Cайт ранги: A A


Депутат фикри

Туризм, спорт, маданий мероснинг давлат бошқаруви ягона вазирлик тасарруфида бирлаштирилади

Туризм, спорт, маданий мероснинг давлат бошқаруви ягона вазирлик тасарруфида бирлаштирилади

Сўнгги йилларда мамлакатимизда туризм, спорт ва маданий мерос объектларини асраш борасида кенг кўламли ўзгаришлар амалга оширилмоқда. Янги қонун, фармон ва қарорлар, давлат дастурлари қабул қилинди, амалдагиларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Мақсад очиқ осмон остидаги музей дея эътироф этилган қадим шаҳарларимиз, бебаҳо тарихий обидаларимизни дунёга танитиш орқали мамлакатимизда туризмни янада ривожлантириш, халқимизни жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш орқали соғлом турмуш тарзини ҳаётга татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантиришдир.

Аммо бу соҳаларни бугунги кун талаб ва таклифлари даражасида янада ривожлантириш борасида бир қатор камчиликлар кўзга ташланяпти. Жумладан, рақамлаштириш, давлат-хусусий шериклик, жумладан, хусусий секторнинг ушбу йўналишлардаги ролини ошириш, замонавий бошқарув механизмларини жорий этиш, илғор хорижий тажрибага таяниб, ушбу йўналишлардаги инфратузилмани янада ривожлантириш, объектлардан самарали фойдаланиш бўйича ўз ечимини топмаган масалалар мавжуд.

Куни кеча қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Туризм, спорт ва маданий мерос соҳаларида давлат бошқаруви тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони айнан юқорида қайд этилган масалаларни ҳал қилишда муҳим омил бўлади.

Фармон билан туризм, жисмоний тарбия ва спорт, маданий мероснинг давлат бошқаруви ягона вазирлик тасарруфида бирлаштирилади. Вазирлик ҳузурида Маданий мерос агентлиги ҳамда унинг ҳудудий бошқармалари ташкил этилади. Шунга кўра, Маданият вазирлиги тизимидаги давлат музейлари, музей қўриқхоналар ва уй музейлари, моддий-маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари ва “Мозийдан садо” журнали мазкур Агентликка ўтказилди.

Бош прокуратура ташкилий-штат тузилмасида маданий мерос соҳасидаги қонунчилик ижроси устидан назорат қилиш бўйича тегишли бўлим ташкил этилади. Иккита Олий таълим муассасасида эса, маданий мерос объектларини асраш факультети очилади. Маданият вазирлигининг моддий-маданий мерос соҳасидаги ЮНЕСКО билан ишлаш ҳамда музейлар ва кутубхоналарни ривожлантириш билан боғлиқ вазифа ва функциялари тегишлилигича Туризм ва спорт вазирлиги ҳамда Маданий мерос агентлигига ўтказилди.

Туризмни ривожлантириш, соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш, моддий маданий мерос объектларини асраб-авайлаш, оқилона фойдаланиш ва уларни ЮНЕСКО маданий мероси рўйхатига киритиш Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясининг энг устувор вазифалари ҳисобланади. Шу маънода, ушбу фармон партиянинг дастурий мақсадларини бажаришда дастуруламал бўлиб хизмат қилиши, шубҳасиз.

 

Аҳмаджон ҒАНИЕВ,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати,

“Миллий тикланиш” демократик партияси фракцияси аъзоси


Кўришлар сони: 132

Депутатлар минбари

Янгиликлар

08.04.2021
Депутатлар 279 та муаммони жойида ҳал этди

Қизғин ўтган мазкур учрашувлар давомида сайловчилар томонидан 616 та муаммо ва муаммоли вазият, ...

08.04.2021
Хотин-қизларнинг ҳуқуқий манфаатларини ҳимоя қилиш масаласи муҳокама қилинди

Аёллар соғлигини муҳофаза қилиш чоралари, тиббий хизмат қамровини кенгайтириш, оилада соғлом фарзандни...

08.04.2021
Ўзбекистон — Саудия Арабистони: парламентлараро алоқаларнинг янги босқичи

Бугунги глобаллашув жараёнида давлатлар ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик ва яқин муносабатлар жуда муҳим...

Тадбирлар тақвими