари муҳокама марказида

Сув ресурслари бўйича Осиё миллий ассамблеяси маслаҳат кенгашининг3-йиғилиши видеоконференц алоқаси...

12.05.2021
Ҳамкорлик алоқалари янги босқичда ривожланади

Қонунчилик палатасида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Канада парламенти Жамоат палатаси...

12.05.2021
Facebook, TikTok, Telegram ва шу каби коммуникация платформалари ўз техник воситаларини Ўзбекистон ҳудудига ўтказишлари шарт

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати ва ахборот технологиялари...

Тадбирлар тақвими