Cайт ранги: A A


Депутат фикри

Сўз эркинлиги тараққиётнинг воз кечиб бўлмас шарти

Сўз эркинлиги тараққиётнинг воз кечиб бўлмас шарти

Ҳокимиятнинг ягона манбаси инсонлардир. Уларнинг ҳақ-ҳуқуқлари кафолатланиши жамиятнинг хотиржамлиги ва тараққиётини таъминлайди. Инсон ҳуқуқини таъминлаш моҳиятан ҳар қандай ҳокимиятнинг фундаментал вазифаси бўлиши керак.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев Женева шаҳрида бўлиб ўтган БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашининг 46-сессиясидаги маърузасида мазмунан шу фикрни таъкидлади. Ҳатто ҳайвонни камситишни таъқиқлаган динга эътиқод қилувчи халқни инсонга азоб бериш, қийноққа солиш, бола ёки аёлни таҳқирлашдек муаммоси бўлиши мумкинми?

Афсуски, сўнгги юз-юз эллик йилда маърифатни рад этиш, тарбияни унутиш, минглаб йилларда қилинган қаноатлардан воз кечиш оқибатида ўзини танимайдиган халқ бўлиб қолдик. Беш ёшидан муқаддас китобларни ёд олган Бухорий ва Навоийларимизнинг қўлидаги китобини отиб юбориб чанг босган пахта даласига ҳайдаб солдик. Илм-маърифат тарқатувчиси ўқитувчиликни энг ҳақир касбга айлантириб, оёқости қилиб, кўча тозалатдик?

Ҳозир эса, чумолига озор беришни гуноҳ деб билган халқ ичида инсон жонига азоб беришдан завқланадиганлар, онасининг розилигисиз икки дунёсининг куйиб кетишига эътиқод қиладиган халқ ичида аёлни таҳқирлашдан ғурурланадиганлар, “тирноққа зорлик”ни қарғиш деб биладиган халқ ичида болани хўрлайдиганларни кўриб ҳайрон бўлиб ўтирибмиз.

Бу биз эмасмиз.

Президентимиз ҳар имкониятда жаҳон ҳамжамиятига Ўзбекистонда уйғониш даври бошланганини, ўзбек халқи ўзлигига қайтиш ислоҳотларини бошидан кечираётганлигини, машаққатли ўзгаришлар даврида ҳамкорларимизни қўллаб-қувватлашидан умид қилаётганини таъкидлаш билан бирга сўз эркинлигини тараққиётнинг воз кечиб бўлмас шарти сифатида эътироф этмоқда. Бу жуда чуқур маъноли ва мазмунли эътироф. Ўзбек халқи сўз эркинлигини чуқур англайдиган, уни адолатни оёқости қилиш эмас, балки ҳимоя қилиш учун фойдаланадиган халқдир. Айнан шу маънода қадриятлари тикланаётган янги Ўзбекистонда инсонни қадрлаш ва сўз эркинлигини таъминлашда йўл кўрсатувчи эмас, вақт керак холос.

 

Алишер ҚОДИРОВ,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари,

“Миллий тикланиш” ДП фракцияси раҳбари


Кўришлар сони: 56

Депутатлар минбари

Новостная лента

27.02.2021
Ҳудуд муаммолари депутат иштирокида ўз ечимини топмоқда

Дастлаб, тумандаги чекка ҳудуд “Манақ” маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб, ушбу маҳаллада яшовчи фуқаро...

27.02.2021
Муаммолар ечими қаерда?

“Оқтош” МФЙдаги нуронийлар ҳудуддаги собиқ масжид биносидан мақсадли фойдаланиш масаласини кўтаришд...

26.02.2021
Чаманзор қишлоғи муаммолари ўрганилди

Шу кунларда Жиззах вилоятида хизмат сафарида бўлиб турган Oлий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери...

Тадбирлар тақвими