Cайт ранги: A A


Депутат фикри

Ноқонуний ҳаракатлардан тийилиш зарур

Ноқонуний ҳаракатлардан тийилиш зарур

Глобаллашув жараёни жадал ривожланаётган ҳозирги даврда ахборот хуружлари тобора авж олмоқда. Битта воқеани сунъий уюштириш воситасида бошқа воқеаларни юзага келтириш ҳолатлари кузатиляпти.

ЛГБТ масаласининг ижтимоий тармоқларга муҳокамага кўтарилиши ҳам уюштирилган воқеага ўхшаяпти. Чунки шу ҳолатдан кейин пойтахтимизда бир гуруҳ ёшларнинг ноқонуний чиқишлари рўй берди.

Бу ўринда асл режа кимнингдир ҳуқуқ ва манфаатини ҳимоя қилиш эмас, балки ҳаётий позицияси, диний тафаккури шаклланиб улгурмаган ёшларнинг ҳиссиётларини жунбушга келтириш орқали уларни ноқонуний ҳаракатларга ундаш, мамлакатимиздаги ижтимоий барқарорликка путур етказишдан иборат бўлиши мумкин.

Фикримча ижтимоий барқарорликни таъминлаш мамлакатни ривожлантиришнинг энг муҳим омилларидан биридир. Шунинг учун қонунларда тақиқланган, фуқароларнинг тинчлик-хотиржамлигига салбий таъсир қиладиган ҳаракатларга қаршимиз.

ЛГБТ масаласи қонунчилигимизга ҳам, халқимиз эъзозлайдиган қадриятларга ҳам, муқаддас динимизга ҳам зид нарса. Шахсан мен бу йўналишда қонунчиликдаги тақиқлар бекор қилинишига қаршиман. Энг аввало сайловчилармизнинг хоҳиш истакларидан келиб чиқиб бу позицияни илгари сурмоқдамиз.

Ҳамюртларимиздан бирон мавзуни муҳокама қилаётганда, ёки фикр, муносабат билдираётганда ҳаддан ортиқ ҳис-туйғуларга берилмасликларини сўраб қоламиз.

 

Шербек БЎРОНОВ,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати,

ЎзХДП фракцияси аъзоси


Кўришлар сони: 1171

Депутатлар минбари

Янгиликлар

28.09.2021
Нобанк кредит ташкилотларининг шаклланиши ва ривожланиши учун қулай шароит яратилади

Бугунги кунда мамлакатимизда жами 134 та нобанк кредит ташкилоти фаолият юритмоқда. Лекин ушбу фаолият...

28.09.2021
Адвокат бўлиш истагини билдирган шахслар учун қандай чекловлар олиб ташланмоқда

2021 йил 28 сентябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ...

28.09.2021
Туркистон декларацияси қабул қилинди

Жорий йилнинг 28 сентябрь куни Туркистон шаҳрида Туркий тилли давлатлар парламент Aссамблеясининг...

Тадбирлар тақвими