Cайт ранги: A A


Депутат фикри

Ўзбекистон – Венгрия: ҳамкорликнинг янги босқичи

Ўзбекистон – Венгрия: ҳамкорликнинг янги босқичи

Маълумки, Венгрия мамлакатимизнинг Марказий Европадаги энг муҳим шерикларидан бири ҳисобланади. Салкам 10 миллионлик аҳолига эга бўлган Венгрия иқтисодий жиҳатдан анча жадал ривожланаётган аграр-саноат мамлакатидир.

Ўзбек ва венгер халқларини муштарак тарихий илдизлар, яқин ҳамкорлик ришталари бирлаштириб келади. Сўнгги тўрт йил ичида Ўзбекистон-Венгрия ўртасидаги ўзаро товар айирбошлаш ҳажми салкам уч баробарга ўсди. Ҳатто мураккаб пандемия шароитига қарамай, 2020 йилда ҳам ушбу ижобий динамика сақлаб қолинди.

Венгрия Бош вазири Виктор Орбан бошчилигидаги делегациянинг мамлакатимизга ташрифи жуда самарали якунланганини алоҳида таъкидлаш лозим. Пандемияга қарамай, Венгриядан шундай катта делегациянинг Ўзбекистонга келгани икки мамлакат ўртасида ўзаро ҳурмат даражаси юқори эканидан далолат беради. Венгрия ҳам, Ўзбекистон ҳам ўзаро ҳамкорликни кенгайтиришдан манфаатдор экани ташриф давомида ҳар қадамда яққол сезилиб турди.

Венгрия билан ҳамкорликнинг мамлакатимиз учун нечоғлик муҳим аҳамияти тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президенти қуйидигаларни алоҳида таъкидлади: “Мақсадимиз – мамлакатларимиз ўртасида савдо мувозанатини тиклаш, ўзаро савдо ҳажмини ҳозирги кўрсаткичлардан икки-уч баробарга ошириш. Венгрияга тўқимачилик маҳсулотлари етказиб бериш, ўз навбатида, фармацевтика, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини харид қилишга тайёрмиз. Будапешт шаҳрида Ўзбекистон савдо уйи очилиши бу борада дадил қадам бўлади”. 

Ташриф доирасидаги музокаралар жараёнида турли йўналишларда, хусусан, сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, молиявий-техник ва маданий-гуманитар соҳалардаги муносабатларни ривожлантириш истиқболлари кенг муҳокама қилинди. Томонлар икки мамлакат бозорларига маҳсулотлар етказиб беришни кенгайтириш, саноат кооперациясини кучайтириш, олий таълим, спорт, фармацевтика, қишлоқ хўжалиги, чорвачилик, балиқчилик, картошкачилик ва бошқа соҳаларда аниқ лойиҳаларни амалга оширишга келишиб олдилар.

Музокаралар якунида Президент Шавкат Мирзиёев ва Бош вазир Виктор Орбан томонидан икки мамлакат ўртасидаги стратегик шериклик тўғрисидаги қўшма декларация, шунингдек, турли вазирлик ва идоралар ўртасида кўп қиррали шерикликни кенгайтиришга қаратилган 10 дан ортиқ ҳужжатларнинг имзоланиши келгуси ҳамкорлик учун қулай имкониятлар яратилаётганидан далолат беради.

Хулоса қилиб айтганда, ўзбек-венгер алоқарини чуқурлаштириш ва юқори даражага кўтариш сари муҳим қадамлар қўйилди. Ўзаро муносабатларда мисли кўрилмаган ижобий ўзгаришлар содир бўлди. Икки мамлакат етакчилари Шавкат Мирзиёев ва Виктор Орбаннинг бевосита саъй-ҳаракатлари ва сиёсий иродаси туфайли ўзаро муносабатларда янги саҳифа очилди. Ана шундай бир шароитда биз депутатларнинг асосий вазифаси эришилган аҳдлашувларнинг ҳаётга тўла-тўкис бажарилишини таъминлашдан иборат. Зеро, ўзбек-венгер стратегик ҳамкорлиги келгусида икки халқни бир-бирига янада яқинлаштиришга хизмат қилади.

 

                                                        Қодир ЖЎРАЕВ,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати

 


Кўришлар сони: 178

Депутатлар минбари

Янгиликлар

08.04.2021
Депутатлар 279 та муаммони жойида ҳал этди

Қизғин ўтган мазкур учрашувлар давомида сайловчилар томонидан 616 та муаммо ва муаммоли вазият, ...

08.04.2021
Хотин-қизларнинг ҳуқуқий манфаатларини ҳимоя қилиш масаласи муҳокама қилинди

Аёллар соғлигини муҳофаза қилиш чоралари, тиббий хизмат қамровини кенгайтириш, оилада соғлом фарзандни...

08.04.2021
Ўзбекистон — Саудия Арабистони: парламентлараро алоқаларнинг янги босқичи

Бугунги глобаллашув жараёнида давлатлар ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик ва яқин муносабатлар жуда муҳим...

Тадбирлар тақвими