Cайт ранги: A A


Депутат фикри

Қардош халқлар ҳамкорлигида янги саҳифа очилмоқда

Қардош халқлар ҳамкорлигида янги саҳифа очилмоқда

Президентимизнинг сиёсий иродаси, очиқ ва амалий ташқи сиёсати натижасида Марказий Осиёда вазият ўзгарди, минтақа давлатлари ўртасида дўстона алоқалар мустаҳкамланди.

Айни вақтда Туркий кенгашга аъзо давлатлар ва халқларнинг ҳаётий манфаатларига тўла жавоб берадиган иқтисодиёт, инвестиция, инновация, транспорт ва коммуникация, туризм, илм-фан ва таълим каби соҳаларда ўзаро ҳамкорлик фаол ривожланмоқда.

Куни кеча давлатимиз раҳбари ўз нутқида Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик Кенгашининг саммитида аъзо давлатлар ўртасида ҳамкорлик алоқаларини ривожлантиришга доир муҳим йўналишларга тўхталиб ўтди. Булар, энг аввало, иқтисодиёт, савдо, транспорт соҳаларидаги кўп қиррали амалий ҳамкорликни ҳамда маданий-гуманитар алоқаларни мустаҳкамлашдан иборат. Транспорт йўналишларининг интеграциялашган тармоғини яратиш, дунё ва минтақадаги асосий бозорларга чиқиш масаласи ҳам манфаатларимизга мос келади.

Шуни таъкидлаш керакки, мустаҳкам тарихий ришталар, муштарак тил, маданият ва маънавий қадриятлар асосида шаклланган Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши минтақавий ҳамкорликнинг самарали механизмига айланиб бормоқда.

Бу борада ҳам давлатимиз раҳбари Туркий кенгашга аъзо мамлакатлардаги муқаддас қадамжолар бўйлаб «Табаррук зиёрат» лойиҳасини амалга ошириш, шу мақсадда Зиёрат туризмини ривожлантириш дастурини қабул қилиш ташаббусини билдирди.

Фикримча, мазкур ташаббус динимиз тарихида беқиёс из қолдирган улуғ боболаримиз мероси билан кенг жамоатчиликни яқиндан таништириш, зиёрат туризмини янада ривожлантиришга хизмат қилади.

Статистик маълумотларга эътибор қаратадиган бўлсак, мусулмон мамлакатларидан юртимизга келган сайёҳлар орасида турклар биринчи ўринни эгаллайди.

Демакки, Зиёрат туризмини ривожлантириш дастури қабул қилиниши натижасида минтақавий туризм равнақ топади, Ўзбекистон учун катта имкониятлар очилади, энг муҳими, диёримизга келадиган сайёҳлар оқими кўпаяди.

Шу жиҳатдан Президентимизнинг “Туркий дунёнинг маданий пойтахти” мақомини олган Хива шаҳрида жорий йил сентябрь ойида ЮНЕСКО билан ҳамкорликда халқаро форум ўтказиш таклифи жуда долзарбдир. Мазкур форум туркий халқларнинг дунёвий фанлар ривожига қўшган беқиёс ҳиссасини ва бой маданий меросини чуқур ўрганиш, турли тадқиқотлар олиб бориш ҳамда жаҳон миқёсида тарғиб этиш ишларини янада кучайтиришда катта аҳамиятга эга бўлади.

Ўз навбатида мазкур ташаббус кўҳна ва қадимий шаҳарнинг жаҳонда туристик жозибаси янада кенгроқ намоён бўлишига яна бир туртки беради.

Умуман олганда, Ўзбекистоннинг Кенгаш фаолиятидаги иштироки халқимизнинг ижтимоий-иқтисодий фаровонлигини юксалтиришга қаратилган бўлиб, давлатимиз раҳбарининг мамлакат туб манфаатларини турли ташкилотлар доирасида илгари суриш йўлидаги қатъий интилиши ифодасидир.

Мухтасар айтганда, халқаро майдонда фаоллашган ва минтақавий интеграциялашуви жараёнларида ўз ролини кучайтириб бораётган давлатимиз мазкур ташкилот ишини янада фаоллаштириш, унинг кун тартибини янги ғоялар ҳамда аниқ таклифлар билан бойитиб боришда фаол қатнашмоқда. Ўзбекистоннинг Кенгашдаги фаолияти мамлакатимизнинг халқаро майдондаги нуфузи ва ўрни тобора мустаҳкамланишига хизмат қилади.

Муқаддас ЎРОЗАЛИЕВА,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати,

ЎзХДП фракцияси аъзоси


Кўришлар сони: 230

Депутатлар минбари

Янгиликлар

08.04.2021
Депутатлар 279 та муаммони жойида ҳал этди

Қизғин ўтган мазкур учрашувлар давомида сайловчилар томонидан 616 та муаммо ва муаммоли вазият, ...

08.04.2021
Хотин-қизларнинг ҳуқуқий манфаатларини ҳимоя қилиш масаласи муҳокама қилинди

Аёллар соғлигини муҳофаза қилиш чоралари, тиббий хизмат қамровини кенгайтириш, оилада соғлом фарзандни...

08.04.2021
Ўзбекистон — Саудия Арабистони: парламентлараро алоқаларнинг янги босқичи

Бугунги глобаллашув жараёнида давлатлар ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик ва яқин муносабатлар жуда муҳим...

Тадбирлар тақвими