Cайт ранги: A A


Депутат фикри

Инсон манфаатларининг амалдаги ифодаси

Инсон манфаатларининг амалдаги ифодаси

Яқинда Олий Мажлис Қонунчилик палатасида “Фавқулодда вазиятлардан жабр кўрган фуқароларни ижтимоий ҳимоя қилишнинг қўшимча чоралари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган “Давлат божи тўғрисида”ги қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонуни лойиҳаси биринчи ўқишда маъқулланди.

Президентнинг 2020 йил 22 октябрдаги қарорида 2021 йил 1 январдан бошлаб табиий ва техноген ҳолатларда жисмоний шахсларнинг айбисиз йўқолган ёки яроқсиз ҳолга келган муайян фактни тасдиқловчи ҳужжатларини тиклаш учун тегишли органига мурожаати, турли тўлов ва йиғимлардан озод қилиш белгиланган.

Маълумки, “Сардоба сув омбори”да юз берган офат натижасида минглаб фуқароларнинг ҳужжатлари йўқолди, яроқсиз ҳолатга келиб қолди. Уларни тиклаш ишлари ўрганилганда юқорида қай этилган қарор кучда бўлмаган эса-да, ҳужжатларни тиклашда тўловлар ундирилмаган.

Мисол учун ФҲДЁ органлари томонидан 2020 йил 1 июнга қадар 1 844 нафар фуқаронинг турли ҳужжатлари бепул тиклаб берилган. Аслида бунинг учун 300 млн. сўмдан ортиқ маблағ ундирилиши керак эди. Бу шундай ҳам қийин аҳволга тушиб қолган аҳолини моддий жиҳатдан янада мураккаб ҳолатга солиб қўйган бўларди.

Амалдаги “Давлат божи тўғрисида”ги қонунда фуқаролардан бундай тўловларни ундирмаслик, йиғимлардан озод қилиш белгиланмаган. Шу боис, ушбу қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш зарурияти вужудга келди ва ушбу қонун лойиҳаси тайёрланди. Бу борада хорижий тажриба ҳам ўрганилди ва АҚШ, Австралия, Янги Зеландия каби давлатларда шундай тартиб борлиги маълум бўлди.

Қонунчиликдаги бундай ўзгаришлар мамлакатимизда инсон манфаатлари ҳар нарсадан устун тамойили остида фуқаролик жамиятини барпо қилиш борасида изчил ислоҳотлар амалга оширилаётганидан далолатдир.

 

Шерзод ҚУЛМАТОВ,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати,

“Миллий тикланиш” демократик партияси фракцияси аъзоси


Кўришлар сони: 204

Депутатлар минбари

Янгиликлар

08.04.2021
Депутатлар 279 та муаммони жойида ҳал этди

Қизғин ўтган мазкур учрашувлар давомида сайловчилар томонидан 616 та муаммо ва муаммоли вазият, ...

08.04.2021
Хотин-қизларнинг ҳуқуқий манфаатларини ҳимоя қилиш масаласи муҳокама қилинди

Аёллар соғлигини муҳофаза қилиш чоралари, тиббий хизмат қамровини кенгайтириш, оилада соғлом фарзандни...

08.04.2021
Ўзбекистон — Саудия Арабистони: парламентлараро алоқаларнинг янги босқичи

Бугунги глобаллашув жараёнида давлатлар ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик ва яқин муносабатлар жуда муҳим...

Тадбирлар тақвими