Cайт ранги: A A


Депутат фикри

Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича муҳим ва долзарб ташаббуслар

Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича муҳим ва долзарб ташаббуслар

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашининг 46-сессиясидаги нутқини кўпчилик қатори катта бир умид билан тингладим. Унда тилга олинган барча фикрлар, илгари сурилган ғоя ва ташаббуслар аввало, инсонни эъзозлаш, унинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашга қаратилган десак, айни ҳақиқатни айтган бўламиз.

Бинобарин, бугун Ўзбекистонда демократик ўзгаришларни янада чуқурлаштиришга алоҳида эътибор билан ёндашилмоқда. Бунда, аввало, инсоннинг асосий ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш мамлакатимиздаги ислоҳотларда энг муҳим ўринни касб этмоқда.

Ҳаммамиз яхши биламиз, яқин-яқингача жаҳон ҳамжамияти томонидан инсон ҳуқуқлари борасида Ўзбекистонга кескин эътирозлар мавжуд эди. Ўтган қисқа вақт ичида мамлакатимиз инсоннинг асосий ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш ва ҳимоя қилиш борасида тарихий йўлни босиб ўтди. Хусусан, юртимизда ёшлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, фуқаролиги бўлмаган шахслар сонини камайтириш, қийноқларнинг олдини олиш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилди.

Жорий йилнинг Ўзбекистонда «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили» деб эълон қилингани ҳам янги ташаббусларни илгари суришда муҳим қадам бўлди. БМТ шафелигида Ёшлар ҳуқуқлари бўйича бутунжаҳон конференциясини ўтказиш, БМТ Иқтисодий ва ижтимоий кенгашининг ўнинчи форумида Ёшлар ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенция лойиҳасини тақдим этиш ҳамда Ёшлар ҳуқуқлари бўйича махсус маърузачи институтини таъсис этиш масаласини киритишга тайёргарлик кўрилаётгани фикримизнинг яққол исботидир.

Анжуманда Президентимиз томонидан фуқаролиги бўлмаган шахслар сонини камайтириш, фуқаролик жамияти институтларини янада ривожлантириш, сўз эркинлигини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, судьялар мустақиллигини таъминлаш, уларнинг ишлаш механизмларини такомиллаштириш бўйича бир қатор ташаббуслар илгари сурилдики, уларни ҳаётга татбиқ этилиши тез орада ўз самарасини беради.

Албатта, айни кунга қадар эришган натижаларимиз айтишга арзийди. Лекин бу билан кифояланиб қолмасдан, бундан буён ҳам мамлакатимиз барча соҳаларда етакчи бўлишни қатъий мақсад қилган. Амалга оширилаётган ва амалга оширилажак ислоҳотларда, албатта, инсон манфаатлари ва ҳуқуқлари олий эканлиги юксак қадрият сифатида майдонда туради.

Умуман олганда, Президентимиз нутқи мазмундорлиги ва аҳамияти, биз яшаётган мураккаб даврнинг энг долзарб мавзуларини қамраб олганлиги билан ажралиб турди. Маърузада билдирилган муҳим фикрлар аввало, биз депутатлар зиммасига катта масъулият юклайди. Энди барчамиз бир ёқадан бош чиқариб, белгиланган вазифалар ижросини таъминлашга киришсак, кўзлаган мақсадларимизга эришишимизга аминман.

Бегали ҚОДИРОВ,

Олий Мажлис Қонунчилик

палатаси депутати


Кўришлар сони: 86

Депутатлар минбари

Янгиликлар

03.03.2021
Ўзбекистон – Япония: парламентлараро музокаралар бўлиб ўтди

2021 йил 3 март куни Япония парламенти билан ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси парламентлараро...

03.03.2021
Кооперативлар фаолияти қонун билан мустаҳкамланмоқда

Бугунги кунда қишлоқ хўжалигида кооперация соҳасидаги ҳуқуқий-меъёрий асослар соҳадаги муносабатлар...

03.03.2021
Қонун лойиҳаси қўмитага қайтарилди

Айни пайтда Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида кўриб чиқилаётган қонун лойиҳалари...

Тадбирлар тақвими