Cайт ранги: A A


Депутат фикри

Ҳуқуққа эътибор – инсонга эҳтиром

Ҳуқуққа эътибор – инсонга эҳтиром

Куни кеча Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши 46-сессиясининг юқори даражадаги сегменти ишида иштирок этиб, миллий ўзбек тилида нутқ сўзлади.

Давлатимиз раҳбари ўз нутқида инсон ҳуқуқларига риоя этилиши ва уларни ҳимоя қилиш, шу жумладан фуқаролик, сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳуқуқларни таъминлаш билан боғлиқ энг долзарб масалаларга, хусусан, мамлакатимизда демократик янгиланишларни чуқурлаштиришнинг устувор йўналишлари ҳамда Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаш доирасидаги ишларнинг асосий вазифаларига батафсил тўхталди.

Таъкидлаш жоизки, Инсон ҳуқуқлари  бўйича кенгаш фаолияти бутун дунё бўйлаб инсон ҳуқуқлари ҳимоясини таъминлашга қаратилган БМТ тизимидаги энг нуфузли ҳукуматлараро органлардан бири ҳисобланади. Кенгашга 47 та давлат аъзо бўлиб, ўтган йил октябрь ойида мамлакатимиз 2021-2023 йиллар даврига ушбу тузилма аъзоси этиб илк бор сайланган эди.

Тадбирда БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш, Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссар Мишель Бачелет, қарийб 150 мамлакатдан давлат, ҳукумат раҳбарлари, ташқи ишлар вазирлари ва юқори даражадаги вакиллар иштирок этдилар.

Ўзбекистон Президенти ўз нутқида юртимизда демократик ўзгаришларни янада чуқурлаштириш ва Кенгаш доирасидаги фаолиятимизнинг устувор йўналишларига тўхталиб, 7 та ташаббусни илгари сурди. Жумладан:

- инсоннинг асосий ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш;

- мамлакатимизнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётида ва ишбилармонлик соҳасида аёлларнинг ролини тубдан ошириш;

- алоҳида эҳтиёжга эга бўлган шахсларнинг ҳуқуқларини таъминлаш;

- ёшлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш;

- мажбурий меҳнат ва болалар меҳнатига барҳам бериш;

- “Инсон ҳуқуқлари соҳасида таълим” декларациясининг 10 йиллигига бағишлаб глобал форум ўтказиш;

- фуқаролиги бўлмаган шахслар сонини камайтириш бўйича қатъий чоралар кўриш.

Эътиборли томони шундаки, илгари сурилган мазкур ғоялар бугун пайдо бўлган таклифлар эмас. Уларнинг барчасининг замирида пухта ўйланган стратегия, узоқни кўзлаган мақсадлар, аниқ режалар, тизимли ечимлар механизмлари ётибди. Ҳар бир ташаббус ўзининг мустаҳкам пойдеворига эга.

Жумладан, инсоннинг асосий ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш масаласида 2020 йилнинг 22 июнь санаси билан “Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПФ-6012-сони Президент Фармони қабул қилинган.

Таъкидлаш жоизки, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича Ҳаракатлар стратегияси ижросини таъминлаш мақсадида сўнгги 4 йил ичида мамлакатимизда инсон ва фуқароларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида мустаҳкам қонунчилик базасини яратишга қаратилган 5000 дан ортиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, шу жумладан, 4 та янги кодекс, 186 та қонун, 1209 та Ўзбекистон Республикаси Президенти фармон ва қарорлари қабул қилинди.

Шу билан бирга, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасини янада такомиллаштириш бўйича ишлар изчил давом этмоқда. Инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш борасидаги ишларнинг тизимлилигини янада ошириш, инсон ҳуқуқларини таъминлашнинг сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий кафолатларини янада кучайтириш, мавжуд механизмларини такомиллаштириш бугунги кун талабларидир.

БМТнинг Барқарор ривожланиш мақсадларини амалга оширилишини таъминлаш, инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро мажбуриятларнинг миллий қонунчилик ва ҳуқуқни қўллаш амалиётига имплементация қилиш, инсон ҳуқуқлариги риоя этилишини мониторинг қилишнинг мустақил тизимини яратиш, инсон ҳуқуларига оид таълим тизимини такомиллаштириш зарурияти Миллий стратегияни ишлаб чиқишни тақазо этган эди.

Таъкидлаш жоизки, бугунги кунга келиб жаҳоннинг 40 дан ортиқ давлати ўзининг инсон ҳуқуқлари бўйича миллий ҳаракатлар стратегиясини қабул қилган, улар орасида ривожланган ва ривожланаётган, кўҳна ва янги демократиялар, Европа (Буюк Британия, Швеция, Испания, Финляндия, Норвегия), Африка (Нигерия, Танзания, Конго, ЖАР), Америка (Бразилия, Боливия, Гватемала, Эквадор), Осиё (Хитой, Корея, Индонезия. Таиланд), Шарқий Европа ва Марказий Осиё (Латвия, Литва, Молдова, Украина, Озарбайжон, Қозоғистон) мамлакатлари бор.

Бугунги кунда инсон ҳуқуқларини таъминлаш масаласига тизимли ёндашишнинг ижтимоий, иқтисодий, сиёсий, маданий, тарихий шароитлари яратилди, жамият ва давлат барча соҳаларда инсон манфаатларини таъминлаш механизмларига эга бўлди.

Шу билан бирга, давлат раҳбари фуқаролик жамияти институтларини янада ривожлантириш, Ўзбекистонда сўз эркинлигини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга алоҳида тўхталиб ўтди.

Республика Президенти инсоний қадриятлар, инсонпарварлик тамойилларига алоҳида урғу берар экан, қийноқларнинг олдини олиш бўйича миллий превентив механизмни жорий этиш доирасида “биз одамнинг қадр-қимматини ерга урадиган, инсонийликка зид бўлган қийноқларнинг ҳар қандай кўринишига бундан буён ҳам мутлақо йўл қўймаймиз. Бундай жиноятлар қачон содир этилганидан қатъий назар, улар учун жазо муқаррардир” деб таъкидлади.

Дарҳақиқат, инсон ҳуқуқлари универсал қадрият. Бу устувор тамойилсиз ер юзида тинчлик, хавфсизлик ва барқарор тараққиётга эришиб бўлмайди. Айнан мана шу эзгу мақсадларга эришиш йўлида Ўзбекистон ўз тажрибасига эга. Зеро, биз инсон ҳуқуқлари борасида ҳали улкан йўлнинг бошида турганимизни яхши тушунамиз ва халқаро ҳамкорларимизнинг қўллаб-қувватлашига умид қиламиз. 

 

Гулруҳ АГЗАМОВА

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати,

“Адолат” СДП фракцияси аъзоси

 


Кўришлар сони: 99

Депутатлар минбари

Новостная лента

27.02.2021
Ҳудуд муаммолари депутат иштирокида ўз ечимини топмоқда

Дастлаб, тумандаги чекка ҳудуд “Манақ” маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб, ушбу маҳаллада яшовчи фуқаро...

27.02.2021
Муаммолар ечими қаерда?

“Оқтош” МФЙдаги нуронийлар ҳудуддаги собиқ масжид биносидан мақсадли фойдаланиш масаласини кўтаришд...

26.02.2021
Чаманзор қишлоғи муаммолари ўрганилди

Шу кунларда Жиззах вилоятида хизмат сафарида бўлиб турган Oлий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери...

Тадбирлар тақвими