Cайт ранги: A A


Депутат фикри

Халқаро рейтинг ва индекслар парламент назоратида

Халқаро рейтинг ва индекслар парламент назоратида

Инсон ҳуқуқлари ҳимоясини кафолатлаш, аҳоли турмуш даражасини ошириш, иқтисодий фаолиятда эркинликни таъминлаш, суд-ҳуқуқ соҳасидаги моддий ва процессуал нормаларни такомиллаштиришга қаратилган ислоҳотлар мамлакатимизнинг халқаро рейтинг ва индекслардаги кўрсаткичлари ошишига сабаб бўлмоқда. Мамлакатимизда рейтинглар бўйича тизимли ишларни амалга ошириш мақсадида сўнгги йилларда 10 га яқин норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинган.

Хусусан Президентимизнинг 2019 йил 5 февралдаги “Жаҳон банки ва Халқаро молия корпорациясининг “Бизнес юритиш” йиллик ҳисоботида Ўзбекистон Республикасининг рейтингини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги, 2019 йил 25 февралдаги “Ўзбекистон Республикасининг халқаро рейтинглар ва индекслардаги ўрнини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорлари қабул қилинган эди. Ҳужжатларда белгилаб берилган вазифалар ижроси юзасидан мамлакатимизнинг халқаро миқёсдаги ижобий кўрсаткичларини янада ошириш борасида олиб борилаётган ишлар бугун ҳаётимизда ўз исботини топмоқда.

Бу борада олиб борилган ислоҳотлар натижасида сўнгги тўрт йил мобайнида мамлакатимиз Мерос жамғармасининг “Иқтисодий эркинлик” индексида 52 поғонага, Жаҳон банкининг “Логистика самарадорлиги” индексида 19 поғонага, “Бизнес юритиш” индексида 18 поғонага кўтарилди. Ўзбекистон Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилотининг “Мамлакатларга хос хатарларни таснифлаш” тизимидаги 6-гуруҳ мамлакатлари қаторидан 5-гуруҳ мамлакатлари қаторига кўтарилди.

Жаҳон банки, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Тараққиёт дастури, Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти, Жаҳон иқтисодий форуми, Халқаро бюджет ҳамкорлиги, INSEAD халқаро бизнес-мактаби ва Economist Intelligence Unit каби халқаро рейтинг агентликлари ва ташкилотлари билан расмий алоқалар йўлга қўйилди.

Ўтган давр мобайнида халқаро рейтинг агентликларининг 2019-2020 йилларда чоп этилган ҳисоботларига биноан республиканинг иқтисодий рейтинглардаги ўрни сезиларли даражада ўсди. Жаҳон банки “Бизнес юритиш 2020” янги йиллик ҳисоботида (Doing Business 2020) сўнгги бир йилда Ўзбекистон Республикаси бизнес ислоҳотини амалга оширишда энг катта ютуқларга эришган 20 та мамлакат қаторига киришга имкон берган тўртта ислоҳотни амалга оширгани тўғрисидаги ахборотни тарқатди.

Мамлакатнинг инвестициявий жозибадорлиги ва халқаро майдондаги имиджини мустаҳкамлаш, давлат органлари ва ташкилотларида халқаро рейтинг ва индекслар билан ишлашнинг янги механизмларини жорий қилиш мақсадида 2020 йилнинг 2 июнида “Ўзбекистон Республикасининг халқаро рейтинг ва индекслардаги ўрнини яхшилаш ҳамда давлат органлари ва ташкилотларида улар билан тизимли ишлашнинг янги механизмини жорий қилиш тўғрисида” Президент Фармони қабул қилинди.

Фармонга асосан халқаро рейтинг ва индекслар билан ишлаш бўйича республика кенгаши ташкил этилиши, давлат органларининг биринчи раҳбарлари Ўзбекистон Республикасининг халқаро рейтинг ва индекслардаги ўрнини яхшилаш учун масъул қилиб белгиланиши алоҳида қайд этиб ўтилган ҳамда масъул давлат органлари белгиланган.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси тегишли қўмиталари иш режаларида Ўзбекистоннинг халқаро рейтинг ва индекслардаги ўрнини яхшилаш борасида 2020 йилда амалга оширилган ишлар юзасидан Қўмита эшитуви шаклида давлат органларининг ахборотларини эшитиб бориш назорат тадбирларини ўтказиш режалаштирилган.

Хуқуқий хужжатнинг 5-иловасида “Ўзбекистон Республикасининг халқаро рейтинглардаги ва алоҳида таркибий индикаторлардаги ўрнини яхшилаш учун масъул давлат органлари рўйхати” тақдим этилган бўлиб, ушбу рўйхатга киритилган масъул вазирлик ва идоралар фаолияти устидан самарали парламент назоратини олиб бориш муҳим аҳамият касб этади.

Шунга асосан, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати ва ахборот технологиялари масалалари қўмитаси ташаббуси билан “Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожлантириш вазирлигининг Ўзбекистон Республикасининг халқаро рейтинг ва индекслардаги ўрнини яхшилаш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида”ги ахбороти эшитилди.

Таъкидлаш жоиз, Жаҳон иқтисодий форуми таҳлилий гуруҳи ҳар йили глобал рақобатбардошлик индексини эълон қилади. Ушбу тадқиқот қайси мамлакатларда бизнес энг яхши ривожланганлигини ва бозор мавқеи ва потенциал инвестициялар учун бошқа мамлакатлар билан рақобатлаша олиш қобилиятини намойиш этади.

2020 йилнинг 2 сентябрида Глобал инновациялар индексининг 2020 йилги ҳисоботи эълон қилинди. Ушбу ҳисоботга кўра, сўнгги йилларда статистик маълумотларнинг очиқлиги ва нашр этилиши учун инфратузилманинг сезиларли яхшиланиши туфайли 2016 йилдан буён Ўзбекистон биринчи марта индексга киритилган. Республика дунёнинг 131 мамлакати орасида 93 балл билан 24-ўринни эгаллади.

Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан ҳар иккала индекс бўйича мамлакат рейтингини ошириш юзасидан чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилган ва амалга оширилган.

Авваломбор, соҳанинг ҳуқуқий базасини такомиллаштириш, хусусан Инновацион ғоялар ва лойиҳаларни жорий қилиш ҳамда амалга ошириш учун қулай шароитлар яратиш, ишлаб чиқарувчилар ва инвесторлар хуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг “Чекланган шерикликлар тўғрисидаги” қонун лойиҳаси ишлаб чиқилган ва тегишли давлат органларига тақдим этилган.

2020 йилдан илмий фаолиятга оид давлат дастурлари доирасида йиллик

Молиялаштириш ҳажми 425,0 млрд. сўмлик 1313 та миллий ва халқаро лойиҳалар амалга оширилмоқда. Инновацион компанияларни молиялаштириш – краудфандинг платформаси ташкил этилган ва бугунги кунда платформага 10 та, шу жумладан ижтимоий соҳада 3 та, соғлиқни сақлаш соҳасида 2 та, ахборот технологиялар соҳасида 2 та, замонавий технологиялар соҳасида 2 та ва қишлоқ хўжалиги соҳасида 1 та лойиҳа жойлаштирилган.

Бироқ, соҳада олиб борилаётган ишларга қарамасдан юқорида айтилганидек устувор халқаро рейтинг ва индексларда Ўзбекистон Республикаси қуйи поғоналарда қолмоқда.

Тўғри, глобал пандемия бошқа давлатлар қаторида бизнинг мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий ҳаётига хам ўзининг маълум бир салбий таъсирини кўрсатди. Бироқ, глобал иқтисодий инқироз даврида Ўзбекистон Республикаси Президентининг ташаббуслари билан соҳани ривожлантиришга кенг имкониятлар яратиб берилди, соҳани молиялаштиришга алоҳида эътибор қаратилди. Бу эса ўз навбатида барча масъул давлат органлари қаторида 

Инновацион ривожланиш вазирлигига самарали ишлаш имкониятларини яратади.
Мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий-ҳуқуқий хаётида соҳага оид масалаларни тизимли таҳлил қилиб бориш, юртимизнинг инвестициявий жозибадорлиги ва халқаро майдондаги имиджини мустаҳкамлаш, давлат органлари ва ташкилотларида халқаро рейтинг ва индекслар билан ишлашнинг янги механизмларни жорий қилиш самарадорлигини ошириш имконини беради.

 

Моҳира ХОДЖАЕВА,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати,

Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати ва ахборот технологиялари масалалари қўмитаси аъзоси


Кўришлар сони: 280

Депутатлар минбари

Янгиликлар

08.04.2021
Депутатлар 279 та муаммони жойида ҳал этди

Қизғин ўтган мазкур учрашувлар давомида сайловчилар томонидан 616 та муаммо ва муаммоли вазият, ...

08.04.2021
Хотин-қизларнинг ҳуқуқий манфаатларини ҳимоя қилиш масаласи муҳокама қилинди

Аёллар соғлигини муҳофаза қилиш чоралари, тиббий хизмат қамровини кенгайтириш, оилада соғлом фарзандни...

08.04.2021
Ўзбекистон — Саудия Арабистони: парламентлараро алоқаларнинг янги босқичи

Бугунги глобаллашув жараёнида давлатлар ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик ва яқин муносабатлар жуда муҳим...

Тадбирлар тақвими