Cайт ранги: A A


Депутат фикри

Конституциямиз бош ғоясига мос нутқ

Конституциямиз бош ғоясига мос нутқ

Ҳа. Бош қомусимиз Муқаддимаси “Ўзбекистон халқи инсон ҳуқуқларига содиқлигини тантанали равишда эълон қилиб”, деган контекст билан бошланади.

Аслида, БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашининг 46-сессиясидаги Президент Шавкат Мирзиёев нутқи жаҳон ҳамжамияти эътирофига тушишининг асослари кўп. Буни нутқдаги қуйидагича масалалар билан қисқача изоҳласам:

Ўзбекистонда Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий стратегияни сифатли амалга оширишга аллақачон энг биринчи масала сифатида қаралган. Яъни мамлакатда “ҳеч кимни эътибордан четда қолдирмаслик” умуминсоний принципи асосида шакллантирилган Барқарор ривожланиш мақсадлари инсоннинг асосий ҳуқуқ-эркинликлари ва манфаатларини таъминлашни кўзда тутади.

Навбатдаги босқичда, БМТ ҳузурида Ногиронлиги бўлган шахсларнинг қобилиятини тўла рўёбга чиқаришга қаратилган Минтақавий кенгаш тузиш таклиф этилмоқда. (Яқиндагина, ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқларини кафолатловчи Қонунни қабул қилгандик. Ҳозирда миллий парламентимиз томонидан Ногиронлар ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенцияни ратификация қилишга ҳозирлик кўриляпти).

Шунингдек, Болалар меҳнатига барҳам бериш халқаро йили дея эътироф этилган ушбу йилда Ўзбекистонда Болалар Омбудсмани институти жорий этилиши кутилмоқда.

Энг муҳими, “Инсон ҳуқуқлари соҳасида таълим” декларациясининг 10 йиллигига бағишлаб, Глобал форум ўтказиш таклифи илгари сурилди. Бу эса, Ш.Мирзиёев ташаббуси остидаги таълим соҳасини ислоҳ этиш сиёсати нафақат бир мамлакат ёки минтақа хажмида, балки бутун жаҳон бўйлаб ёйилиши ва муваффақиятли татбиқ этилишига туртки беради. Таълимнинг айнан инсон ҳуқуқлари соҳасидан бошлаб ривожлантириш ғояси эса, Ўзбекистон инсон ҳуқуқларининг илмий пойдеворини мустаҳкамлаш тарафдори эканини англатмоқда.

Яна, муҳим таклиф сифатида жазони ўташ муассасаларидаги шахсларга нисбатан қийноқларга қарши курашиш бўйича институционал ёндашув илгари сурилди. Хусусан, Қийноқларга қарши конвенциянинг Факультатив протоколини мамлакатимизда ратификация қилиш ҳақида гап борди. Бу борадаги ҳамкорлик Қийноқлар масаласи бўйича махсус маърузачини Ўзбекистонга таклиф этиш билан мустаҳкамланди.

БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Кенгаши минбаридан янграган мазкур нутқ Ўзбекистоннинг халқаро мажбуриятларга нафақат содиқлигини, балки, ташаббускор ва амалий ҳаракатларга эга қудратли давлат эканини яна бир бор тасдиқлади.

У. Жабборов,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати,

ЎзМТДП фракцияси аъзоси.


Кўришлар сони: 41

Депутатлар минбари

Новостная лента

27.02.2021
Ҳудуд муаммолари депутат иштирокида ўз ечимини топмоқда

Дастлаб, тумандаги чекка ҳудуд “Манақ” маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб, ушбу маҳаллада яшовчи фуқаро...

27.02.2021
Муаммолар ечими қаерда?

“Оқтош” МФЙдаги нуронийлар ҳудуддаги собиқ масжид биносидан мақсадли фойдаланиш масаласини кўтаришд...

26.02.2021
Чаманзор қишлоғи муаммолари ўрганилди

Шу кунларда Жиззах вилоятида хизмат сафарида бўлиб турган Oлий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери...

Тадбирлар тақвими